Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган “Бетис” – “Атлетик” учрашувида жанговор дуранг кузатилди.
Учрашув ҳисобини биринчи бўлиб меҳмонлар ҳужумчиси Иньяки Уильямс 7-дақиқада очди. Рауль Гарсия эса 18-дақиқада ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келиб қўйди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Сусаета қизил карточка олиб “басклар”ни қийин аҳволда қолдирди. Шундан сўнг, Бартра 51-дақиқада ҳисобни қисқартирди ва 68-дақиқага келиб Каналес мувозанатни тенглаштирди.
Шундай тарзда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Бетис – Атлетик 2:2
23.00, «Бенито Вильямарин»
Гол: 0:1 – 7 Иньяки Уильямс, 0:2 – 18 Рауль Гарсия, 1:2 – 51 Бартра, 2:2 – 68 Каналес.
Бетис: Лопес, Бартра, Сидней, Фирпо (Тельо, 62), Манди, Гуардадо, Герреро (Инуи, 78), Каналес, Ло Чельсо (Морон, 65), Санчес, Санабрия.
Атлетик: Мендибиль, Мартинес, Йерай Альварес, Берчиче, Де Маркос, Рауль Гарсия (Капа, 56), Беньят (Сан Хосе, 73), Сусаета, Дани Гарсия, Баленсиага, Иньяки Уильямс (Муниаин, 82).
Огоҳлантиришлар: Сусаета (38), Йерай Альварес (40), Беньят (45), Берчиче (50), Каналес (53), Сидней (70), Мартинес (87), Мендибиль (90).
Четлатиш: Сусаета (45).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).