Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Насаф» ёшларида яна ғалаба

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун U-14 ва U-16 ёш тоифасидаги жамоаларимиз мамлакат биринчилигининг дастлабки босқичи сўнгги тур учрашувларини ўтказишди.

Ўзингизга маълум, U-16  жамоамизга Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаевлар мураббийлик қилишса,  U-14  жамоамизга  Элдор Мойлиев ва Нурали Қўнғировлар устозлик қилишмоқда.

Ушбу ёш тоифасидаги жамоаларимиз бугун Қаршида навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди. Жамоаларимиз “Шўртан” клуби тарбияланувчиларига қарши майдонга тушишди. Учрашув футбол мактабимиз майдонида бўлиб ўтди.  

U-16 жамомиз  рақибини  5:1 ҳисобида доғда қолдирди. Учрашувдаги голларимизни Шахзод Хушвақтов (3та), Дилшод Бердиев ва Бекжон Раҳматовлар киритишди. Ушбу жамоамиз бугун деярли иккинчи таркиб билан майдонда ҳаракат қилди.  

U-14 жамоамиз эса ғузорлик тенқурлари устидан  6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу учрашувдаги голларни Махмуд Жўрабоев, Жавоҳир Отамуродов (2та), Ислом Кенжабоев, Муҳаммад Мавлонов ҳамда Элёр Йулбарсовлар киритишди. Бу жамоамиз таркибида ҳам майдонга кўп тушмаган ёш футболчиларимиз ҳаракат қилишди.

Шундай қилиб, ўсмирларимиз биринчиликнинг дастлабки босқич учрашувларини ниҳоясига етказишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоаларимиз биринчи босқични мағлубиятсиз якунлашди. Энди жамоаларимиз, ғолиб сифатида кейинги босқич – биринчиликнинг финал босқичида иштирок этишади.

Навбатдаги босқич учрашувлари ноябр ойида бўлиб ўтади. Жамоамиз рақиблари қуръа орқали аниқланади.

Манба: www,fcnasaf.uz
Киритилди: 20:55, 18.10.2018. Ўқилди: 2092 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик