Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳокамалар мавзуси мавсумийми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мадридда «Реал», Тошкентда «Пахтакор» мезбон бўла туриб, рақибга ют-қазди. Гарчи мазкур икки мағлубият асосий мавзу саналсада, мулоҳазаларимизни Эктор Купер қайта-қайта такрорлаган бир фикрга муносабат билдириш асносида бошламоқчимиз.

«Терма жамоада ҳеч ким, ҳаттоки, менга ҳам жой кафолатланмаган!» - бу аргентиналик мутахассисга тегишли фикр. Бир қарашда, мутлақ ҳақиқат каби янграйдиган хулоса. Лекин шу гап сабаб, бир қатор футболчиларга терма жамоа эшиклари ёпилиб қолиши мумкин. Мухлисларда табиий савол туғилади: «Нима учун?»

Гап шундаки, ҳар бир футболчи Эктор Купернинг қатъий қоидасини ўзича, табиатидан келиб чиқиб баҳолайди. Аслида эзгуликни кўзловчи бу талаб қайсидир ўйинчига акс таъсир кўрсатса, бундан ажабланмаслик керак. Қаранг, бош мураббий ҳаттоки, асосий таркибнинг ўзаги ҳисобланадиган футболчилар ҳақида ҳам гапиришни истамаяпти.

Бу яхшими ёки ёмон? Ушбу саволга терма жамоамиз тарихи бир қадар ойдинлик киритади. Миржалол Қосимов фидоий футболчи сифатида ҳамиша жамоадошларига ўрнак кўрсатган ва тез-тез алмашиб турган мураббийларнинг турли талаблари унинг фаолиятига салбий таъсир қилмаган. Бугун миллий жамоамизда Одил Аҳмедов шундай улуғвор миссияни бажармоқда. Бундай футболчилар фаолиятида аввало, ўзларига тегишли ички талаблар, ёндашувлар муҳим ўрин тутади. Улар ҳар доим футбол ва мухлислар ҳурматидан майдонга тушадилар, севимли ишлари воситасида эл-юрт-ни шарафлашга интиладилар.

Бошқача айтганда, мураббийлар ва уларнинг талаблари ўзгараверади, аммо Одил Аҳмедов каби футболчи юксак масъулият туйғусида собит қолаверади. У машғулотларда, уйда, клуби сафида майдонга тушганида, еврофутболни томоша қилаётганида, борингки, ҳар бир жабҳада терма жамоани ўйлайди, мураббий талабларини унутмайди, унутолмайди.

Демоқчимизки, терма жамоамиз сардори Эктор Купер талабларини ҳам тўғри тушунади. Бироқ бошқаларчи? Терма жамоа биргина Одил Аҳмедовдан иборат эмаслигини назарда тутсак, бу савол кишини ўйга толдиради...

Ўз ишига профессионал қарашда еврофутбол талаблари даражасига кўтарилмаган муҳитда ўйинчилар, хусусан, терма жамоа аъзоларига нисбатан индивидуал ёндашув эҳтиёжи мавжуд. Акс ҳолда, мухлислар кутган айрим футболчилар терма жамоада кўриниш бермайдилар. Фикримизча, ҳозирданоқ шундай ҳолат кўзга ташланмоқда.

Ҳар нима деганда ҳам, Эктор Купер мавсум якунлангунга қадар Суперлига клублари таркибидаги футболчилардан ўзига зарурларини саралаб олишга мажбур. Кейин унда бундай имконият бўлмайди, яъни «Терма жамоада ҳеч кимга жой кафолатланмаган» қабилидаги эскириб бораётган хулоса ўз маъносини йўқотади.

Умуман олганда, терма жамоа ёки клуб бўлсин, таркибга футболчи танланаётганда, қарс икки қўлдан чиққани маъқул. Бунинг энг ёрқин намунаси - Зайниддин Зидан ва Криштиану Роналду бирлиги. Икки қанотсиз қуш каби учолмай қийналаётган «Реал» шу хулосанинг аксини тасдиқлайди.

Ла-лига муҳитида тарбияланган ва шу сабаб аввалига Станислав Черчесовга маъқул келмаган Денис Черишев кейинчалик Россия терма жамоасига қандай фойда келтиргани ҳамон кўпчиликнинг ёдида. Валерий Лобановский шахсий қарашларидан устун тургани учун инжиқ Александр Заваров ва Игорь Белановдан топ-футболчиларни тарбиялай олганди.

Бу каби мисоллар футбол ҳаётида кўп учрайди ва Эктор Купер ҳам шу йўлдан борса, терма жамоамиз кутганимиздан зиёда ютуқларга эришади. Булар шунчаки, шахсий хулосамиз, холос, албатта. Майли, Эктор Купер «Ўйнамаганга ўрин йўқ!»  тамойили билан бўлса ҳамки, терма жамоамизни ғалабалар сари етаклайверсин.

Энг асосийси, Осиё кубогидан сўнг «Ўйлаганларим амалга ошмади!»  дея юртимиздан жўнавормаса, бас. Чунки бирламчи ҳолатда унинг қатъияти ва ташқи таъсирлардан холи эканлиги терма жамоамизга наф келтирмоқда. Иккиламчи ҳолатда, яъни кучли рақиблар билан расмий баҳслардаги аёвсиз курашда Эктор Купернинг терма жамоамизга таъсири қандай сезилиши эса вақт ҳукмига ҳавола. Ушбу мулоҳазалар - ички хавотирлар маҳсули.

Таъкидлаш жоиз, ички хавотирлар наинки терма жамоамиз, балки етакчи клубларимиз - «Локомотив» ва «Пахтакор»га ҳам тааллуқли. Мавсум давомида кузатдик, «Бухоро» агар астойдил ўйнаса, «Пахтакор»ни, «Металлург» эса «Локомотив»ни қийнаб қўйишга қодир. Ҳолбуки, Бухоро ва Бекобод клубларининг ҳозирги ҳолатию, мақсади барчага аён.

«Пахтакор» ва «Локомотив» эса катта эҳтимол билан ОЧЛда футболимиз шаънини ҳимоя қилиши керак. Бироқ ҳар икки клубнинг ҳозирги савияси очиғи, Осиё футболидаги максимум даражадан анчагина орқада. Ўткинчи ўйинларнинг камлиги «шерлар» ва «темирйўлчилар»нинг ҳақиқий савиясини юзага чиқармоқда.

Хўш, Шота Арвеладзе ва Андрей Фёдоровнинг мураббийлик салоҳияти ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқишга ярайдими?

Кучли таркиб боис, Суперлиганинг бошқа жамоаларидан устунликни таъминлаётган мураббийларнинг асл моҳияти - маҳоратини қачон амалда кўрамиз? Қўполроқ оҳангда бўлсада, айтайлик, туянинг думи ерга теккандами? Мухлислар қачонгача дербилардаги рақобатдан роҳатланиш билан кифояланишади?

Йўқ, бунақаси кетмайди. Мухлислар ОЧЛ ҳудудларини зир титрадиган клуб футболини ҳам соғинишди аллақачон. Тўғрироғи, улар муҳокамасидаги мавзуларни энди Осиё кубоги ва ОЧЛгина янгилашга қодир.

Унгача Одил Аҳмедов мақтаган чимда енгилиб, баҳона тополмаган Шота Арвеладзе, нимагадир айнан «Локомотив»га қарши яхши ўйнолмаган Жалолиддин Машарипов, голга айланган жаримани белгилаган Равшан Эрматов, ҳакамни ҳақоратлагани учун «Пахтакор» мухлисларини жазоламаган мутасаддилар танқид остига олинаверади. Асослими ёки асоссиз - танқид тўқмоғи ЎФА ва ПФЛнинг тошдек қаттиқ бошига тушаверади. Таъбир жоиз бўлса, футболимиз ўз қобиғи ичра ўралашаверади.

Нима деб ўйлайсиз, футболимиздаги танқиддан тубан мавзулар қачон янгиланади? Нима, муҳокамалар мавзуси футболимизда ҳам мавсумийми?

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:08, 25.10.2018. Ўқилди: 2635 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.