Бугун, 19 август куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 37-Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ва Бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди.
Йиғилишни Осиё Олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабаҳ ўз маърузаси билан очиб берди. Сўнгра 2022 йили Хитойнинг Ҳангжоу шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари ва 2026 йили Япониянинг Айти-Нагоя префектурасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, 2020 йилги Токио ёзги олимпиадаси ва 2022 йилги Пекин қишки олимпиадаси тақдимоти ўтказилган, шунингдек, турли федерациялар раҳбарлари тақдирланган.
Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов йиғилиш давомида Осиё Олимпия кенгаши президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Аҳмад ал-Сабаҳ билан ҳам учрашди ва бир қатор масалаларни муҳокама қилди.
Ассамблеяда Осиё олимпия кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов ҳам қатнашди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).