Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳужумкор футбол кўрамизми, жаноб Купер?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон миллий жамоаси 6 октябрдан эътиборан Тошкент­да ўн бир кунлик ўқув-машғулот йиғинига киришди. Куннинг биринчи ярмида футболчилар «City Palace» меҳмонхонасида тўпланишди.

Мазкур йиғинга таклиф этилган тўрт нафар легио­нер илк кунги машғулотда иштирок этишмади. Боиси, улар ўз клублари сафида тур ўйинларини ўтказиб, сўнгра Тошкентга етиб келишди. Гап Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуров ҳақида бормоқда.

Жорий мавсумдан Самаранинг «Крилья Советов» клуби шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов бу сафарги йиғинга таклиф этилмади. Унда кичик жароҳат бор эди. Ушбу йиғин олдинда кутаётган икки ўртоқлик учрашувига тайёргарлик учун қаратилган.

ФИФА кунларидан унумли фойдаланаётган Ўзбекистон 13 октябрь куни КХДР, 16 октябрда эса Қатарга қарши майдонга тушади. Ҳар иккала учрашув «Миллий» стадионида соат 19:00да бошланади.

Эктор Купер бу сафарги йиғинга сентябрь ойидаги билан таққослаганда, бир неча янги футболчиларни ҳам таклиф этди. Осиё ўйинлари сабаб олимпия ёшидаги футболчиларимиз сентябрдаги йиғинда иштирок эта олишмаганди.

Улар орасида Жавоҳир Сиддиқов, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов, шунингдек, Жалолиддин Машарипов ҳам бор эди. Йиғиннинг биринчи куни Купер эълон қилган таркибдан ўрин олган дарвозабон Ботирали Эргашевнинг жароҳат олгани ойдинлашди.

Унинг ўрнига эса сўнгги пайтларда Суперлигада ишончли ўйинлари билан мураббийлар эътиборга тушган АГМК посбони Роман Абдулов чақирилди. Қолган футболчилар ўз вақтида бош мураббий ихтиёрига етиб келишди.

Дарвоқе, йиғиннинг илк куни термамизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича жавобгар мутахассиси Антонио Сариоглу кўриниш бермади. У иккинчи кунги машғулотлардан ўз мажбуриятини бажаришга киришди.

Дарвозабонларни Денис Иванков шуғуллантиряпти. Унинг қўл остида ўтган йиғинда иштирок этмаган икки янги дарвозабон машғулот ўтказишяпти. Роман Абдуловни айтдик, иккинчи посбон эса Ўткир Юсупов бўлди. Эътиборлиси, «Қўқон-1912» кипери миллий жамоага илк бор чақирилди.

Шу ўринда дарвозабонларга оид яна бир маълумот: «Пахтакор»нинг биринчи рақамли посбонига айланган Элдор Суюнов жароҳат сабаб терма лагерини эрта тарк этди. Лекин Элдорнинг жароҳати у қадар жиддий эмас.

Шифокорлар Суюновда болдир суягининг устки қисмида лат ейиш ҳолати кузатилганини айтишди. У КХДР ва Қатарга қарши кечадиган ўртоқлик ўйин­ларида терма жамоамизга ёрдам бера олмайди. Бундан кўриниб турибдики, Купер қўл остида асосий дарвозабонлардан Игнатий Нестеров қолди.

Йўқотишлар Элдор Суюнов билан чекланиб қолмади. «Пахтакор» ҳимоячиси Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи индивидуал тарзда машғулот ўтказяпти. У асосан тренажёр залида шуғулланяпти. Шифокорлар берган маълумотга кўра, Аъзамов бугун умумий гуруҳга қайтади.

Легионерларга тўхталадиган бўлсак, биринчилардан бўлиб БААнинг «Шаржа» клубида тўп сураётган Отабек Шукуров ҳамда Россиянинг «Ростов» жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Икки кун аввал Достон Ҳамдамов, кеча эса термамиз сардори Одил Аҳмедов Тошкентга етиб келишди. Бу сафар аргентиналик мутахассис Жанубий Кореянинг «Тэджон Ситизен» клуби қанот ярим ҳимоячилари Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоевни йиғинга таклиф қилмади.

Шунингдек, «Локомотив» ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов, ҳужумчилар Игорь Сергеев («Пахтакор») ва Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») ҳам Купер танлаган рўйхатдан тушиб қолишди. Рашидовда кичик жароҳат борлиги айтилмоқда.

Қувонарлиси, жиддий жароҳат туфайли олти ой муддатга сафдан чиққан Япониянинг «Жубило Ивата» клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев жамоаси таркибида машғулот ўтказа бошлади. Умид қиламизки, Фозил Осиё кубогига қадар аввалги спорт формасини тиклаб олади.

Терма жамоамизнинг машғулотлари ТТЙМИ стадионида ўтказиляпти. Футболчиларнинг чигалёзди машқ­ларини Купернинг яна бир ёрдамчиси Маҳмуд Фаёз Муҳаммад олиб боряпти. Карлос Фантагуцци эса тактик таҳлил билан шуғулланмоқда.

Бу сафарги ҳар иккала учрашувда футболчиларимиз мухлисларни ўзларининг чиройли, ҳужумкор ўйин­лари ва ёрқин ғалабалари билан хушнуд этишади, деган умиддамиз. Сентябрь ойида Сурия ва Эронга қарши кечган ўртоқлик учрашувларида аргентиналик мутахассис томонидан ҳимоявий тактика танланиши жиддий эътирозларга сабаб бўлганди.

Балки бу вақтинчалик ҳолатдир?! Купер биринчи галда терма жамоамизнинг ҳимоя қўрғонини синаб кўргандир? Бош мураббий натижага жавобгар бўлганидан ке­йин унинг қарорларини ҳозирча муҳокама қилмаган маъқул. Олдиндаги икки ўйин кўп саволларга жавоб бериши билан ҳам аҳамиятли бўлса керак. Кутамиз, кузатамиз, баҳо берамиз.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 18:33, 13.10.2018. Ўқилди: 4190 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик