Кириш Регистрация

Бугун 22 октябрь, 2018 йил, душанба.

      • 21.10.2018 15:00
      • Райо Вальекано
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.10.2018 19:15
      • Эйбар
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 21.10.2018 21:30
      • Уэска
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 21.10.2018 23:45
      • Бетис
      • -:-
      • Вальядолид
      • 22.10.2018 23:59
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Жирона
  • «A» Серия
      • 21.10.2018 15:30
      • Фрозиноне
      • 3:3
      • Эмполи
      • 21.10.2018 18:00
      • Парма
      • 0:2
      • Лацио
      • 21.10.2018 18:00
      • Кьево
      • 1:5
      • Аталанта
      • 21.10.2018 18:00
      • Болонья
      • 2:2
      • Торино
      • 21.10.2018 21:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Кальяри
      • 21.10.2018 23:30
      • Интер
      • 1:0
      • Милан
      • 22.10.2018 23:30
      • Сампдория
      • -:-
      • Сассуоло
      • 21.10.2018 16:00
      • Динамо Москва
      • 1:0
      • Зенит
      • 21.10.2018 18:30
      • Спартак
      • 2:3
      • Арсенал Тула
      • 21.10.2018 21:00
      • Краснодар
      • 0:1
      • Ахмат
      • 21.10.2018 20:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Кристал Пэлас
      • 22.10.2018 23:59
      • Арсенал
      • -:-
      • Лестер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 9 23
2 Ливерпуль 9 23
3 Челси 9 21
4 Тоттенҳэм 9 21
5 Арсенал 8 18
6 Борнмут 9 17
7 Уотфорд 9 16
8 Эвертон 9 15
9 Вулверҳэмптон 9 15
10 Ман. Юнайтед 9 14
11 Лестер 8 12
12 Брайтон 9 11
13 Бёрнли 9 8
14 Вест Хэм 9 7
15 Кристал Пэлас 9 7
16 Саутгемптон 9 6
17 Кардифф сити 9 5
18 Фулҳэм 9 5
19 Ҳаддерсфилд 9 3
20 Ньюкасл 9 2

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Челси 2-2 Ман. Юнайтед
9-тур Борнмут 0-0 Саутгемптон
9-тур Вест Хэм 0-1 Тоттенҳэм
9-тур Вулверҳэмптон 0-2 Уотфорд
9-тур Кардифф сити 4-2 Фулҳэм
9-тур Манчестер Сити 5-0 Бёрнли
9-тур Ньюкасл 0-1 Брайтон
9-тур Ҳаддерсфилд 0-1 Ливерпуль
9-тур Эвертон 2-0 Кристал Пэлас

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

22/10 23:59 Арсенал - Лестер

Сўровнома

  • Сизнингча, «Олтин тўп-2018»ни қўлга киритишга қайси футболчи муносиб?

  • Натижалар | Жами овоз: 4515 та.
  • Сўровномалар архиви
  • «Манчестер Юнайтед»нинг ушбу мавсумдаги муваффақиятсизлигидаги асосий айбдор ким?

  • Натижалар | Жами овоз: 3282 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаёт чиғириғида тобланган Лука Модрич ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Вақтида эчки боққан, уруш кўрган, қамоққа тушишига оз қолган Лука Модрич энди жаҳон футболида энг яхши ўйинчи!

Ҳа, Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг бузилмасдек кўринган гегемониясига чек қўйган хорватиялик 33 ёшли «митти» ярим ҳимоячи оддий қишлоқи йигитдан жаҳоннинг энг яхши футболчиси мақомига эришиш йўлида ҳаёт чиғириқларида роса тобланди. У шунинг учун ҳам ҳозирги даражасидан чинакамига фахрланишга ҳақли.

ОҒИР БОЛАЛИК

1. Лука Модрич авиацион техника билан шуғулланувчилар оиласида туғилган. Хуллас, отаси унга болалигидан оғир ишларни ҳам ўргатган. Айтишларича, Лука 5 ёшидан қишлоқда эчки боққан, чамаси яна 3 йилдан кейин янги «касб» топган - кўчада газеталарни тарқатган. 10 ёшида эса маҳаллий кондитерлик фабрикасида пирог пиширишни ўзлаштирган.

Муҳими, футбол бобида алоҳида иқтидори бор болакай шу ишларга параллель равишда «Задар»нинг ёшлар жамоаси машғулотларида қатнашишга ҳам вақт топган. Унинг биринчи мураббийи, марҳум Томислав Бажич доимо бир хил мазмунда гапирарди: «Лука Модрич илк машғулотлардаёқ кўзга ташланган, майдонда алоҳида ажралиб турарди.

Ҳаттоки, болакайни ёши нисбатан каттароқ тарбияланувчилар гуруҳига қўшсам ҳам, ҳеч ким унинг кичик эканлигини сезмасди. Жуссасини инобатга олмаганда, албатта. Лекин Лукада битта жиддий муаммо бор эди: мудом машғулотларга кечикиб келарди. Меҳнаткашлар оиласида улғайгани учунми, болалигидан турли ишларга мойил эди».

2. Модрич Хорватиядаги фуқаролар урушини бошидан кечирди. Мустақиллик йўлидаги можаролар унинг оиласига ҳам кучли таъсир ўтказганди. Ҳар ҳолда, отаси ва бобоси урушда қатнашган. Отаси ярадор бўлади, яхшики, тирик қолади. Бобоси эса Затон Обровачки қишлоғи («Реал» футболчиси туғилган маскан) яқинида отиб ўлдирилади.

3. Marca газетаси журналистлари Модричнинг мутлақо тартибли ҳаёт тарзига амал қилишига ишонмай, уни бир неча марта таъқиб остига олишган. Мухбирлардан бири ҳаттоки, тун бўйи ярим ҳимоячининг уйи атрофида пойлоқчилик қилган, аммо ҳеч нима аниқлай олмаган. Бироқ у кейинчалик бўҳтон ёғдиради: «Лука ўз уйида дўстлари даврасида кечаси билан кўнгилхушлик қилди.

Улар алгоколь таъсиридами, бассейндан сира чиқишмади». Орадан 2 кунча ўтиб, Модрич уйи ва унинг атрофини суратга олиб, барчасини таҳририятга юборади. Шунда маълум бўладики, футболчи истиқомат қилган ўша жойда бассейннинг ўзи йўқ эди...

ФУТБОЛ МАСАЛАСИ

1. Модрич фаолиятининг илк даврида бир йилча Боснияда ўйнаган, аниқроғи, «Зриньски» жамоасида ижара келишувини ўтаган. Ўша вақтдаги мураббийи шундай деганди: «Лукани жамоа футболчилари билан таништирганимиздан кейин кўплаб йигитлар уни калака остига олишди. Асосан бўйи пастлиги туфайли.

Муҳими, Модрич бундай муносабатларни жиддий қабул қилгани йўқ ва илк марта майдонга тушганидаёқ кўп нарсага қодирлигини исботлади, бўйининг пастлиги калака бўлишига асос эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Натижада йигитлар ўз-ўзидан унга ҳурмат билан қарай бошлашди. Модрич шунда ҳам катта кетмади, камтарликни сақлаб қолди. Дейлик, ҳеч кимга аввалги муносабатини эслатмади.

Кейинроқ Лукадан турли-туман калакаларга қандай чидагани ҳақида сўраганимда, оддий жавоб берди: «Жаноб, бундай ҳазил-ҳузулларнинг менга тааллуқли томони йўқ. Қолаверса, ўзимни кийиниш хонасида  эмас, майдонда кўрсатишга одатланганман.

