Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаранг, битта ўйинда 8та гол ёки Бундеслига иштирокчисининг шахсий «фожиа»си

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол жамоатчилиги асосий эътиборини ФИФА кунларидан ўрин олган халқаро ўртоқлик ўйинлари ва Европа Миллатлар лигаси баҳсларига қаратган бир паллада Германияда футбол тарихи учун ноёб ҳодиса кузатилди. Бироқ 90 дақиқа давомида нақ 8та (!) гол урган футболчи бу ажабтовур натижасидан наф кўрармикан? Аслида халқаро ўйинлар туфайли юзага келган танаффус пайти клублар ўртасида ташкиллаштириладиган ўртоқлик-назорат баҳслари миллий жамоалар йиғинидан четда қолган «омадсиз» футболчилар учун ўзига хос имтиҳон саналади. Хусусан, кучли чемпионатларда иштирок этувчи клублар вакиллари шу аснода қўшимча амалиёт ҳосил қилишади. Ҳар ҳолда, мураббийлар бу вақтда асосан расмий учрашувларда майдонга кам тушаётган ёки умуман тушмаётган йигитларга имконият беришади.

«Айнтрахт» клубининг швециялик ҳужумчиси Бранимир Хргота ўзига хос футбол қисматига эга йигитлардан биридир. Мана, у яқинда «Ханау» клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинда 8та гол уришдан ташқари, яна 2та самарали узатмага муаллифлик қилди. Бироқ бу кўрсаткич ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Эҳтимолки. мураббийлар уни шу натижаси ўлароқ, 1-2та расмий учрашувда синаб кўришар, аммо ҳужумчининг охир-оқибат, яна захира ўриндиғини «иситиш» билан вақт ўтказиши эҳтимоли катта, барибир. Ҳа, «Ханау»ни ҳимояси мустаҳкам рақиблар қаторига киритиш мумкин эмас. Ушбу заифгина клуб июль ойида «Дармштадт»га 0:9 ҳисобида ютқазганди. Шундай экан, 2 карра «покер»га ёпишиб олиш унчалик тўғри эмасдир. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам, Хрготанинг кўрсаткичи - ўйинларни мудом ёки кўпинча четдан кузатишга маҳкум бўлаётган барча захирачилар номидан жиддий жавоб.

Швециялик футболчи суперомадли ўртоқлик баҳсига қадар жорий мавсум «Айнтрахт»нинг Бундеслига доирасидаги бирор ўйинида иштирок этмаганди. Боз устига, Франкфурт клуби раҳбарияти бутун ёз бўйи 25 ёшли ҳужумчидан қутулишга уринди. «Айнтрахт» уни 2016 йили Менхенгладбах «Боруссия»сидан текинга олганини ҳам айтиш жоиз. Бранимирнинг амалдаги шартномаси эса, 2019 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, томонлар муддатни узайтирмасалар керак. «Айнтрахт» шунинг учунми, Хргота трансферидан оз-моз пул ундиришни хоҳлади. Хуллас, клуб футболчига эҳтиёж сезаётгани йўқ. Бундан олдинги ҳолатни олсак, Хргота бутун ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги атиги 6та ўйинда майдонга тушди ва ўртача ҳисобда айтганда, ҳар бирида 33 дақиқадан тўп сурди, холос. Бироқ «Айнтрахт» чуқур захирада қолган ҳужумчини сотиш имконини тополмади. Шу тариқа Бранимир жамоа ихтиёрида қолди, аммо расмий ўйинлар қайдномасига ҳам киритилмаётганди. Оддий айтганда, 13:0 ҳисобида якунланган «ўртоқлик»да Хрготанинг «Айнтрахт» учун 8та гол ургани умумий вазият ва муносабатга жиддий таъсир қилмаса керак-ов...

Швециялик ҳужумчининг ўзидан 8та гол қабул қилган «Ханау»га келсак, бу жамоа узоқ 1893 йили тузилган. Гап 1900 йили Германия футбол ассоциациясига асос сол-ган таъсисчилардан бири ҳақида кетмоқда. Бироқ «Ханау» 125 йиллик тарихида айтарли ҳеч нарса ютган эмас. Энди эса «Айнтрахт»га ўта йирик ҳисобда ютқазгани туфайли эътиборга тушди. Қадимий жамоани 8та гол билан «сийлаган» Хргота эса аслида бинойидек ўтмишга эга. Ҳар ҳолда, швед ҳужумчиси Бундеслигада чакки ўйнамаган, кўплаб голлар урган. Хусусан, «Боруссия» сафида чиройли голларга ҳам муаллифлик қилган. Ҳозир «Айнтрахт» ихтиёрида шиддаткор Анте Ребич, бақувват Себастьен Аллер ва ёш Лука Йович каби ҳужумчилар бор. Бироқ Хргота ҳам имконият олишга ҳақли, албатта. Шундай экан, яқин орада вазият ўзгариб қолса, ажабмас. 

«Айнтрахт» фанатлари муносабати

- Футбол оламида маъносиз ўртоқлик ўйинлари етарлича кузатилади. Мана, «Ханау» ўз майдонида 0:13 ҳисобида ютқазди, Бранимир Хргота 8та гол урди. Бу натижа ва кўрсаткич шахсан менга ёқди, бошқа изоҳ йўқ.

- Афсуски, Хргота доимо тўртинчи ёки бешинчи дивизион клубларига қарши ўйинларда ўзини кўрсатади, холос. Ўйлашимча, у иккинчи Бундеслига учун яхши ҳужумчи эканлигини тан олиши керак.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:48, 27.10.2018. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик