Осиё ўйинлари-2018. Куннинг илк медали— кумуш!
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларининг бугунги — 30 август кунги мусобақаларини ўзбекистонликлар кумуш медаль билан қарши олишди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги 500 метр масофага иккилик баҳсларида Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокировадан иборат жуфтлик финишга иккинчи бўлиб етиб келишди. Улар хитойликлардан уч ярим сония ортда қолишди. Учинчи ўринни индонезияликлар эгаллашди.
Байдаркада 500 метр масофага ўтказилган баҳсда Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Вильям Ибрагимов, Алексей Мочаловдан иборат тўртлигимиз финишга бешинчи бўлиб етиб келишди.
Бироздан кейин Вадим Меньков 1000 метр масофага яккалик каноэда финалда иштирок этади.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:40, 30.08.2018. Ўқилди: 5007 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).