Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 9 24
2 Реал Мадрид 9 21
3 Атлетико 9 17
4 Вильярреал 9 17
5 Осасуна 9 15
6 Атлетик Бильбао 9 14
7 Мальорка 9 14
8 Райо Вальекано 9 13
9 Сельта 9 13
10 Бетис 9 12
11 Жирона 9 12
12 Севилья 9 12
13 Алавес 9 10
14 Эспаньол 9 10
15 Реал Сосьедад 9 9
16 Хетафе 9 8
17 Леганес 9 8
18 Валенсия 9 6
19 Вальядолид 9 5
20 Лас-Пальмас 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Леганес 0-0 Валенсия
9-тур Эспаньол 2-1 Мальорка
9-тур Хетафе 1-1 Осасуна
9-тур Лас-Пальмас 0-1 Сельта
9-тур Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
9-тур Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
9-тур Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
9-тур Алавес 0-3 Барселона
9-тур Севилья 1-0 Бетис
9-тур Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

19/10 00:00 Алавес - Вальядолид
19/10 17:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
19/10 19:15 Осасуна - Бетис
19/10 21:30 Жирона - Реал Сосьедад
20/10 00:00 Сельта - Реал Мадрид
20/10 17:00 Мальорка - Райо Вальекано
20/10 19:15 Атлетико - Леганес
20/10 21:30 Вильярреал - Хетафе
21/10 00:00 Барселона - Севилья
22/10 00:00 Валенсия - Лас-Пальмас

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 5164 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА мутахассислари Россиянинг «Локомотив» футбол клуби билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари гуруҳи Россия футбол уюшмаси ҳамда профессионал футбол лигасида иштирок этаётган бир неча профессионал клублар билан музокаралар ўтказиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда улар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик.

Дилшод Саидмуродов, Жўрабек Сабдаров ва Санъат Шариповлардан иборат ЎФА мутахассислари гуруҳи терма жамоамизнинг собиқ аъзолари Владимир Маминов ва Олег Пашининлар тўп сурган, Россия премьер лигасининг амалдаги чемпиони бўлган Москванинг “Локомотив” футбол жамоаси ижрочи директори Алексей Киричек ҳамда ижрочи директор ўринбосари Дмитрий Ивановлар билан учрашув ўтказишди.

Йиғилишда суперлигамиз формати ҳақида ҳам сўз борди. Россиялик мутахассислар Россия футбол лигасида ҳам 1992 ва 2014 йилларда ушбу форматдан фойдаланилганини, аммо бу формат ўзини тўлиқ оқламаганини айтиб ўтишди.

Мухлисларга яхши маълумки, “Локомотив” клуби сўнгги марта 2003 йилда Европа чемпионлар лигасида иштирок этган эди. Орадан 15 йил вақт ўтиб, клуб яна ушбу мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мутахассисларимизга “Локомотив” вакиллари еврокубоклар клубга қандай молиявий фойда келтириши ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. Клуб мутасаддиларининг сўзларига кўра, натижаларга қараб клуб бу мусобақада 15 миллиондан 25 миллион еврогача пул ишлаб олиши мумкин. УЕФАнинг коэффицентлар тизимига кўра, еврокубокларда мунтазам иштирок этиб келаётган клублар очколарига қараб, кўпроқ пул ишлаб топишлари мумкин бўлади. Масалан, ЦСКА клуби Европа лигасида қатнашишига қарамасдан, коэффиценти ҳисобига кўра 30 миллиондан кўпроқ пул ишлаб олади. Айтиб ўтилган суммалар Европанинг гранд жамоалари учун унчалик катта пул ҳисобланмаса ҳам, “Локомотив” сингари жамоалар учун улкан мотивация ҳисобланади.

Учрашувда бир қатор долзарб масалалар ҳақида фикрлар алмашилди. Хусусан “Локомотив” клубининг футболчилар билан ўзаро тузган шартномаси бандлари билан танишилди. Барчага маълумки бундай даражаси юқори клублар футболчилар билан 1-2 йиллик шартнома тузмасдан, балки энг камида 3 йиллик шартнома имзолашади. Сабаби жамоага келиб қўшилаётган футболчи клубга меҳр қўйиб шу жамоанинг бир бўлагига айланиши клуб учун муҳим жиҳатлардан биридир. Шундагина футболчи жамоада бор имконияти ва салоҳияти билан, жон куйдириб тўп сура олади. Бу амалиётни бизнинг ПФЛда ҳам қўллаш мақсадга мувофиқ ишдир. Клуб мутасаддилари жамоаларнинг РПФЛга тўлайдиган аъзолик бадаллари ҳақида ҳам гапириб ўтишди. Олинган маълумотларга кўра, премьер лига жамоалари 12 миллион рублдан пул тўлашса, биринчи лига клубларининг бадаллари 3-5 миллион рублни ташкил этади.

“Локомотив” жамоаси “Россия темир йўллари” Акциядорлик жамиятига қарашли ташкилот бўлсада, профессионал клуб сифатида ҳомийсидан фақатгина реклама учун пул олади ва бошқа харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан қоплайди.

Клуб мутасаддиларидан мухлисларни стадионга жалб қилиш усуллари ҳақида ўртоқлашиш сўралганда, улар томонидан қуйидаги фикрлар билдириб ўтилди. Хусусан “Локомотив” клуби ўзининг уй стадионида Россиянинг машҳур қўшиқчиларини концертлар бериш учун таклиф қилади. Бу концертларда айрим санъаткорларга қатнашишлари учун пул тўланса, айримлари беминнат хизмат кўрсатишади. Стадион атрофида болалари билан ташриф буюрган мухлислар учун турли атракционлар, ўйин майдончалари, болажонлар учун қизиқарли бўлган юз бўёвчи рассомлар хизматлари йўлга қўйилган.

“Локомотив” вакиллари болалар футболига ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди. Клуб академияси “Локомотив” учун катта аҳамиятга эга. Академияга ёш футболчилар 11 ёшдан қабул қилинади. Аммо мутахассислар фикрига кўра, болакайлар 14 ёшгача ота-онаси бағрида бўлиши, улғайиб 14 ёшга етгач академияда таҳсилни давом эттириши мақсадга мувофиқдир. Бу тизим Германияда ҳам самарали йўлга қўйилган. Балки келажакда “Локомотив” ҳам ушбу тизимга ўтса ажаб эмас. Академияда болалар учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар мукаммал тарзда яратилган. Бошқа профессионал клубларнинг академиялари ҳақида фикр алмашилганда Россияда фақатгина “Локомотив” ва “Краснодар” клубларининггина ўқув муассасалари борлиги маълум бўлди. Мутасаддилар бу ҳолатдан фахрланишларини айтиб ўтишди. Ҳар йили академия селекционерлари 20-22 нафар иқтидорли ёшларни академия сафига жалб қилишади.

Россияда клублар ўйин вақтида хавфсизликни таъминлаш учун стюартлар ёрдамидан фойдаланади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида меҳнат шартномалари тузилади ва ушбу шартномага мувофиқ уларга ҳақ тўлаб борилади. Фақат фавқулотда ҳолатлар пайтида ва даражаси юқори бўлган халқаро ўйинларда милиция хизматига мурожаат этилади.

Музокаралар сўнгида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Локомотив” клуби ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди. Ушбу келишувга кўра, клуб мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Ўзбекистон жамоаларига семинарлар ташкил қилишади.

ЎФА мутасаддиларининг Россияга сафари давом этмоқда. Олдинда уларни Россия профессионал футбол лигаси ҳамда Россия футбол уюшмаси вакиллари билан музокаралар кутиб турибди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 13:15, 06.09.2018. Ўқилди: 3127 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 10
2 Вильярреал Айосе Перес 6
3 Барселона Рафинья 5
4 Бетис Джовани Ло Чельсо 5
5 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 5
6 Сельта Борха Иглесиас 4
7 Барселона Ламин Ямаль 4
8 Сельта Яго Аспас 4
9 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 4
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.