Бугун 20 март, 2026 йил, жума.

      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • 2:0
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • 3:1
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасига номзод футболчилар ўйинларини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
Олдин хабар берилганидек, Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди.     Эндиликда ушбу мутахассис Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учун жавоб беради. Унинг бошқарувида жамоа йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.     Айни пайтда Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибини шакллантириш учун номзод футболчиларни кузатиш ишларини бошлаб юборди. Отабек Ғуломхўжаев 150 нафардан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этди.    Мураббий аллақачон номзод футболчилар ўйинларини кузатишни бошлаб юборди. Айни пайтда Ўзбекистон U-18 чемпионатида танаффус юзага келганидан фойдаланиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоасига номзод футболчилар жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб берилмоқда.      Хусусан, 25 июльда “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг мазкур ёш тоифасидаги тарбияланувчилари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ғуломхўжаев бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кузатишди. Сўнгра терма жамоа мураббийлари Фарғона водийсига йўл олди ва 26 июль куни “Қўқон-1912” – “Нефтчи”, сўнгра 27 июлда “Навбаҳор” – “Андижон” жамоаларининг 18 ёшга қадар бўлган ёш футболчилари ўртасидаги ўртоқлик ўйинларида таркиби янги шакллантириладиган Ўзбекистон U-17 терма жамоасига номзод ўйинчиларнинг ҳаракатларини кузатишди. Бугун эса Тошкентда “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг мазкур ёш тоифасидаги жамоалари ўртасида ҳам ўйин ташкил этилади.    “ЎФА бизга янги терма жамоа таркибини шакллантириш учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Айни пайтда U-18 чемпионатимизда танаффус юзага келган. Бундан унумли фойдаланиб жамоаларнинг 17 ёшгача бўлган футболчилари иштирокида ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб берилмоқда. Мана Тошкентда ва Фарғона водийсидаги жамоаларнинг ёш футболчилари ўйинларини кузатиб, терма жамоага номзод ўйинчилар ҳаракатларини баҳолаб қайтиш имконига эга бўлдик. Энди август ойининг дастлабки ҳафтасида Бухоро, Қарши шаҳарларида ҳам мана шундай ўйинлар бўлиб ўтади. Гувоҳи бўляпмизки, ҳудудларимизда иқтидорли йигитлар жуда кўп. Фарғонада бир қатор катта потенциалга эга ўйинчиларни кузатдик. Ана энди Воҳада ҳам терма жамоада ўйнаши мумкин бўлган йигитлар ўйинларини кузатамиз. Якунда барча иқтидорлар ичидан энг муносибларини танлаб, терма жамоа асосини шакллантирамиз”, - деди Ғуломхўжаев.    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. Олдинда шунингдек, 2020 йил U-19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон Чемпионати каби нуфузли мусобақалар мавжуд. Мазкур турнирларга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида йил сўнггига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси камида 1 та халқаро турнирда иштирок этади. Қолаверса, мунтазам равишда номзод футболчилар иштирокидаги ўйинлар кузатиб, таҳлил этиб борилади.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:38, 28.07.2018. Ўқилди: 2145 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.