Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • 1:1
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 0:0
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ногиронга чиқарилган «Гарринча» ёхуд ЖЧ-2018нинг энг тезкор футболчиларидан бири тарихига назар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Луис Адвинкула Россияга Перу терма жамоаси бош юлдузларидан бири мақомида келгани йўқ. Ҳар ҳолда, у дисквалификация қилинган, лекин истисно тариқасида кечирилган сардор Паоло Герреро, Европада маълум даражада танилган Гвидо Каррильо ва Жефферсон Фарфан олдида оддий ўйинчи эди.

Лекин перуликларнинг рус диёридаги ёрқин ўйинлари айниқса, Адвинкула учун алоҳида қадрлидир. Бошқача айтсак, у ЖЧ-2018даги иштироки билан ҳар қанча ғурурланишга ҳақли.

Қуйидаги мақола шу манонатли йигитнинг футболдаги ўнқир-чўнқир йўли ҳақида.

***

Луис болалик даврида оиласи таъминотига кўмаклашиш учун кўчада турли хил пишириқлар сотиш билан вақт ўтказарди. Қолаверса, унинг футболчилик фаолиятида жиддий қулашлар кузатилган. Адвинкула бошида вингер сифатида ўйнаган, аммо дастлабки 30та ўйинда атиги 1та гол урганидан кейин мураббий - Луис Суарес (машҳур уругвайликка дахли йўқ) уни ҳимоя чизиғига суради.

Йигитча орқада бирданига ишончли тўп суриб, қатор клублар ва ҳаттоки, терма жамоа мураббийлари назарига тушади. Хусусан, Лотин Америкасида катта обрў қозонган мутахассис Серхио Маркарян Адвинкулани бир неча позицияда синаб кўради. Хуллас, вингер-ҳимоячи тез орада провинция клуби - «Хуан Аурич»дан маҳаллий шаҳар жамоаси сафига ўтади.

«Спортинг Кристал» — Перу  миқёсида жиддий клуб. Дейлик, 10 йилча олдин бу жамоани Хорхе Сампаоли бошқарганди. «Кристал» Перу чемпионатида нақ 18 марта ғолиб чиқишдан ташқари, яна 13 марта кумуш медаль ютган, шунингдек, Либертадорес кубогида ҳам ўйнаган.

Хуллас, Адвинкула ушбу совриндор жамоанинг битта чемпионлик мақомига озми-кўп ҳисса қўшади. Ўша мавсум яна қанот ҳужумчиси ролида ўйнаган Луис нисбатан паст самарадорлик кўрсатганди: 70та ўйинда 14та гол ва самарали узатма. Лекин бу статистикаси АҚШ клуби эътиборига тушишига кифоя қилади.

Яъни «Динамо Хьюстон» раҳбарияти уни истиқболли ҳужумчи сифатида кўриб, манфаатли таклиф юборади. Перу матбуоти, хусусан, El Comercio нашри расман шартнома тузилгани ҳақида хабар тарқатган паллада эса трансфер келишуви бузилади.

Эҳтимол, Хьюстон клуби скаутлари Луиснинг аслида марказий ҳужумчи эмаслигини билиб фикрларидан қайтишган, балки перулик футболчи номзодидан воз кечишганида бошқа сабаблар ҳам бордир, факт шуки, унинг АҚШ томон сафари амалга ошмай қолади.

***

«Динама Хьюстон» сафида ўйнаш орзуси сўнгги паллада барбод бўлган Адвинкула яна бир ойдан сўнг жамоасини ўзгартирди, барибир. Лекин унинг йўналиши кескин ўзгарди: Хьюстон ўрнига Қримда пайдо бўлди. Хуллас, шу билан футболчининг энг ғалати саргузашти бошланди.

2012 йили Симферополнинг «Таврия»си Украина Премьер-лигасида ўйнарди. Ўшанда жамоани  машҳур Олег Лужний бошқарар, вице-президент лавозимида эса футбол агенти Дмитрий Селюк ишларди.

Адвинкула Қрим клуби ихтиёрида атиги бир ой ушланиб турди ва лоақал 1та ўйинда майдонга тушмасдан Перуга қайтиб кетди. Аниқроғи, собиқ жамоаси - «Спортинг Кристал»­га ижара келишуви асосида жўнатди. Нега, нима бўлганди? Бу борадаги тахминлар турлича.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:13, 13.07.2018. Ўқилди: 8583 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.