Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шифокор хулосаси муҳим

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шартномалар имзолаш арафасида ҳар қайси футболчи, албатта, тиббий кўрикдан ўтказилади. Жуда кўп ҳолларда келишувнинг амалга ошиш-ошмаслиги бевосита шифокорлар хулосасига боғлиқ бўлади. Хўш, жамоа янги аъзосининг яроқли ёки яроқсизлиги қандай аниқланади?

Клуб ва футболчининг ўзаро келишувидан сўнг шифокорлар унинг касаллик варақаси билан танишиб чиқадилар. Кейин у бир қатор тестлардан ўтиб, тиббий хулосага эга бўлади. Қизиғи шундаки, ҳозирда бирор-бир мамлакат ёки клубда «стандарт тиббий кўрик» тушунчаси мавжуд эмас. Яъни, ҳар қайси жамоа тест синовларини ўзи белгилайди ва футболчи танасида аниқланмай қолган заиф жиҳатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Одатда тиббий кўрик 2-3 кунда ниҳоясига етади. Шу вақт ичида футболчи клуб шифокори, физиотерапевт ва фитнес мутахассиси қабулидан ўтади. Текширув натижалари менежерга ҳавола этилгач, трансфер борасида якуний қарор қабул қилинади.

Англия футбол ассоциацияси шифокори Шарлотта Коуининг айтишича, мулоқот чоғида айрим ўйинчилар ўз муаммоларини яширишга уринадилар: «Баъзан спортчилар ўзлари ошкор этмаган камчиликларни шифокорлар аниқлашидан хавотирга тушадилар. Хулосани футболчидан эшитилган ахборотга эмас, текширув натижаларига қараб чиқариш керак». Гувоҳи бўлганингиздек, Шарлотта ҳеч кимга ишонмайди. Трансфер дарчасининг сўнгги кунида ўтадиган кўрик айниқса, ўта шошилинч тарзда бўлади. Бундай вазиятда шифокорлар футболчининг сўзларига кўра хулоса чиқаришга мажбур бўлишади.

Ўзгалар ёрдамида текшириш

Сўнгги пайтларда янги футболчини клуб шифокорлари эмас, четдан таклиф этилган мутахассислар кўрикдан ўтказишлари урф бўлмоқда. Масалан, Месут Озилни ўз сафига олишда «Арсенал» тиббий кўрик жараёнини Германия термаси мутахассисларига топширганди. «Ливерпуль» эса Лоик Ремини Америкадаги клиникага жўнатишни лозим топди.

Юрак

Яқин йилларгача клуб шифокорларини футболчиларнинг юраклари мутлақо ташвишлантирмасди. Аммо Марк Вивьен Фоэ ҳамда Фил О~Доннеллнинг яшил майдонда вафот этишгани, Фабрис Муамбанинг юрак хуружи ҳаммани сергак торттирди. Айнан шу фожиалар клуб тиббиёти равнақига туртки бўлди.

Таянч - ҳаракат аппарати

Таянч - ҳаракат тизимининг бар­қарорлиги - футболчи саломатлигининг асосий мезони. Уни бел ва тос суягининг қуввати белгилайди. Кўрик пайтида футболчи тиззаларни букиб тўғрилаш ва сакраш элементларини ўз ичига олган бир қатор машқларни намойиш этади. Шу тариқа унинг мавсумдаги 50дан ортиқ ўйинга чидай олиши аниқланади. Бўғимлар, мушаклар каби тананинг юқори ва қуйи қисмини бирлаштирувчи органлар ҳам жиддий текширувдан ўтказилади. Дарвоқе, шифокор учун футболчининг қайси позицияда тўп суриши ҳам аҳамиятли. Масалан, дарвозабон кўрикдан ўтаётганда, унинг елкаси, қўллари, билак ва тирноқлари синчиклаб ўрганилади.

Хавф-хатарни баҳолаш

Шифокорлар футболчи трансферига тўсқинлик қила олмайдилар, уларнинг асосий вазифалари - мижознинг жароҳат олиш эҳтимолини баҳолаш. «Тиббий кўрикдан кўзланган мақсад - ўзини оқламайдиган харидларга йўл қўймаслик. Тасаввур қилинг, клуб футболчининг заиф жиҳатларини аниқламасдан 30 млн.га сотиб олди. Аммо янги ўйинчи икки учрашувдан кейин шифохонага тушди. Оқибатда клуб ўйнамаётган футболчи учун трансфер баҳосидан ташқари, даволаниш харажатларини тўлаш ва унга маош беришга мажбур бўлади», - дейди Коуи.

Дарҳақиқат, тиббий кўрикни шунчаки расмиятчилик ўрнида кўрадиганлар янглишадилар. Баъзида шифокорлар хулосаси трансфернинг амалга ошмай қолишига сабаб бўлиши мумкин. Марҳамат, шундай мисолларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Футболчи: Патрик Шик

Рад этган жамоа: «Ювентус»

Бир йил аввал «Сампдория»да тўп сурган 21 ёшли ҳужумчи ноёб иқтидор соҳибларидан бири эди. Номдор жамоалар уни харид қилишга уриниб кўришди. Патрик эса «Ювентус»ни танлади. Аммо тиббий кўрик чоғида шифокорлар футболчининг юрагида муаммо борлигини аниқлашди. Афсуски, такрорий текширув ҳам ташхисни тасдиқлади. Шу боис, Италия гранди Патрикдан воз кечди.

Футболчи: Набиль Фекир

Рад этган жамоа: «Ливерпуль»

Франциялик футболчи Англияга йўл олганида, «Энфилд»да уни мамнуният билан кутиб олишларига шубҳа қилмаганди. Бироқ амалда бунинг акси бўлиб чиқди. Қизиғи, инглизлар «айтдим-қайтдим» сабабини ошкор этишмади. ОАВда эса шифокорлар Фекир тиззасидаги жароҳатнинг қайталашидан хавотирланишгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шу боис, келишув амалга ошмади.

Футболчи: Радамель Фалькао

Рад этган жамоа: «Атлетико»

Колумбиялик машҳур ҳужумчи бундан икки йил аввал Мадридга қайтишга жуда яқин турганди. Лекин «Монако»дан «Атлетико»га ўтиш режаси трансфер мавсумининг сўнгги кунида барбод бўлди. Хабарларга кўра, ўша паллада Фалькао болдиридаги жароҳатни даволаётган экан.

Футболчи: Жордан Амави

Рад этган жамоа: «Севилья»

Ўтган йили франциялик ҳимоячининг «Астон Вилла»дан Ла Лигага ўтиши амалга ошмай қолди. Чунки у «Севилья»нинг «қолип»ига тушмаганди. Ваҳоланки, кўрикдан бир неча кун аввал Жордан мутасаддилардан 5 йиллик келишувга розилик олганди. Омадсизлик футболчини ранжитмади - «Марсель» уни ўз сафига қўшиб олди.

Футболчи: Лоик Реми

Рад этган жамоа: «Ливерпуль»

Амалга ошмай қолган энг можароли трансфер. Тиббий кўрик чоғида шифокорлар Ремининг юраги талаб даражасида эмас, деган хулосага келишди. Лоик эса муаммодан хабардор эканлигини, лекин лондонлик мутахассислар унинг юрагидан бирор-бир жиддий хасталикни топа олмаганликларини маълум қилди. Шундан кейин футболчи «Ливерпуль» билан алоқани узди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:22, 23.10.2018. Ўқилди: 2620 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик