Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эктор Купер Сурияга қарши ўйин олдидан ўзбекистонлик футболчиларга бир гап айтди

Баҳо:
+3 | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви олдидан “Миллий” стадионда матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманнинг биринчи қисмида Ўзбеистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирок этиб, ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг футболчилар ва Ватан ҳақида айтган сўзлари олқишларга сабаб бўлди.

“22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг олдиннги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим. Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда таркибга янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Терма жамоада менгача ишлаган барча мураббийларнинг ишини ҳурмат қиламан. Ўйинчиларимиз техник жиҳатдан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман.

Ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан. Ўртоқлик учрашувида қатнашмаган бўлса ҳам, натижа муҳим ўйинларда клубида ўзини кўрсатаётган футболчини терма жамоага таклиф қилишдан чўчимайман. Оптимал ҳолатдаги барча ўйинчилар учун терма жамоанинг эшиклари доимо очиқ.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ.

Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг!

Биз аста-секин барча ўйинчиларни, Индонезиядаги Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларни ҳам ўрганамиз ва имкониятларини чамалаб керак бўлса терма жамоага таклиф этамиз. Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларнинг айримларги терма жамоани кучайтира олиш салоҳиятига эга. Дунё амалиётида машғулотлар жараёни журналистлар учун 15 дақиқа очиқ бўлади ва вақт тугагач, журналистлардан машғулот жараёнини тарк этишларини сўраймиз.

Шунингдек, анжуманда миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам фикрларини билдириб ўтди.

“Сурияга қарши ўйинда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бор имконияларимизни ишга соламиз”.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага, 6 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионда бошланади.

Киритилди: 15:52, 05.09.2018. Ўқилди: 23099 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик