Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 01.07.2025 06:00
      • Манчестер Сити
      • 3:4
      • Ал-Ҳилол
      • 01.07.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.07.2025 06:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Монтеррей

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрон U-15 бош мураббийи Муҳаммад Яварий: «CAFA U-15 championship” мусобақаси биз учун катта тажриба майдонидир»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A
“CAFA U-15 championship” мусобақасида иштирок этаётган терма жамоалар бош мураббийлари билан суҳбат уюштиришда давом этамиз. Бугунги меҳмонимиз Эрон U-15 терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Яварий.   - Суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон – Эрон ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик. - Ушбу ўйин иккала терма жамоа учун ҳам мусобақа давомидаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Ғалабага бўлган иштиёқ, шижоат Эрон терма жамоасида кўпроқ бўлганлиги сабабли омад бизларга кулиб боқди. Бу бизнинг тинимсиз меҳнатимиз меваси деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ўйин кўрсатди ва мен бу жамоани мусобақадаги энг кучли терма жамоалардан бири деб ҳисоблайман.   - Барчага маълумки Эрон терма жамоаси Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади ва мунтазам турли мусобақаларда иштирок этади. Ўша мусобақалар орасида Эрон терма жамоаси учун “CAFA U-15 chаmpionship” мусобақасининг аҳамияти қандай? - Жорий йил ҳисобидан “CAFA U-15 chаmpionship” турнири биз учун учинчи мусобақа ҳисобланади. Ўзбекистонга келгунга қадар биз Қатарда ва Арманистонда ташкил қилинган халқаро мусобақаларда иштирок этдик. Ўзбекистонда ўтказилаётган мусобақага тўхталадиган бўлсам, бу мусобақа биз учун жудаям аҳамиятга эга. Чунки Осиё доирасида ташкил қилинадиган мусобақаларда биз хоҳласак-хоҳламасак Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ёки Афғонистонга қарши тўп суришимизга тўғри келади. Улар билан ўйинларда орттирган тажрибамиз келгуси ўйинларда ҳам албатта асқотади. Шу сабабли ҳам бу мусобақани Эрон терма жамоаси учун алоҳида аҳамиятга эга деб айта оламан.   - Юқорида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингизни айтиб ўтдингиз. Айтингчи қолган рақиблар қай даражада сизларга қаршилик кўрсата олишяпти? - Барча рақибларга қарши ўйинлар биз учун финалга хос бўлган кайфиятда ўтяпти. Агар ҳар бир рақибга алоҳида тўхталадиган бўлсам, Афғонистон терма жамоасини олайлик. Уларда жуда ҳам яхши жамоа шаклланган. Улар меҳнат қилишдан тўхтамасалар келажакда ажойиб натижаларни қайд этишларига ишончим комил. Тожикистон терма жамоаси ҳам чиройли ўйинларни намойиш қилмоқда. Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон менинг назаримда Туркманистон ҳамда Қирғизистонга нисбатан анча мазмунли ўйинларни намойиш қилишмоқда ва бу улар тўплаган очколар сонидан ҳам маълум. Қирғизистон ва Туркманистонда озгина тажриба етишмаётгани сезилиб қолмоқда.    - Эрон терма жамоаси  барча ўйинда ғалаба қозониб турнир жадвалида етакчилик қилиб турибди. Бу ҳолат олдиндан уларда чемпионлик туйғусини уйғотиб сўнгги турда жамоанинг зарарига хизмат қилиб қолмасмикин? - Йўқ. Болаларнинг руҳиятида бундай кайфият мавжуд эмас. Бизлар ҳар бир ўйиндан кейин ўша ўйиндаги ижобий натижаларни унутамиз ва аксинча ўйиндаги камчиликларни бартараф этиш борасида бош қотирамиз.   - “CAFA U-15 chаmpionship” ташкилотчилиги борасида ҳам фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. - Авваламбор ташкилотчилик ҳақида гапириб ўтсам. Ўзбекистонда ўтаётган мусобақа жуда ҳам аъло даражада ташкил қилинибди. Ўзбекларнинг нақадар меҳмондўст халқ эканлигини биз самолётдан тушган заҳотиёқ ҳис қилдик. Бизга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар юксак даражада. Мусобақа ташкилий қўмитасига озгина таклифларим мавжуд. Биринчиси, кейинги мусобақаларда машқ учун ажратилган майдонлар меҳмонхонага яқинроқ жойдан танланса, болалар учун анча енгиллик бўлар эди. Иккинчи таклифим, ўйинлар 2 кунда 1 марта эмас, 1 кун ўйин 2 кун дам тизимида ўтказилса футболчиларимизнинг тикланиши учун ҳам яхши бўлар эди. Бошқа эътирозларимиз мавжуд эмас.   - Самимий суҳбатингиз учун миннатдорчилик билдираман. - Раҳмат. Ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 09:14, 30.07.2018. Ўқилди: 2523 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.