Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018. Драматик ўйинда Япония ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Жаҳон чемпионатида нимчорак финал босқичидаги энг шиддатли ўйин бўлиб ўтди. Бельгия ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинда европаликларнинг осонгина ғалаба қозониши кутилганди. Аммо кунчиқар юрт вакиллари кучли рақибни анча қийнаб қўйишди...

Японлар анча тартибли ўйин намойиш қилишди. Улар керак пайтда ҳимояланишди, зарур бўлганда тўпни назорат қилишди, имкон бўлиши билан ҳужумлар ташкил қилишди. Биринчи бўлимда хавфли вазиятлар яратиш бўйича кичик устунлик Бельгия томонида бўлди, аммо танаффусга қадар дарвоза дахлсизлиги сақланиб қолди.

Қитъадошларимиз иккинчи бўлимни жуда кучли бошлашди. Баҳснинг 49-дақиқасида Харагучи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, аниқ зарба билан Куртуани доғда қолдирди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб европаликлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Мертенснинг узатмасига Азар дарвозагача 12-13 метрлардан зарба берди. Тўп эса устунга тегиб қайтди. Орадан яна 2 дақиқа ўтиб "самурайлар" иккинчи голни уришди. Такаши Инуи жарима майдончаси ташқарсидан шундай зарба бердики, Тибо Куртуа тўпга қанчалик ташланмасин, уни қайтара олмади.

Мазкур ўйинда воқеаларнинг бундай ривожланишини ҳеч ким кутмаганди. Бельгияликлар биринчи жавобини тўпини киритишлари омад ҳам роль ўйнади. Япония рақибнинг ҳужумини бартараф этгандек кўринганди, аммо Вертонген ўткир бурчак остида бош билан узатма-зарба берди. Тўп эса дарвозабоннинг устидан ошиб ўтиб, тўсинни силаганча тўрга бориб тушди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Азар чап қанотдан тўпни юқоридан етказди, Феллайни бош билан дарвозани ишғол қилди — 2:2.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Япония посбони Кавасима бир вазиятда икки марта сэйв намойиш қилиб, муқаррар голдан жамоасини қутқариб қолди. Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа ичида японияликлар иккита хавфли вазият яратишди. Ҳар иккала сафар Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди.

Япония бурчак зарбасини амалга оширган пайтда эса Куртуа тўпни эгалладию, жамоасининг қарши ҳужумига асос солди. Мазкур ҳужумда сон жиҳатдан кўпчиликни юзага келтирган бельгияликлар ғалаба тўпини киритишди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Лукаку ўтказиб юборди, Шодли эса бўш дарвозани ишғол қилди!

Ўйин давомида иккита тўп билан олдинда борган "самурайлар" шок ҳолатга тушиб қолишди. Улар бунга муносиб эмасдилар, улар энг камида қўшимча бўлимларда ўйнашга ҳақли эмасдилар. Аммо бу футбол...

Бельгия терма жамоаси чорак финалда Бразилияга қарши майдонга чиқади.

ЖЧ-2018. Нимчорак финал
Бельгия – Япония 3:2 (0:0, 3:2)
Голлар: 0:1 – 48 Харагути, 0:2 – 52 Инуи, 1:2 – 69 Вертонген, 2:2 – 74 Феллайни, 3:2 – 90 Шадли.
Бельгия – Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско (Шадли, 65), Мертенс (Феллайни, 65), Азар, Лукаку.
Япония – Кавасима, Сакаи, Йосида, Седзи, Нагатомо, Хасебе, Шибасаки (Ямагути, 81), Харагути (Хонда, 81), Кагава, Инуи, Осако.
Огоҳлантириш: Шибасаки (40).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:07, 03.07.2018. Ўқилди: 11700 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик