Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлигада июль ойининг энг чиройли голини аниқлаш учун овоз бериш бошланди (видео)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Видеолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур соровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайтида бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSI Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди.

Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувларида ўзларини яхши томондан кўрсата олган лауреатлар аниқланиши жараёни бошланди.

Ортда қолган 6 та тур доирасидан ўрин олган учрашувларда бир қатор чиройли голлар киритилди. Бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.

Улар ичидан 6 та саралаб олинган гол Июль ойининг энг чиройли голи бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Номзодлар қаторидан ўрин олган Жавлон Иброҳимов ҳамда Сардор Рашидов мавсум бошидан буён иккинчи марта энг чиройли гол муаллифи бўлиш учун даъвогарлар сафидан ўрин эгаллашди. 

Қолаверса, илк марта икки ака-ука томонидан киритилган голлар ойнинг энг чиройли голи бўлишда рақобатлашмоқда. Кўрамиз, Санжар Рашидов ва Сардор Рашидов томонидан киритилган голлардан қай бири кўпроқ овоз олар экан...

Ойнинг энг чиройли голи учун номзодлар

Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна” – “Бухоро”)

Санжар Рашидов (“Сўғдиёна” – “Бухоро”)

Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор” – “Нефтчи”) (1 гол)

Шерзод Ҳакимов (“Бунёдкор” – “Нефтчи”) 

Сардор Рашидов (“Қўқон-1912” – “Локомотив”)

 Владимир Козак (“Пахтакор” – “Бухоро”)

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:34, 03.08.2018. Ўқилди: 2584 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик