Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Ҳасанов АГМКга ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / Олмалиқ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун АГМКўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирди.

Давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан олмалиқлик ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди.

Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлаганди.

Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса, улар ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал жамоамиз аъзоси бўлган.

Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади.

Ҳозирда Бахтиёр Ашурматов бошчилигида жамоамиз пойтахтдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда ўз машғулотларини ТТЙМ стадионида олиб бормоқда. Ортда қолган учрашувлар якунига кўра АГМК 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда. Бу кўрсаткич табиийки жамоа мухлислари ва раҳбариятини қониқтирмаслиги аниқ. Шу сабабли, Бахтиёр Аъзамович жамоа таркибини шакллантириш йўлида бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Жамоа раҳбарияти, ўзаро келишувга асосида бир қатор футболчилар билан амалдаги шартномаларни бекор қилишга қарор қилди. Бунга кўра жамоани ҳужумчи Вадим Чемиртан, ярим ҳимоячилар Дилшод Жўраев, Отабек Зокиров, Санжар Рихсибоев ва ҳимоячи Миржалол Мирюсупов тарк этди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 00:06, 19.06.2018. Ўқилди: 5888 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик