Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 0:1
      • Хетафе
      • 04.03.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.03.2026 00:30
      • Борнмут
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 04.03.2026 00:30
      • Эвертон
      • 2:0
      • Бёрнли
      • 04.03.2026 00:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Сандерленд
      • 04.03.2026 01:15
      • Вулверхэмптон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 05.03.2026 00:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Челси
      • 05.03.2026 00:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 05.03.2026 00:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Арсенал
      • 05.03.2026 00:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.03.2026 01:15
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • Суперлига
      • 04.03.2026 18:45
      • Қўқон-1912
      • 1:2
      • Пахтакор
      • 04.03.2026 19:15
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 05.03.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.03.2026 19:15
      • Машъал
      • -:-
      • Локомотив
      • 05.03.2026 19:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Андижон 2 3
3 Нефтчи 1 3
4 Локомотив 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Қизилқум 2 3
10 Динамо 1 0
11 ОКМК 1 0
12 Хоразм 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қўқон-1912 2 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола рақобатдан холи ёхуд АПЛда ишлайдиган мураббийларнинг қўл соати қанча туради? (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа миллий чемпионатлари айни авж палласига кирмоқда, тур кетидан тур, ўйин кетидан ўйин. Бу вақтда бир хилликдан қочиш учун соф футбол мавзусини бироз четга суриб, унинг атрофидаги ҳолатлар ҳақида ҳам озгина гапирсак бўлар...

Хусусан, euro-football.ru сайти мухбирлари Англия клублари мураббийлари қўлларига қарашди, аниқроғи, айрим мутахассисларнинг қандай соат тақишларига қизиқиб кўришди. Хўш, ким энг қимматбаҳо қўл тақинчоғи билан алоҳида мақтаниши мумкин?

Хосеп Гвардиола. «Манчестер Сити»нинг олтин мавсуми бош қаҳрамони сифатида эътироф этилган мураббий эксклюзив буюртма асосида тайёрланган Richard Mille RM 004 All Gray соатидан фойдаланади.

Ушбу бренднинг шунга ўхшаш бир дона соати баҳоси чамаси 150000 фунт (166000 евро)га тенг.

 

Жозе Моуриньо. Мавсум бошида танқидлар домига тушган «Беназир»га Hublot Big Bang Unico 45mm Automatic Chronograph Magic Gold соати маъқул.

Бу масалада Моуга ўхшашни истаган киши 15909 фунт (17650 евро)дан воз кечиши керак. Дарвоқе, португалиялик мураббий Hublot компанияси элчиси ҳисобланади.

 

Маурисио Почеттино. Аргентиналик мутахассис ёзда янги футболчилар харидига эҳтиёж сезгани йўқ, у шунингдек, Aquatimer Chronograph брендининг Expedition Charles Darwin сериясига мансуб чиройли қўл соатига ҳам содиқ қолди.

Ушбу бежирим аксессуарни 7352 фунт (8157 евро)га харид қилиш имкони бор.

 

Маурицио Сарри. «Челси»нинг янги бош мураббийи ўйинларни ярим тунгача бемалол таҳлил қилиши мумкин. Ҳар ҳолда, қўлидаги Panerai Luminor Power Reserve соати кечаси атрофга нур сочиб туради.

Итальян мураббийи кўнгил қўйган аксессуар ҳам унча арзон эмас — 6000 фунт (6660 евро).

 

Нуну Эшпириту. Премьер-лигага қайтган «Вулверхэмптон» устози кенг доирада анча оммалашган Tag Heuer соатига ошуфта. Бу қўл соатининг нархи «атиги» - 1250 фунт (1390 евро).

Айтганча, португалиялик мутахассис одатда соатини тез-тез алмаштириб туради.

 

Рой Хожсон. Англиялик фахрий мураббий бу масалада Жозе Моуриньо билан «шерик». Яъни унга ҳам Hublot маҳсулоти маъқул. Тўғри, Хожсон бошқа моделни танлаган - Big Bang Gold Ceramic.

Унда олтин миқдори кўпроқ, шунинг учун баҳоси ҳам баландроқ - 25200 фунт (27950 евро).

 

Славиша Йоканович. Табиийки, Rolex бренди четда қолиши мумкин эмас. Дейлик, Rolex Explorer II модели «Фулхэм» устози қўлидан сира тушмайди.

Дабдабали аксессуарга эга бўлишни истаганлар 5950 фунт (6600 евро) ажратишлари керак.

 

Эдди Хау. «Борнмут» футболчиларини ёруғ йўлга бошлаётган иштиёқи баланд мураббий кенг функцияли Apple Watch Series 3дан фойдаланади. Мисол учун, бу соат спорт йўналишида жуда фойдали бўлиб, унинг ёрдамида машғулотлар ва кун давомидаги фаолликни аниқлаб бориш мумкин.

Асосийси, Appleнинг баҳоси «тишламайди» - 329 фунт (365 евро).

 

Давид Вагнер. «Хаддерсфилд Таун» устози дейлик, Эдди Хаудан ҳам камтар.

Ҳар ҳолда, у баҳоси атиги 100 фунт (111 евро)га тенг Casio G-Shock Alarm соатини тақади.

 

Юрген Клопп. Германиялик «тўполончи» мураббийнинг диди чакки эмас. «Ливерпуль» билан чемпионликни кўзлаётган Клопп Years Aquatimerнинг 50 IWC Aquatimer Ceratanium сериясига маҳлиё.

Нархи - 5500 фунт (6100 евро).

Мануэль Пеллегрини. «Вест Хэм»да анча қийналаётган чилилик мураббий қўлида IWC Schaffhausen Pilot~s Watch Mark XVIIIсоати ўзгача чирой очиб туради.

Бежирим банди бузоқ терисидан тайёрланган аксессуарни 3690 фунт (4095 евро)га харид қилиш мумкин.

 

Марку Сильва. «Эвертон» йўлбошчиси 9010 фунт (деярли 10000 евро) турадиган Cvstos Challenge II Chrono Power Reserve Steelсоатидан фойдаланади. Ушбу қойилмақом тақинчоқ зангламайдиган пўлатдан тайёрланган ва титан тугмачалар билан безатилган.

Ёрқин кўк тусли банди ҳам қўшимча кўрк бағишлайди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:34, 29.10.2018. Ўқилди: 5095 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
2 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
3 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
5 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
6 Андижон Александр Андроникашвили 1
7 Андижон Драган Черан 1
8 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
10 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.