Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув. Сирдарё вилояти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб академияларга қабул жараёни бўлиб ўтгани ҳамда расмий саҳифамиз орқали республикадаги ҳар бир академия ҳақида маълумот бериб ўтишимиз ҳақида хабар берган эдик.

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига болалар 11 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Имтихонлар 4 йўналиш бўйича топширилади.  - ўйин амалиёти; - жисмоний сифатлар; - техник сифатлар; - тезкор фикрлаш.

Юқоридаги имтихонлардан муваффақиятли ўтган болалар ўқув даргоҳига қабул қилинади ва уларнинг ота-оналари билан шартнома тузилади. 

Республиканинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига имтиҳонлар 4 августдан 22 август кунига қадар давом этди. 2001-2007 йиллар оралиғида туғилган, футболга ихлосманд болалар ва ўсмирлар 2 босқичдан иборат имтихонларни топширдилар. Ҳар бир йил бўйича имтихонларни энг муваффақиятли топширган футболчилар академияларга қабул қилинди. Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилинган болалар ноябрь ойида пойтаҳтда ташкил этилган мусобақада вилоят терма жамоаси сафида иштирок этадилар ҳамда, улардан энг иқтидорлилари Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Бугун Сирдарё болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.   - Сирдарё болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 тадан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинди;   - Академияда ўқиш жараёни 2018 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошланди;   - ҳар 3 ойда академия резерви учун кириш имтихонларидан ўта олмаган ёки умуман имтихонда қатнашмаган болалар учун қайта имтихонлар ўтказилади;   - ҳар 6 ойда Республика академиясига ўқишга ўтган ёки академияда фанларни ўзлаштира олмай имтихондан йиқилганларни ўрнини тўлдириш учун учун қайтадан академия резервидан спортчилар саралаб олинади;   - Академия директори: Ҳайдаров Ўролбек Мирзаевич;   - Академия манзили: Янгиер шаҳри, Навоий кўчаси 10 уй;    - Маълумот учун телефон: +998673503105  
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 09:33, 27.09.2018. Ўқилди: 5571 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.