Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Музаффар Музаффаров: “Кучсиз рақиблар финалга чиқмайди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

-          Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичида “Бунёдкор” жамоасига қарши баҳс олиб бординглар ва тарихда илк бор финал йўлланмасини нақд қилдинглар. Ушбу учрашувда ғалаба қозониб финалга чиқиш сизлар учун қанчалик қийинчилик туғдирди?

-          “Бунёдкор” клуби Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири эканини барча футболчилар яхши билишарди. “Қалдирғочлар” ҳамма томонлама кучли эканлигини ҳамма билади. Қийин бўлган учрашувда керакли бўлган ғалабани қўлга киритдик. “Бунёдкор”га қарши барча футболчиларимиз натижа учун ҳаракат қилди. Кўп сонли футбол мухлисларни “қалдирғочлар”нинг ғалабасини таҳмин қилганди. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик, деб ўйлайман. Кўплаб футболчилар сафарда ўйин ўтказиш қийин бўлади, дейишади. Лекин бизда ундай эмас. Сафарда баҳс олиб бориш биз учун уйдаги учрашувларга қараганда нисбатан осонроқ. Меҳмондаги ўйинларда кўпроқ ғалаба қозоняпмиз. Қаршида “Насаф” жамоасига қарши учрашувда ғалаба билан қайтганимиз бунга мисол.

-          “Бунёдкор” жамоаси устидан қозонилган ғалабанинг сири нимада?

-          Ойбек қиличов, Жасур Ҳасанов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров каби тажрибали футболчилар эвазига биз ғалабани қўлга киритдик. Барибир тажриба ўз сўзини айтади. Таркибимизда ченмпионлик мақомига эга бўлган футболчилар фаолият юритишади. Бош мураббийимиз ҳам рақиб жамоанинг ожиз нуқталарини топди. Шунинг учун ғалабани қўлга киритдик.

-          Тажриба эвазига ғалаба қозонганингиз ҳақида гапиряпсиз. Лекин “Бунёдкор” жамоаси таркиб борасида сизлардан кучсиз эмас эди...

-          Тўғри, “Бунёдкор” ҳам кучсиз жамоа эмас. Ушбу ўйинда омад биз томонда бўлди. Омад кучлиларга кулиб боқади. Шу куни рақибларимизга қараганда кучлироқ ўйин кўрсатдик.

-          Сиз Даврон Файзиев, Вадим Абрамов каби мураббийлар қўл остида ҳам фаолият юритгансиз. Ҳозирги кунда АГМК жамоасида Бахтиёр Ашурматов билан бирга ишлаяпсиз. Ушбу мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?

-          Инсоний жиҳатлари томондан юқорида санаб ўтган мураббийларнинг барчаси футболчилар билан илиқ муносабатда бўлишган. Уларнинг футболчилар билан бўлган муомаласи яхши бўлган. Мураббийлик томонидан ҳар бирининг ўйин услуби умуман бошқача. Уларнинг ўзларини ўйин тактикаси бор. Бахтиёр Ашурматов ҳам юқорида санаб ўтган мураббийлар сирасига киради. Бахтиёр Ашурматов футболчиларни нафсониятига тегадиган сўзлар билан ҳеч қачон хақорат қилмайди. Бахтиёр ака Ашурматов айрим мураббийларга ўхшаб бизга тақиқ қўймайди.

-          Ўзбекистон кубогида тарихда илк бор финал йўлланмасини қўлга киритдинглар. Айтиш жоизки финалда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу ўйиндан олдин қандай фикр билдирасиз?

-          Кучсиз рақиблар финалга чиқишмайди. Биз ўзимиздан-ўзимиз финалга чиқиб қолмадик. “Насаф”, “Бунёдкор” каби кучли жамоаларни мағлубиятга учратдик. “Пахтакор” ҳозирги кунда энг кучли жамоалардан бири. “Шерлар”нинг захираси ҳам кучли. Ҳар бир футболчиси ўзига ҳос маҳоратга эга.  


Абдуллоҳ суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:34, 11.10.2018. Ўқилди: 2197 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик