Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Кубоги 1/4 финали қураъси 9 июль куни Sport TVда жонли олиб кўрсатилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Қуръа
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мамлакат кубогининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими жонли кўрсатилади. Ташкилот бу масалада Sport TV билан келишувга эришди.

1/8 финал маросимига қуръа ташлаш маросими ҳам жонли намойиш этилган бўлиб, унда жамоалар қандай рақибга тушиши мумкинлиги масаласи футбол мухлисларининг катта қизиқишига сабаб бўлганди. Аввал айтилганидек, бундан буён қуръа жараёнлари ими-жимида ўтиб кетмайди.

8—9 июль кунлари Pepsi Суперлиганинг 16-тур беллашувлари бўлиб ўтади. 9 июль куни “Бунёдкор” клуби мазкур тур доирасида “Қизилқум”ни қабул қилади. “Спорт” билан келишувга кўра, учрашув танаффусида Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал босқичига қуръа ташланади. Жонли эфир “Бунёдкор” стадионининг ўзида бўлади. Стадионда жам бўлган мухлислар маросимни катта экранда томоша қилиши мумкин. Стадионга кела олмаганлар эса танаффус вақтида эфирдан узоқлашмаслиги керак бўлади.

Эски тақвимга кўра, Ўзбекистон Кубогининг финали декабрга қолиб кетаётганди. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра, кубок масаласи қайта кўриб чиқилди ва финал ўйини 28 октябрь — якшанба кунига тайин қилинди. Катта эҳтимол билан бу вақтда футбол ўйнаш учун ажойиб об-ҳаво ҳукмрон бўлади. ЎФА ҳам ўз навбатида финал ўйинини катта байрам қилиб ўтказишни режалаштирган.

Кубокнинг 1/4 финал босқичи аввал белгилангани каби 12—13 июль кунларида эмас, балки 17—18 сентябрь санасида ўтади. Ярим финаллар эса 27 сентябрга белгиланган. Ўзгаришга кўра, ярим финал беллашувлари ҳам қолганлари каби фақатгина 1 та ўйиндан иборат бўлади (уй-сафар эмас). Бу босқич учун ҳам алоҳида қуръа маросими бўлиб ўтади. Мезбон жамоалар номига ҳам қуръа ойдинлик киритиб беради.

**Маълумот учун, Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалига қадар қуйида клублар етиб келган: “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, АГМК, “Машъал” ва “Андижон”. t.me/uzsport_tv

Манба: Sport TV Telegram канали
Киритилди: 13:09, 25.06.2018. Ўқилди: 3891 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик