Ўртоқлик учрашувидан ўрин олган Саудия Арабистон – Бразилия учрашувида мехмонлар ишончли ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлимда бразилияликлар гол уришга ҳаракат қилди лекин, арабистонликлар жарима майдончалари олдида қўрғон қуриб олишди. Бироқ, Габриэл Жесус 43-дақиқада бу қўрғонни бузишга кучи етди. Кейинчалик мезбонлар ҳам гол уришга уриниб кўришди аммо қўлларидан келмади. 85-дақиқада Ал Овайс майдондан четлатилган сўнг, араблар мағлубиятни таън олишди. Аммо, Алекс Сандро 90-дақиқада гол уриб ҳисобни ишончли қилиб қўйди.
Саудия Арабистон – Бразилия 0:2
Голлар: 0:1 – 43 Габриэл Жезус, 0:2 – 90 Алекс Сандро.
Саудия Арабистон: Аль-Овайс, Аль-Брейк (Аль-Моуалад, 72), Хаусауи, Аль-Булайхи, Аль-Шахрани, Аль-Фарадж, Бахебри (Малайека, 87), Аль-Досари (Аль-Сулеймани, 90), Отайф, Аль-Биши (Аль-Шехри, 80), Аль-Могауи (Гариб, 90).
Бразилия: Эдерсон, Маркиньос, Алекс Сандро, Пабло, Фред (Лукас Моура, 46), Фабиньо, Каземиро (Уолас, 66), Ренато Аугусто, Коутиньо, Габриэл Жезус (Артур, 72), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Отайф (68).
Четлатиш: Ал Овайс (85).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).