Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ПФЛ ва Ла лига ҳамкорлиги доирасидаги 2018 йил сўнггига қадар режалаштирилган тадбирлар режаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шу йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашганди. Учрашув давомида "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда ҳам "Реал Мадрид"нинг ёш футболчиларни тарбиялаш бўйича методикасини тадбиқ этиш бўйича келишувга эришилганди. Апрель ойи бошида ана шу келишув бўйича иш тартибини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” академияси раҳбарияти билан учрашиб, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олганди. Натижада жорий йилнинг июнь ойида юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида машғулотлар олиб боришди. 

Таъкидлаш жоизки, 5 апрель куни Мадридда амалий ишчи ташриф билан бўлган ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришганди. Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилганди. 

Учрашув охирида эса Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди. 

Май ойи сўнггида Тошкентга Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар ташриф буюрганди ва мазкур ташриф давомида ўзаро ҳамкорлик доирасидаги навбатдаги лойиҳалар муҳокама қилинганди.

Унга кўра, шу йилнинг сентябрь ойида “Севилья” U-15 жамоаси юртимизга ташриф буюриши ва Ўзбекистон U-15 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. 

23-25 сентябрь кунлари эса Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтадиган навбатдаги Бутунжаҳон футбол Саммитида иштирок этишади. Шунингдек, саммит дастурига қўшимча равишда “Атлетик Бильбао” клубига ташриф буюриб, клубнинг ва академиянинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Ла лиганинг янги мавсум учун тақвимига кўра, "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги биринчи "Эл-Классико" ЛаЛиганинг 10-тур учрашувлари доирасида 28 октябрь куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. ПФЛ ҳамда Ла лига ўзаро ҳамкорликда бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган мазкур ўйин тарғиботини юртимизда ҳам янада кенгайтириш мақсадида шу куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида “Оммавий Эл-Классико” тадбирини ўтказишни режалаштиришди. Мазкур тадбир доирасида Испания ва Ўзбекистоннинг фахрий футболчилари иштирокида кўргазмали футбол ўйини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Унда ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир нафардан машхур собиқ “чарм тўп” усталари қатнашиши кўзда тутилган. “Оммавий Эл-Классико” тадбири UzReport телеканали орқали ёритиб борилади. Кўргазмали футбол учрашувидан сўнг стадионга йиғилган барча катта экранда "Барселона" – "Реал" ўйинини томоша қилиши режелаштирилган.  

Ноябрь ойида эса Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Ла лиганинг Дубайда жойлашган академиясида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши режага киритилди. Шунингдек, ноябрь ойида Суперлига клублари бош мураббийлари испан клубларидан бирида бир ҳафта мобайнида малака ошириш имконига эга бўлишади. Мазкур малака ошириш курслари давомида испан клубларининг фаолияти қанай йўлга қўйилгани, жамоаларнинг машғулот жараёнлари, ёш футболчилар билан ишлаш бўйича батафсил маълумот олиш кўзда тутилган.

Қолаверса, режага кўра ПФЛ ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари комиссарлари ноябрь ойи сўнггида Испанияга сафар уюштиришади ва Ла лига ҳамда Европа Чемпионлар лигаси ўйинлари давомида учрашув комиссарлари билан бевосита биргаликда иш олиб бориш имкониятига эга бўлишлари мўлжалланди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида имзоланган меморандум доирасидаги 2018 йил сўнггига қадар мўлжалланган лойиҳалар режаси ҳозирча шундан иборат. Иккала томон ҳам ўзаро ҳамкорликнинг мана шундай лойиҳалар ва тадбирлар орқали янада мустаҳкамланишидан манфаатдор. Келишувга кўра, 2019 йилда янада қамрови кенгроқ лойиҳаларни ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш мўлжалланмоқда. 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:30, 26.07.2018. Ўқилди: 3871 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик