Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марадона Беларус клубида иш бошлади - бу нимани англатади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

16 май куни Аргентина ва дунё футболи афсонаси Диего Марадона Беларуснинг Брест шаҳри вакили «Динамо» клуби билан шартнома имзолади.

Тантанали маросим Дубай шаҳрида ўтказилди. «Динамо» клуби матбуот котиби Ольга Хижинкова гапларига кўра, Диего катта иштиёқ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

«Диего билан шартнома имзолаш қийин бўлмади. Унинг ўзи клубимизда ишлаш, болалар академияси билан шуғулланиш, болалар футболини ривожлантиришга тайёрлигини ва бу борада иштиёқи жуда кучли эканини билдирди» - деди Хижинкова.

Клуб матбуот хизмати вакили сўзларига кўра, Марадонанинг Беларусга келиши - бу нафақат «Динамо» учун, балки бутун миллий футбол учун муҳим воқеадир.

Бу янгиликда қанақадир бир-бирига зид нарсалар бордек туюлади: тарихдаги энг яхши футболчиларидан бири қаердаю, МДҲ ҳудудидан ташқарида умуман номи чиқмаган Беларус футболининг ўртамиёна клуби қаерда?

Аммо, Диегонинг футболчиликдан кейинги ҳаётига назар солиб, бунинг сабабларини тушунгандек бўламиз. 

Марадонанинг ғалати ва ноодатий қилиқлари борлиги ҳеч кимга сир эмас. У ўз обрўси ҳақида унчалик қайғуриб ўтирмайди. Футболчилик пайтидаги ишқий можаролар, допинг ва гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни эслаш кифоя. Афсуски, Марадона футболчилик иқтидорини капитализация қилолмади, ўтмишдаги ютуқларини аллақачон йўқотиб бўлди ва ҳаётда ўзини гоҳ ўтга, гоҳ чўғга уриб яшамоқда.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, Марадона ўзини мураббийликка урди. Дастлабки ва ҳозирча ягона жиддий иши Аргентина терма жамоаси бўлди. У билан ЖЧ-2010 мусобақаси чоракфиналигача етиб бориб, Германияга ютқазди.

Шундан сўнг, араб футболига шўғнғиб, «Ал-Васл» ва «Ал-Фужайра» клубларида самарасиз ишлади. Энди эса навбат Беларус клубига келди.

Марадона «Динамо» билан уч йиллик шартнома имзолаган, унинг шартлари сир тутилмоқда. Клуб расмий сайти хабарига кўра, Диего «клубнинг стратегик ривожланиши билан шуғулланади, шунингдек, барча бўлимлари, хусусан болалар академияси ишини бошқаради». Диего Армандонинг ўзи эса бош мураббий бўлиб ишлашини ҳам айтмоқда, аммо фақат жаҳон чемпионатидан сўнг. У мураббийлар штабига собиқ жамоадошлари Луис Ислас, Эктор Энрике ва Хорхе Бурручагани таклиф иқлмоқчи.

Кўп нарсага Марадона ва клуб вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани ойдинлик киритиши мумкин. У Брестда эмас, балки Абу Даби шаҳрида ўтказилади. Нега айнан у ерда? Гап шундаки, «Динамо» асл советча номга эга бўлишига қарамай, хусусий клуб ҳисобланади. Икки йил олдин уни ишбилармон Поль Даэр сотиб олган. Унинг компанияси Беларус Республикаси қишлоқ хўжалиги техникаларини Яқин Шарқ ва Африка давлатларига етказиб бериш билан шуғулланади.

Айни пайтда, «Динамо» Беларус чемпионатида 16та жамоа ичида 8-ўринда бормоқда. Унга чехиялик мутахассис Радослав Латал мураббийлик қиляпти. 20 май куни эса клуб кутилмаганда БАТЭ клубини мағлуб этиб, Беларус кубогини қўлга киритди. Бу ютуқ Марадона қадамининг қутлуғ келгани билан баҳоланди.

Диегонинг ўзи шахсан футболчиларни табриклаб, Инстаграм саҳифасида: «Динамо» Брест клубидаги йигитларимни Кубок соҳиби бўлгани билан қутлайман» - деб ёзди.

Бугун мавзуга оид яна бир шов-шувли хабар тарқалди. Беларус матбуотининг ёзишича, «Динамо»га тегишли бўлган Брест стадиони (диққат!) БАА давлатининг собиқ амири Зайд ибн Султон Ан-Наҳаён шарафига «Зайд» деб номланади. У қайта таъмирланади ва сиғими 10 мингдан 30 минггача оширилади.   

Беларус-араб-Аргентина эксперименти қандай натижа билан тугашидан қатъий назар, бир нарса аниқ, клуб яхшигина реклама қилинди (айниқса, унинг эгаси бизнеси). Қолган нарсалар эса, албатта иккинчи даражали...

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 14:26, 23.05.2018. Ўқилди: 3917 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик