Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Қирғизистондаги халқаро мусобақада иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Илҳом Ханжариев шогирдлари дастлабки турда Қозоғистон U-17 терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, кейин Тожикистон U-16 терма жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этишди.
Эртага вакилларимиз мусобақа доирасидаги сўнгги ўйинни мезбон жамоа Қирғистонга қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Эртанги баҳс олдидан бугун футболчи қизларимиз машғулот олиб боришди. Бугунги машғуот жараёнида мураббийлар штаби асосий эътиборни ҳужум ташкил этишга қаратишди.
“Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳар қандай мусобақада мезбонларга қарши ўйнаш осон кечмайди. Аммо биз яхши тайёргарлик олиб бордик. Бор эътиборимиз фақат ғалабага қаратилган. Машғулотларда асосан вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича иш олиб бордик. Аввалги ўйинларда айнан мана шу жиҳат бизда юқори даражада бўлмади. Қирғизистонга қарши ўйинга тўлиқ тайёрмиз, жамоанинг кайфияти анча юқори ”, - деди терма жамоа бош мураббийи Илҳом Ханжариев.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).