Бор гап шу». Тўғриси, 18 ёшли йигитчадан шундай гапларни эшитишни сира кутмагандим. Хуллас, ўшандаёқ жамоам сафига ўта мулоҳазали ва табиатан истеъдодли йигит қўшилганини тушунганман».

2. Жозе Моуриньо хорватиялик футболчи билан атиги 1 йил ишлади, лекин бу вақтда унинг иқтидорини мақташдан сира чарчагани йўқ. Мисол учун, португалиялик «Беназир» Модричнинг Криштиану Роналду ва Карим Бензема томон узатмаларидан ҳайратда эканлигини яширмаган, у бу борада ўзи каби  беназирлигини бот-бот такрорлаган.

«Энг ҳайратланарлиси шуки, Модрич машғулотлар жараёнида тўп узатиш устида алоҳида ишламайди. Ҳаммаси табиий - Лука ўйин пайти доимо ҳеч ким кутмаган қарорлар чиқариши билан ажралиб туради», - деганди Моуриньо бир сафар.

3. Модрич ва Моуриньо ҳамкорлигидан яна бир лавҳа. Португалиялик мураббий 2013 йили «Малага»га қарши ўйиндан олдин тўпни кўпроқ  юқориталиб узатиш, Бенземанинг қайси позицияда эканлигини ҳисобга олиш ҳақида кўрсатма беради. Модрич эса бунга қарши чиқади ва ўз фикрини дангал баён этади: «Алонсо билан тандем ҳосил қилсам, жамоадошларимга кўпроқ вазият яратишим мумкин.

Бунда ерлатиб тўп узатиш ҳам муҳим». Натижа шуки, Модрич ўша ўйинда рақиб дарвозасига йўл топишдан ташқари, ўз номига самарали узатма ёзиб қўяди, Алонсо эса Роналдунинг голига ассистентлик қилади.

Асосийси, Модрич - Алонсо жуфтлиги бутун майдон марказини назорат остига олиб, «Малага» вакилларининг тузукроқ ҳужум уюштиришларига имкон қолдирмайди. Малагаликлар бутун ўйин давомида майдон марказини тўп билан 2 мартагина кесиб ўтишганди.

ҚОНУН БИЛАН МУАММОЛАР

1. Модрич Загребнинг «Динамо» клуби собиқ президенти Здравко Мамичга дахлдор суд ишида гувоҳ сифатида қатнашди. У айнан Лука ва Деян Ловрен трансферидан нақ 13,5 млн. евро ўзлаштирганликда айбланганди.

Умуман, Мамич журналистлар ҳамда Хорватия чемпионатидаги клублар раҳбарларига кучли босим ўтказганди. Лука аввалига Мамичнинг жиноятга қўл урганини тасдиқлади, бироқ такрорий кўрсатма беришда фикрини кескин ўзгартирди. Натижада хорватиялик фанатлар нафратига учради.

Маҳаллий матбуотда ҳаттоки, Модричнинг ўзи ёлғон гувоҳлик бергани учун 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзилди. Боз устига, айрим мухлислар Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Даличга мурожаат этиб, «Реал» ярим ҳимоячисини ЖЧ-2018 «заявка»сига қўшмасликни сўрашди.

Яна кимдир оғриқли ёзув («Бизнинг ҳаётимизда бундай инсон йўқ») туширилган 10-рақамли футболкани кўз-кўз қилди. Якунда Далич жамоа етакчисига ишонч билдирди, барибир ва Хорватия термаси айнан Модричнинг катта кўламли меҳнати самараси ўлароқ, жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди.

Шу тариқа Лука мамлакатдаги обрўсини қайта тиклади. Ҳар ҳолда, Загребда кумуш медаль соҳибларини муносиб кутиб олишди, жамоани шарафлаш маросимида эса ҳаммадан ҳам Луканинг фамилияси баландроқ овозда янгради.

