Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург» футзал клуби тўп сурадиган объект таъмирдан чиқарилиши керак

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи “Металлург” клубига ташрифи давомида “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлди.

Мазкур мажмуада “Металлург” футзал клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказади. Унда, шунингдек, бошқа спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтади. Мажмуа футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати учрашувларининг минимал талабларига жавоб беради. “Металлург” футбол клуби раҳбариятининг айтишича, мавсум аввалида зал қопламаси таъмирланган, унинг деворларида эса бирламчи пардозлаш ишлари олиб борилган.

Бироқ айни вақтга келиб “Ёшлик” спорт мажмуасининг ҳолатида салбий ўзгаришлар бор. Косметик таъмирнинг ўзи билангина муаммо ҳал бўлиб қолмаган. “Металлург” футзалчилари тўп сурадиган объект қолган клубларники билан солиштирганда яхшироқ бўлиши мумкин. Бироқ ПФЛ талабни нисбий кўринишда қўймайди.

2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинларига жиддий эътибор қаратилади ва унинг форматида, ўйинлар бўлиб ўтадиган ойларда ўзгаришлар юз беради. ПФЛ, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати трансляцияларини йўлга қўйиш борасида “Спорт” телеканали билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган. Масалага шу томондан ёндошилса, “Металлург” футзал клубининг уй учрашувларини намойиш этиш учун “Ёшлик” спорт мажмуасида имкониятлар етарли эмас.

Клуб раҳбарияти ТВ камералари жой олиши учун мачталар ўрнатилиши борасида оғзаки ваъда берди. Бироқ бу етарли эмас. “Металлург” футбол клубидаги мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилган расмий хат ПФЛ орқали клубга, клуб орқали ҳомий ташкилотга етказилади. Шунингдек, футзал майдонининг пухта таъмирдан чиқарилиши масаласи назорат қилинади. Айни вақтдаги ҳолат эса телевидение талабларига жавоб бермайди.     

“Металлург” футзал клубининг натижаларини эса қониқарли баҳолаш мумкин. Клубда футзалга алоҳида эътибор бор, жамоа чемпионатда 4-ўринни эгаллаб турибди. Эндиги навбат эса спорт объектини тартибга келтириш. 

Маълумот учун, 2019 йилги мавсум учун талаб жиддий бўлади. Бунда Суперлига клублари футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари тўп сурадиган майдонларни талаб даражасига етказиши шарт. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:19, 15.09.2018. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик