Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, футболимиз савиясини янада ошириш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ислоҳотлар, чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Шу билан бирга ислоҳотлар даврида Ўзбекистон футбол ассоциациясига фидоий, футболга меҳр қўйган, мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш учун ўз ҳалол меҳнати орқали ҳисса қўшиш истагида бўлган ўз ишининг мутахассисларини ишга таклиф қилади.
Жумладан, ЎФА қуйида келтирилган бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассисларни ишга қабул қилади:
Футбол академияларини ривожлантириш бошқармасига:
-Футбол академияларини ривожлантириш бўйича етакчи мутахассис.
- Мураббийларни тайёрлаш бошқармаси:
-Техник бўлим бошлиғи;
-ФИФА ва ОФК мураббийлик курслари бўйича бош мутахассис;
-ЎФА мураббийлик курслари бўйича етакчи мутахассис.
Мониторинг бошқармасига:
-Етакчи мутахассис.
Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни info@ufa.uz электрон почта манзилига юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).