2. Испанияда Модрични ҳам (бош-қа юлдузлар каби) солиқ тўловларидан бош тортиш бўйича айблашмоқда. El Mundo Deportivo нашри маълумотларига асосан айтсак, хорват ярим ҳимоячиси мамлакат солиқ иродасидан 1,2 млн. евро миқдорида қарздор экан. Бунинг учун футболчи 2,5 йил муддатга қамалиши мумкин эмиш...

Лука Модричнинг

эътиборли фикрлари

- Испания ОАВ вакиллари мени ноқулай аҳволда «ушлаш»га кўп уринишади, бироқ уларнинг вақтлари зое кетади. Зеро, ўйиндан олдин мени тунги клубда кўришлари мумкин эмас. Шундай экан, яхшиси, ҳайвонот боғига боришсин - ўша ерда роҳатланиб сайр қиламан.

- Одамларга кеча нима бўлганининг мутлақо қизиғи йўқ, улар бугун натижа талаб қилишади. Испанияда босим даражаси дарҳақиқат, жуда юқори. Лекин бу босим мени янада кучлироқ бўлишга ундайди, холос.

- Моуриньога ҳурматим баланд. Зеро, у худди мен каби доимо футбол ҳақида ўйлайди. Жозе билан ўйин хусусида гаплашсанг, сира зерикмайсан.

- Бэйл ажойиб зарбага эга. Машғулот жараёнида Крауч «жонли девор»да туриб, бўйи узунлигидан ғурурланарди, Гарет эса тўпни айнан унинг устидан ошириб, дарвозага йўлларди.

- Модрич суперюлдуз? Йўқ. Мен ҳали ҳам ўша Лукаман.

1985 йили Стипе Модрич ва Радойки Добудже оиласида тўнғич фарзанд дунёга келади ва унга ота томондан буваси шарафига Лука, деб исм қўйишади. Улар Задар шимоли-ғарбидаги кичик қишлоқда истиқомат қилишарди. Митти Лука кичиклигидан бобоси тарбиясини олган ва унга эчки боқишда кўмаклашган... Тез орада собиқ Югославия фуқаролик уруши домида қолади. Қишлоқ аҳолиси қўрқувдан ўрмонга яширинган. Айримлар эса ўз уйларида қолиб, қочганларга озиқ-овқат етказиб туришган.

Хуллас, катта Лука Модрич бир сафар уларга егулик олиб кетиб, ортига қайтмаган. Уни эртасига ўлик ҳолда топишган - жангарилар йўлда отиб ташлашган. Кўп ўтмай, Стипе оиласини қишлоқдан олиб кетган. Модричлар хонадони эса ёқиб юборилган. Хуллас, Лука 7 йил давомида қочоқларга турар-жой вазифасини ўтаган меҳмонхонада яшаган.

Отаси урушга йўл олгач, кичик болакай онасига ёрдамлашиш баробарида меҳмонхона олдидаги автомобиллар тўхташ жойида қоғоздан ясалган думалоқ «тўп» билан ишлашга ҳам вақт ажратган. 1992 йилга келиб, Лука спорт академияси футбол секциясига киради. Биринчи мураббийи - марҳум Томислав Бажич (у Жовани Росо, Саша Беланович ва Дадо Пршо каби собиқ футболчилар устозидир).

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 00:09, 12.10.2018. Ўқилди: 2045 марта. Фикрлар: 0 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эден Азар 7
2 Серхио Агуэро 6
3 Александар Митрович 5
4 Гленн Мюррей 5
5 Харри Кейн 5
6 Ромелу Лукаку 4
7 Садьо Мане 4
8 Ришарлисон 4
9 Раҳим Стерлинг 4
10 Роберто Перейра 4

Суратли сўровнома

«Манчестер Юнайтед»ни ким эртароқ тарк этади?

Поль ПОГБА
1083
40%
Жозе МОУРИНЬО
1625
60%

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Қаҳрамон Асланов

"Футбол плюс"


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: stadionuz@mail.ru
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.