Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018. Россия иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

ЖЧ-2018 мезбони — Россия терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритишга жуда яқин турибди. Иккинчи турни очиб берувчи баҳсда руслар Мисрга қарши баҳс олиб бориб, ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа жуда катта куч сарфлади. Салоҳ бошчилигидаги мисрликлар рақиб ҳимоясини анча қийнади. Айниқса, танаффус яқин Муҳаммад жарима майдончаси чизиғи устидан хавфли зарба йўллашга муваффақ бўлди. Россияликлар бахтига тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимнинг старти эса Миср термаси учун муваффақиятсиз келди. Дзюба олис масофадан дарвоза томон унчалик кучли бўлмаган зарба берди, тўп эса Фатҳийнинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди — 1:0.

Бу гол русларда ўзига бўлган ишончни ошириб юборди. Натижада баҳснинг 59 ва 62-дақиқаларда мезбонлар иккита гол уриб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Дастлаб Марио Фернандес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Черишевнинг зарба йўллашига ҳеч ким халал бермади — 2:0.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Кутепев юқоридан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Артём Дзюба тўпни кўкраги билан ўзига бўйсиндирди, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва аниқ зарба билан ҳисобни 3:0га етказди.

Ўйин тугашига 17 дақиқа қолганида парагвайлик ҳакам Россия дарвозаси томон дастлаб жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси белгилади. Кейин эса видеотакрорлар бўйича мутахассисларнинг ёрдами билан қарорни пенальтига ўзгартирди. Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатидаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.

Мисрнинг бошқасига кучи етмади. Россия терма жамоаси эса ўз очколарини 6тага етказиб, нимчорак финал йўлланмасини деярли ҳал қилиб қўйди.

ЖЧ-2018. "А" гуруҳи, 2-тур
Россия – Миср 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 47, автогол Фатҳий, 2:0 – 59 Черышев, 3:0 – 62 Дзюба, 3:1 – 73, пенальти Салах.
Россия – Акинфеев, Фернандес, Кутепов, Игнашевич, Жирков (Кудряшов, 86), Газинский, Зобнин, Самедов, Головин, Черишев (Кузяев, 74), Дзюба (Смолов, 79).
Миср  – Эл-Шенавий, Фатҳий, Габр, Хегазий, Абдел-Шафий, Эл-Ненни (Уарда, 64), Ҳамид, Муҳаммад Салоҳ, Эл-Саид, Трезеге (Собхи, 68), Мухсин (Кахраба, 82).
Огоҳлантиришлар: Трезеге (57), Смолов (84).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:51, 20.06.2018. Ўқилди: 7067 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик