Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камолиддин Мурзоев: «АГМК финалда тарихий ғалабага эришди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

АГМК жамоаси 28 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган Ўзбекистон кубоги-2018 финал баҳсида “Пахтакор”ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта мамлакат кубогини боши узра кўтарди.

АГМК жамоаси етакчиларидан бири Камолиддин Мурзоев финал ўйиндан таассуротлари билан ўртоқлашди:

- АГМКнинг финал баҳсида ғалаба қозонгани – клуб учун тарихий воқеа бўлди. Ушбу ютуқ билан барча олмалиқлик футбол ишқибозларини табриклайман. Финал ўйини кўпчилигимиз учун фаолиятимиздаги энг муҳим беллашувлардан бири бўлди. Ўйин Фарғонада – нейтрал майдонда жуда яхши савияда ташкиллаштирилди. Ўйиндан бир кун аввал Фарғонага етиб борган пайтимиздаги кутиб олиш маросимиданоқ финал шукуҳи сезилди. Ўйин куни ҳам барчаси ажойиб тарзда ташкиллаштирилди.

Балким кўпчилик қуйи ўринларда бораётганимиз сабаб бизнинг ғалаба қозонишимизни кутмагандир. Лекин биз якдил жамоа сифатида ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва тарихий ғалабани қўлга киритдик. Финал куни бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозлардан ҳам миннатдормиз. 

Бир нарсани таъкидлашим жоизки, ушбу муваффақият секин-аста АГМКда яхши жамоа шакллантирилаётганидан далолат беради. Сўнгги 2 йилда шу мақсадда анча меҳнат қилинди. Энди Осиё Чемпионлар лигасида ҳам агар финалдаги каби шижоат кўрсата олсак, мухлисларимизни ғалабалар билан яна хурсанд этишимизга ишонаман, - деди футболчи. 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:39, 30.10.2018. Ўқилди: 2148 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик