Бугун Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари старт олди.
Мусобақанинг дастлабки кунида ҳамюртларимиз бир неча спорт турида баҳсларда иштирок этишди ва кун якунига кўра учта медални делегациямизга қўшиб қўйишди. Эътиборлиси, қўлга киритилган ҳар уччала медаль эркин курашчиларимиз ҳиссасига тўғри келади.
Аввалига, -65кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Сирожиддин Ҳасанов терма жамоамизга бронза медалини тақдим этган бўлса, -74кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистонга илк олтин медални келтирди. -97кг вазнли Магомед Ибрагимовнинг бронзаси эса делегациямиз медаллари сонини учтага етказди.
Биринчи кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича қитъамизнинг 45 мамлакати ичида ҳозирча саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).