Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эксклюзив интервью. Равшан Ҳайдаров: «Ўз хатоларимиз қимматга тушди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биласиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 18-Осиё ўйинлари олтин медалини ютиш вазифаси қўйилганди. Бироқ Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз мусобақадаги иштирокини эртароқ якунлашга мажбур бўлди.

Олимпиячиларимиз 1|4 финал учрашувида ортиқча таърифга эҳтиёж сезмайдиган Жанубий Корея термасига имкониятни бой беришди - 3:4. Чиройли ўйин, аламли натижа...

Мағлубият сабабини кимлардир ҳакамдан қидиришди, бошқа бировлар футболчиларимиздан ўпкалашди, яна баъзилар мураббийни бош айбдор сифатида кўрсатишди.

Осиё ўйинларини Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бевосита кузатиб борган махсус мухбиримиз Камолиддин Алимов омадсиз баҳсдан кейин Равшан Акмаловични алоҳида суҳбатга чорлаб, олимпия термаси иштироки юзасидан батафсил интервью олди.

- Равшан ака, Жанубий Корея термасига қарши кечган ўйинга тўхталишдан аввал Осиё ўйинларига танланган таркиб ҳақида сўрамоқчиман. Айтингчи, жамоа сафига ўзингиз хоҳлаган барча футболчиларни қўша олдингизми? Албатта, Азиз Ғаниевдан ташқари...

- Ҳа, турнир учун шакллантирилган таркибдан кўнглим тўқ эди. Зеро, якуний рўйхатга айни пайтдаги энг муносиб йигитларни киритдик, менимча. Қисқаси, таркиб масаласида ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўзингиз айтгандек, биргина «Насаф» ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев хизматидан фойдаланолмадик.

Унинг «Навбаҳор»га қарши кечган учрашувда кутилмаганда, жароҳатлангани қимматга тушди. Бундан ташқари, Индонезияга жўнаш олдидан Азиз Турғунбоев ва Жасур Яхшибоевда ҳам кичик муаммо бор эди. Лекин уларни якуний таркибга киритдик. Турнир давомида шифокорларимиз ҳар иккисини сафга қайтариш учун катта ҳажмда иш олиб боришди.

Аммо Яхшибоевни майдонга туширолмадик, барибир. Яъни у талаб даражасида тикланишга улгурмади. Қолаверса, Забиҳилло Ўринбоев ҳам кичик жароҳат билан ўйнади. У шу туфайли Тошкентдаги охирги йиғинимизда якка тартибда шуғулланганди. Муҳими, Забиҳилло ўзимиз кутгандан ҳам фаолроқ тўп сурди. Ҳар ҳолда, ўйинларда сира тинмади, бир неча гол урди ва жамоага ёрдам берди.  

- Таркибга яна Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовни қўшиш мумкин эди, лекин билишимизча, уларга клублари рухсат бермаган...

- Афсуски шундай. Аслида Шукуров ва Шомуродов масаласида уларнинг клублари билан узоқ музокара олиб бордик. Лекин БАА ва Россия чемпионатлари давом этаётгани сабаб, жамоалар футболчиларни қўйиб юбормади. Чунки Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнири ФИФА тақвимига киритилмаган.

Бу ҳолатда футболчига рухсат бериш-бермаслик клуб раҳбарияти ихтиёрида бўлади. Қисқаси, ҳар икки футболчининг клуби таклифимизга рад жавоби берди. Биргина «Анжи» раҳбарияти Достон Ҳамдамовни терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишга рози бўлди. Бунинг учун махачқалъаликларга миннатдорчилик билдирдик.

Мана, Достон фаоллиги билан жамоамизга сезиларли наф келтирди. Агар Шомуродов ва Шукуровни ҳам таркибга қўша олганимизда, эҳтимолки, ҳаммаси бош-қача кечармиди? Ишончим комил, ушбу тажрибали легионерларимиз жамоа ўйинини яққол кучайтиришарди. 

- «Заявка»га 3 нафар ёши катта футболчи киритиш борасида анча бош қотиришингизга тўғри келгани аниқ. Бунда кўпроқ нимага эътибор қаратдингиз?

- Ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, ёши катта футболчиларни танлаш бобида хатоликка йўл қўймадик. Уларни битта йиғин - Туркиядаги машғулотлар воситасида танладим. Табиийки, аввало, йигитларнинг жамоага киришиб кетиш потенциалини инобатга олдим.

Муҳими, улар бу борада муаммо сезишмади. Ҳамма кўрди, Жалолиддин Машарипов ҳам, Икром Алибоев ҳам ўйинларда жамоа етакчиси сифатида гавдаланиб, йигитларни олға бошлади. Шунинг баробарида улар муҳим голларга муаллифлик қилишди. Қисқаси, Жалолиддин ва Икром етакчилик хусусиятига таяниб, футболчиларни ўз ортларидан эргаштиришди.

Яна бир ёши катта футболчимиз - Азиз Турғунбоевга эса жароҳат панд берди. Умумий хулоса шуки, таркиб масаласида жиддий эътирозга ўрин қолдирмадик, яъни футболчилар танловида адашганим йўқ, менимча.     

- Энди ташкилотчилик хусусида: асосий ва машғулот майдонлари талабга мувофиқ эканми?

- Турнир давомида 3та шаҳарчада яшашимизга тўғри келди, табиийки, 3та меҳмонхонада турдик. Стадионлар ва машғулот майдонлари чими сифати ўртасида катта фарқ бор. Ҳар ҳолда, машғулот майдонлари идеал ҳолатда эмасди.

Багор шаҳарчасидан Бегасига кўчиб ўтишда эса, йўл муаммосига дуч келдик - автомобиллар тиқилинчи. Ҳаттоки, баъзи кунлар стадионга етиб олиш учун 2 соатлаб вақт сарфладик. Йўқ, буни катта муаммо сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Чунки ҳамма деярли бир хил шароитда яшади, шуғулланди, ўйинларда иштирок этди. 

- Жанубий Корея термаси финал йўлидаги асосий рақиб эди. Ўйинга муносиб тактика танлашда иккиланмадингизми?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:35, 04.09.2018. Ўқилди: 6282 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.