Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018: Сониялар соясидаги воқелик

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳозир турли нашрларда Аргентина, Бразилия, айниқса, Германия терма жамоаси кескин танқид қилинмоқда. Салбий муносабатларнинг сабаби маълум: Лионель Месси ва унинг жамоадошлари 2та ўйинда атиги бир очко олишди.

Тите ва Йоахим Лёв шогирдлари эса мундиал гуруҳ босқичи 2-турида қўшиб берилган вақтдагина ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Ҳақиқатан ҳам, кутилмаган ва кўникилмаган ҳолат. Лекин юз берган вазият, кўпчилик томонидан таъкидланаётганидек, мазкур терма жамоаларнинг ёмон ўйин намойиш этаётганидан далолат бермайди.

Вақтлар ўтиб, Россиядаги жаҳон чемпионати тарихга айланиб, фақат статистикага суяниб, мулоҳаза юритилса, балки алдамчи таассуротлар қоғозга тушар.

Бироқ мундиалнинг қайноқ нафаси уфуриб турган бир паллада бундай ноўрин хулосаларни ёзиш тилга олинган терма жамоаларга нисбатан бироз адолатсизлик ҳисобланади.

Келинг, бу ўринда биргина «немис машинаси»нинг шведларга қарши ўйиннинг 82-дақиқасидан кейинги ҳаракатларини ёдга олайлик. Жамоа майдонда 10 киши бўлиб қолгач, 87-дақиқада Марио Гомес рақиб дарвозаси томон қандай ажойиб зарба йўллади?!

Зарбанинг голга айланмагани ҳужумчининг айби эмас асло. Бу - швед голкипери Робин Ольсеннинг маҳоратидан дарак! Бошқаларни билмадик, аммо бизда зарба ҳам, «сэйв» ҳам катта таассурот қолдирди. Баҳснинг 90-дақиқасида эса Швеция терма жамоасини дарвоза устуни голдан асради.

Юлиан Брандт қийин вазиятда зарба йўллашга имкон топди. Тақдир эса дарвоза устуни воситасида немис футболчиларининг ғалабага бўлган ишончларини синовдан ўтказди. Таъкидлаш жоиз, Йоахим Лёв шогирдлари бу имтиҳон олдида эсанкираб қолишмади.

Тони Кроос ва Марко Ройс келишувининг оқибати шведларнинг хаёлига ҳам келмади. Улар жарима майдонида хотиржам ҳолатда тўп узатилишини кутишди. Марко эса Тони ниятини дарҳол тушунди ва жамоадоши туртган тўпни яна унинг зарбаси учун ўнглаб, думалатди. Бўлди! Тамом!

Шу ҳолатда швед ва немис футболидаги фарқ мужассам. Демоқчимизки, қалтис лаҳзаларда наинки тўп билан муомала қилиш маҳорати, балки қандай ўйнашни режалаштириш ҳам муҳим. Мушоҳадасиз футбол, барибир, тўкис бўлмайди. Очиғи, немислар 1-турда ҳам учрашувнинг сўнгги чорагида Мексика терма жамоасини деярли жарима майдонига қамаб қўйишганди.

Дарвозабон раҳбарлигидаги 10 нафар ҳимоячи эса бир амаллаб ҳисобни сақлашга эришди. Ўша ўйинни кузата туриб, ёш мухлис Икромали Ўктамалиев «Қоидаларга ўзгартириш киритилиб, ҳимояланаётган жамоа вакилларидан фақат 5 нафарининг жарима майдонида қолишига рухсат бериш керак!» - деб юборди беихтиёр.

Ёш мухлиснинг ҳаяжонли хитобида асос бордек туюлади баъзан «автобус»ларни кузатар экансиз. Ҳарқалай, жипс ҳимоя ҳеч қачон футболдаги тароват белгиси ҳисобланмайди ва бундан ҳаловат топиш қийин.

Хуллас, Германия термаси аввалгидек ўз услубида ўйнаяпти. Аммо жамоа таркибида яққол етакчи, ёрқин юлдуз кўзга ташланмаётгани бор гап. Аввалги Томас Мюллер энди йўқ. У майдонда гўёки, соядек юрибди. Фақат Тони Кроос имкон доирасида жамоани ўз ортидан эргаштирмоқда.

Қолаверса, Йоахим Лёвнинг Лерой Сане масаласида адашгани яққол сезилмоқда. Чунки «немис машинаси» таркибида «Манчестер Сити» вакили каби рақиб жарима майдонида сурон кўтарадиган футболчи етишмаяпти.

Энди 27 июнь куни мавжуд вариантларга қандай  ойдинлик киритилишини касб байрамимиз шукуҳи билан кузатамиз ва фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимизга ардоқли кун муборак бўлсин, деймиз самимият ила! Унутмайликки, журналист - жамият жонкуяри, матбуот - маънавият ва маърифат машъаласи!

Шу жонкуяр машъала мундиал манзааралари билан бизни таништириб, қуёш мисол кўнгилларни ёритмоқда. Ўтган якшанба оқшоми фахрий журналист, таниқли ёзувчи Темур Тўрабоев қўнғироқ қилиб, дилидагиларни тўкиб солди: «Бир кун  мен ҳам футбол ҳақида ёзаман, шекилли.

Тўғриси, Месси даҳосига ачиндим. Хорват футболчиси икки қўли билан унинг елкасига уриб йиқитса ҳам, Равшан бунга эътибор қаратмади. Жуда раҳмим келди, Месси бечорага. Битта гол уриб, шодликдан дунёга сиғмаган панамаликларга ҳам қойил. Футболчиларимиз лоақал ўшаларчалик эмасмилар?»

Устознинг кўнглини авайлаб, Василий Уткин билан боғлиқ можаролар ва бу зиддиятнинг хайрли якуни хусусида сўзламадик. Мулоқотдаги бир жиҳат бизни кўпроқ қизиқтирди. Бу - ЖОНКУЯРЛИК! Журналист ва ижодкор учун зарур фазилат шу!

Мундиал арафасида Станислав Черчесов кескин танқидга учраганда, рус журналистикасининг кекса авлод вакиллари бир мулоҳаза билан уни тинчлантиришди: «Биз дастлабки 2та турда араб футболи билан тўқнашамиз ва албатта, ғалаба қозонамиз. Муҳаммад Салоҳнинг бир ўзи жамоа бўлолмайди.

Рус футболи араб дунёсиникидан нисбатан кучли, барибир». «Қари билганни пари билмайди» дегани шу! Охир-оқибат, кекса авлод ҳақ бўлиб чиқди. Англия ва Бельгия терма жамоалари томонидан ҳам айни шу ҳақиқат исботланди. Шу икки терма жамоа уюштирган голлар шоуси сабаб, мухлислар бу сафарги мундиалда ҳам футбол экзотикасидан мириқишди.

Гарри Кейн, Ромелу Лукаку, Эден Азар завқ билан Тунис ва Панама терма жамоалари дарвозасини навбатма-навбат ўққа тутишди. Ҳаттоки, ҳимоячи Жон Стоунс ҳам «дубл»дан роҳатланди. Нима бўлганда ҳам, рақиблар бобида омади кулган Англия ва Бельгия терма жамоалари даҳанаки мавзулардан нари туриб, маза қилганча футбол ўйнади.

Энди навбат ҳар икки жамоанинг ўзаро олишувига! Доимий мухлисларимиз - Ғуломжон ака Ҳамидов ва Абдували ака Абдураҳимов шу баҳсни томоша қилиш учун Калининград сафарига ҳозирланишмоқда. Муросасиз рақобатни бевосита стадионнинг ўзида кузатадиган бахтли мухлисларимиз таассуротлари билан келгуси мақоламизда ўртоқлашамиз насиб этса!

Муҳаммад Вали

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 01.07.2018. Ўқилди: 3083 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик