Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чемпионлик учун курашаётган “Навбаҳор” жаримага лойиқмиди?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида ҳар икки томон футболчилари ҳам майдонда чиройли ўйин намойиш этиб беришди. Шу куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ чемпионлик учун курашаётган клубларнинг ўзаро қарама-қаршилигини бевосита томоша қилишни истаган мухлислар билан тўлиб тошди. Кескин ва муросасиз руҳда ўтган баҳсда ишқибозлар завқ олишди, десак хато бўлмайди. Лекин шоли курмаксиз бўлмаганидек, айрим маданиятсиз мухлисларнинг амалга оширган хатти-ҳаракатлари кўнгилларни хира қилди.

Мухлислар 4

Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” жамоаси анча ишончли ўйинлар кўрсатиб келмоқда. Бу ҳол минглаб наманганлик мухлисларнинг кайфиятларига ижобий томондан таъсир қилмоқда, десак хато бўлмайди. Улар Намангандаги учрашувларда ўйингоҳни деярли ҳар бир турда тўлдиришмоқда. Бир қатор клублар уй учрашувлари учун киришни бепул қилиб қўйсада, ўйингоҳни тўлдира олмаётган бир паллада наманганликлар қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, ўйингоҳга ошиқишлари ҳар қандай таҳсинга лойиқ. Лекин айрим маданиятсиз мухлислар томонидан йўл қўйилаётган ҳолатлар мамлакатда энг яхши мухлислар номини олишга улгурган наманганликларга доғ бўлмоқда.

Мухлислар 5

“Пахтакор” жамоасига қарши кечган учрашувда айрим маданиятсизларнинг ўйингоҳдаги қилмишлари барчасидан ошиб тушди. Ҳакамнинг қароридан норози бўлган ишқибозларнинг хатти-ҳаракатларини оқлаб бўлмайди.

15 сентябрь куни Наманган вилоят футбол ассоциацияси, “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, ходимлари ва мухлислар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда бўлиб ўтган ҳолат таҳлил қилинди. Тартибни бузган 27 нафар мухлис аниқланиб, уларга тегишли чоралар кўрилди. Яъни ўша ишқибозларни йил охирига қадар Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга киришлари чекланди. Бу каби тезкор йиғилишлар олдинлари деярли бўлмаган. Бу каби ҳолат юзасини ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар қўлланганлигини кўпчилик эслолмаса ҳам керак. Бир сўз билан айтганда, Наманган вилоят футбол ассоциацияси ва “Навбаҳор” футбол клуби тартиб-интизомга риоя қилмайдиган мухлислар билан жиддий тарзда шуғулланишни бошлади. Бу ҳол эса ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз. Ҳар ҳолда бундан буёғига ҳар қандай мухлис ҳам ўйин пайтида тартибга бўйсунишга ҳаракат қилади. Умуман олганда юқори ўринлар учун курашаётган “Навбаҳор” клубга моддий томондан зарар келтирадиган тартибсиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига қараб қолган эмас. Маданиятсизлигини намойиш қилган 27 нафар ишқибознинг ўрнини ҳар қандай вазиятда футболни яхши тушуна оладиган ва вазиятларга холис баҳо бера оладиган ундан кўпроқ мухлис эгаллаши мумкин. Шундай экан, “Навбаҳор” футбол клуби Наманган халқи номига доғ туширадиган мухлисларга қарши аёвсиз тарзда курашишга бел боғлаган.

Куни-кеча ПФЛ томонидан “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувда рўй берган ҳолат юзасидан “Навбаҳор” футбол клуби 25 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. Айни пайтда кўпчиликни “Чемпионлик учун курашда “Пахтакор” ва “Локомотив” каби гранд клубларга қаршилик кўрсатиб, чемпионатга кескинлик ҳамда шиддат киритаётган “Навбаҳор” жамоаси жаримага лойиқмиди?” - деган савол қийнамоқда.

Хулоса эса ўзингиздан.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:38, 18.09.2018. Ўқилди: 3812 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик