Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Уммон олимпия терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.
Ўйин давомида тўлиқ устунлик вакилларимиз тарафида бўлди ва якунда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммонни 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Терма жамоамиз таркибида голларни Азиз Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев ҳамда Жасур Яхшибоевлар киритишди. Олимпия терма жамоамиз Уммон ОТЖга қарши ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:
Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов (Умид Эргашев, 70), Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Акром Комилов (Ҳусниддин Ғофуров, 82), Дониёр Нарзуллаев (Ислом Кенжабоев, 82), Хуршид Ғиёсов (Остон Ўрунов), Жасур Яхшибоев (Ислом Қобилов, 82), Азиз Турғунбоев (Бобур Абдуҳолиқов, 62), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 70), Икром Алибоев (Ойбек Рустамов, 82).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).