Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов JAKO билан ҳамкорлик ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов Германиянинг JAKO (ЯКО) компанияси билан эришилган ҳамкорлик келишуви бўйича батафсилроқ маълумот берди.

Маълум бўлишича, JAKO билан 3 йиллик келишув тузилган ва ЖЧ-2020 цикли якунига қадар ушбу компания Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига текинга экипировкалар етказиб беради. Олимпия терма жамоаси эса олдироқ эришилган келишув бўйича PRES-JOG томонидан кийинтирилади. 

«JAKO бир йилда 365 комплект етказиб бериб туради. Ҳамаси текинга. Ичида 96 хил нарсаси бўлади, курткаларидан тортиб, пайпоғигача. Таққослаш учун, Adidas атиги 20 хил кийимдан иборат комплект таклиф қилганди.

Осиё кубоги учун ҳам махсус форма қилиб берилади. Кейинроқ, алоҳида дизайн ишлаб чиқилиб, ҳамиша шу дизайндаги либослар кийилади», дейди Умид Аҳмаджонов.

Қайд этиш керакки, сентябрь ойи бошида ЎФА Adidas билан шартнома тузиши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо синов муддатидан кейин бу вариантдан воз кечилган.

25 октябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва JAKO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.

Маълумот учун, Германиянинг спорт кийимлари, оёқ кийимлари ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jako компаниясига 1989 йили Руди Шпрюгелем шаҳрида асос солинган. Компания дунёнинг 40дан ортиқ давлатида фаолият кўрсатади. Бош офиси Германия жануби-ғарбидаги Баден-Вюртемберг ерида, Мульфинген коммунаси, Холленбах округида жойлашган.

Jako Австралия чемпионатидаги бир неча клубларни кийинтиради, шунингдек, Осиёда Ироқ, Иордания, Ливан, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар ва БААдаги клублар билан ҳамкорлик қилади. Компания Австрия, Бельгия, Болгария, Хорватия, Кипр, Чехия, Латвия, Нидерландия, Сербия, Словакия, Швейцария, Украина, Германия, Венгрия, Исландия, Польша ва Россия каби давлатларда ҳам ишлайди.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 22:21, 24.10.2018. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик