“CAFA U-15 championship”. Бугун иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади
Аввал хабар берилганидек, пойтахтимиз шу кунларда яна бир нуфузли мусобақа — “CAFA U-15 championship” турнирига мезбонлик қилмоқда.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Эроннинг 15 ёшгача бўлган ўсмирлари иштирок этишяпти.
Бугун мусобақанинг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Соат 18:00да "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон U-15 Тожикистон терма жамоаси билан баҳс олиб борса, худди шу вақтда Тошкент Темир Йўллари Муҳандислик Институти майдонида Туркманистон U-15 терма жамоаси Эрон билан куч синашади.
Соат 21:00да эса "Пахтакор" стадионида Афғонистон U-15 - Қирғизистон U-15 учрашуви бўлиб ўтади.
18:00 Ўзбекистон U-15 - Тожикистон U-15 ("Пахтакор")
18:00 Туркманистон U-15 - Эрон U-15 (ТТЙМИ)
21:00 Афғонистон U-15 - Қирғизистон U-15 ("Пахтакор")
Манба: ufa.uz
Киритилди: 17:25, 24.07.2018. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар