Арда Турон катта миқдорда жарима тўлайди
«Истанбул» клуби директорлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ярим ҳимоячи Арда Туронни жарима тортиш борасида қарор қабул қилишди.
Туркия чемпионатининг 32-тури доирасида «Сивасспор»га қарши бўлиб ўтган ўйинда Турон можаро сабабчисига айланганди. У баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакамга ҳужум уюштирганди. 31 ёшли футболчи қанот ҳакамини туртгани ва бош ҳакамни ҳақорат қилгани боис Туркия футбол федерацияси уни 16та ўйинга дисквалификация қилганди. Шунингдек, унга 7700 минг евро миқдорида жарима солинди.
«Истанбул» директорлар кенгаши эса Арда Туронни 250 минг евро миқдорида жаримага тортди.
Туран ҳуқуқий жиҳатдан «Барселона»га тегишли бўлиб, турк жамоаси сафида ижара асосида ўйнамоқда. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 10:49, 29.05.2018. Ўқилди: 4098 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар