Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Расман! ЎФА JAKO билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб боиб, якунда Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда  JAKO компанияси томонидан ўзаро  ҳамкорлик бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда МОҚ президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси вакили Фредди Жон Пол ҳамда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер иштирок этишди.

Умид Аҳмаджонов ЎФА  "JAKO" компанияси билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилар экан, нима сабабдан ушбу компания билан ҳамкорлик қилишга қарор қилинганини айтиб ўтди:

"JAKO" компанияси жаҳонга машҳур компаниялардан бири ҳисобланади. Ушбу компания эндиликда турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун бошдан-оёқ экипировкалар етказиб беради.

Эътиборли томони, миллий терма жамоамиз учун бу компания экипировкаларни текинга етказиб беради. Экипировкалар 96 хил нарсадан иборат. Бунинг ичида турли мавсум либослари, оёқ кийимлар ва бошқа аксессуарлар бор.

Тез орада "JAKO" компаниясининг дўконларини ҳам юртимизда очиш режалаштирилган. Мухлислар терма жамоамиз либосларини харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Миллий терма жамоамизга янги мураббий олиб келдик, янги компания билан ҳамкорликни бошлаяпмиз. Умид қилиб қоламизки, мазкур келишувимиз самарали бўлиб, терма жамоаларимиз халқаро майдонларда муваффақиятларга эришишади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида "JAKO" компанияси вакили Фредди Жон Пол Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдириб ўтди.

Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер эса жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлган "JAKO" (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бошланаётгани катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ушбу ҳамкорлик ЎФА ҳамда "JAKO" (“ЯКО”) учун манфаатли бўлишига умид билдирди.

Маълумот учун, "JAKO" (“ЯКО”) компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган. 

Айни вақтда  "JAKO" (“ЯКО”) компаниясининг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд.  Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган. Ҳозирда Австрия, Бельгии, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 20:07, 25.10.2018. Ўқилди: 3314 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик