Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Индонезияда Ўзбекистон байроғи 21 марта юқорига кўтарилди” – Умид Аҳмаджонов Шавкат Мирзиёевга ташаккурнома йўллади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё ўйинларидаги тарихий ва омадли юришдан сўнг Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Ташаккурнома йўллади. 

Ҳурматли Шавкат Миромонович! 

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари ниҳоясига етиб бормоқда. Ушбу мусобақа Ўзбекистон спорти учун ҳар томонлама муваффақиятли ўтди. Биз барча жабҳаларда рекордларни янгиладик. Медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам ўзбек спорти тарихидаги энг яхши Осиё ўйинлари бўлди. 

Қолаверса, мусобақа давомида Сизнинг фарзандларингиз Осиё ўйинлари рекордларини ҳам янгиладилар. Светлана Радзивил баландликка сакраш бўйича уч карра Осиё ўйинлари ғолибига айланиш билан бирга, 2010 йилда ўзи ўрнатган рекордни янгилади. 

Шунингдек, Руслан Нурутдинов оғир атлетика бўйича Осиё ўйинларининг янги рекордчисига айланди. Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Бу борада Вадим ўзбекистонлик спортчилар ичида ушбу натижага эришган биринчи спортчи бўлди. 

Жакарта ва Палембанг шаҳарларида фарзандларингиз шарафига 21 маротаба Она ватанимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баландга кўтарилди. Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медаллар билан умумий ҳисобда 70 та медалга эга чиқдик ва Осиё ўйинлари тарихида ўзбек спорти учун янги саҳифа очдик. 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! 

Ушбу ютуқлар замирида Сизнинг спортчиларга бўлган ғамхўрлигингиз, яратиб берган шароитингиз, биз спорт аҳлига кўрсатган юксак эътиборингиз ётибди. Биз бундан жуда ҳам миннатдормиз. Жакарта ва Палембангда ватан шаъни учун курашга чиққан ҳар бир фарзандингиз қалбида чуқур ифтихор туйғуларини ҳис қилган ҳолда жангга киришди ва якунда Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги энг яхши натижасини қайд этди. Шу орқали ўзбек спортчилари Энг улуғ, Энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 27 йиллик тантаналарига халқимиз ва шаҳсан Сиз учун ажойиб совға тайёрладилар. 

Куни кеча байрам нутқида спортчи ёшларимиз ва уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари томонига йўллаган илиқ ва самимий фикрларингиз спортчиларимизни шу қадар руҳлантирдики, улар мусобақанинг сўнгги кунида матонат ва мардлик намунасини намойиш этиб, бир кунда 6 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиқа олдилар ва медаллар сонини умумий ҳисобда 70 тага етказдилар. Бу натижа орқали биз ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очдик. 

Фурсатдан фойдаланиб, Осиё ўйинларида иштирок этган барча фарзандларингиз, бутун мамлакатимиз спорт оиласи, Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан Сизга чуқур миннатдорчилик изҳор этишга ижозат бергайсиз. 

Бизга кўрсатилган юксак эътибор, яратиб берилган шароитлардан беҳад миннатдормиз. Бу ютуқлар энг аввало Сизники, халқимизники, ҳар бир юртдошимизники! Биз буни жуда ҳам қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Насиб қилса Токио 2020 Олимпия ўйинларида ҳам қаддимизни баланд тутишга, миллионлаб юртдошларимизни олтин ва кумуш медаллар билан ҳурсанд қилишга, жонажон диёримизни бутун дунёга янада машҳурроқ қилишга сўз берамиз. Барчаси учун раҳмат Сизга, Шавкат Миромонович! 

Ҳурмат билан,

Умид Аҳмаджонов.

Айни вақтда Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллар сони 70 тага етди, уларнинг 21 таси олтин, 24 таси кумуш ва яна 25 таси бронза ҳисобланади.

Киритилди: 19:37, 01.09.2018. Ўқилди: 9385 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик