Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зоҳир Пиримов: «Бизга ишонишмагани фойдамизга ишлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Пойтахт вилоятининг АГМК жамоаси тарихида янги саҳифа очилди. Олмалиқликлар ўз тарихларида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланишди.

Улар «Истиқлол» стадионида кечган финал учрашувини ҳали узоқ вақт эслаб юришади. Ахир ҳал қилувчи баҳсда «Пахтакор» ишончли тарзда  мағлубиятга учратилди. Бундай бўлишини ҳаттоки, АГМК раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилари ҳам кутишмаганди. Тўғри, ғалабага умид ва ишонч бўлади, барибир. Лекин финалда бундай ҳисоб қайд этилишини ҳеч ким кутмаганди, очиғи. Хуллас, ўз тарихида илк бор финалга чиққан АГМК мамлакат кубогини қўлга киритган 8-клубга айланди. Олмалиқликларга қадар «Пахтакор» (11 марта), «Бунёдкор» (4), «Навбаҳор» (3), «Локомотив» (3), «Нефтчи» (2), «Насаф» (1) ва «Дўстлик» (1) жамоалари Ўзбекистон биллур соврини соҳибига айланганди. АГМК устози Бахтиёр Ашурматов учун эса ушбу учрашув бош мураббий сифатидаги илк финал бўлди. Хуллас, битта ўйинда бир нечта тарихий воқеликлар кузатилди. АГМК энди кубок турнири ғолиби сифатида келаси мавсум ОЧЛда иштирок этади. Аниқроғи, ягона баҳсдан иборат саралашнинг «плей-офф» босқичларида ўз имкониятини синаб кўради. Биз Фарғонадаги ўйин якунлангач, АГМКнинг 3-голи муаллифи Зоҳир Пиримов таассуротлари билан қизиқдик.

- Зоҳир, аввало, ғалаба муборак. Кўпчилик жамоангиз ғалаба қозонишига ишонмаганди. Ижобий натижада энг муҳим омил сифатида нимани кўрсатган бўлардингиз?

- Табрик учун раҳмат. Ҳозир жуда ҳаяжондаман. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси худди шундай ҳолатда. Бутун вужудимизни кўтаринки кайфият чулғаб олган. Тўғри айтдингиз, АГМКнинг кубок ютишига ишонч жуда паст эди. Билмадим, айни шундай қараш фойдамизга хизмат қилгандир. Муҳими, майдонда бир жамоа - бир тан бўлиб ҳаракатландик, охиригача курашдик. Бу кўплаб жамоадошларим учун биринчи финал эди. Айримлар учун охиргиси ҳамдир, балки. Шуларни инобатга олган ҳолда, боримизни бердик. Менимча, натижа шундай ёндашув ортидан келди.  

- Бошқача айтганда, ғалабага умид бор эди, лекин бундай якунни кутмагандинглар, тўғрими?

- Агар ўзимизга ишонмасак, майдонга тушишимизнинг ҳожати йўқ. Тўғри, «Пахтакор» кучли жамоа. Аммо енгилмас даражада эмас. Ҳаммаси майдонда ҳал қилинарди, амалда шундай бўлди. Қисқаси, кучли ирода ва характер кўрсата олдик.

- Ўйин учун қандай тактика танланган эди? Мураббий майдонга тушишинглардан аввал қандай кўрсатмалар берди?

- Яхши ҳимояланиб, тезда қарши ҳужумга чиқишимиз керак эди. Мураббийнинг бу борадаги кўрсатмаларини яхши бажардик, деб ўйлайман.

- Сизларга омад ҳам кулиб боқди, бу фикрга қўшиласизми?

- Қайсидир маънода, ҳа. Ахир омадсиз иш битмайди. Лекин умумий қараганда, катта ҳажмда ишни бажардик. Ҳар бир чизиқда мукаммал ўйнашга ҳаракат қилдик.

- Танаффус чоғи АГМК кийиниш хонасида қандай суҳбат бўлди?

- Мураббийимиз биринчи бўлим суръатини туширмаслигимизни уқтирди. Яна бир жиҳат шуки, ўйин давомида хатолардан имкон қадар қочдик. Зеро, «Пахтакор» хатоларни кечирадиган жамоа эмас.

- Бу шахсан сиз учун фаолиятингиздаги энг муҳим ўйин ва ғалабами?

- Худди шундай. Мана, биринчи жиддий совринни қўлга киритдим. Ўйлайманки, бу охиргиси бўлиб қолмайди. Биз биргаликда тарих яратдик ва энди муваффақиятимиз тасодифий эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз.   

- Сўнгги дақиқаларда урган голингиз ва ғалабани айнан кимга бағишладингиз?

- Ғалаба аввало, бизни ҳар бир ўйинда ёлғизлатиб қўймаган мухлисларимизга тегишли. Улар ҳар қандай шароитда жамоамизни қўллаб-қувватлаб келишяпти. Фарғонага ҳам Олмалиқдан юзлаб мухлислар келишди. Қолаверса, аксарият  маҳаллий ишқибозлар бизни олқишлаб туришди. Голимни эса ота-онамга бағишлайман. Зеро, футболчи сифатида шаклланишимда уларнинг ҳиссалари катта. Агар вақтида менга кучли эътибор қаратишмаганида, бугунги совринни қўлга киритиш қаёқда эди... Ўйиндан кейиноқ уйга қўнғироқ қилиб, уларни табрикладим, қувончимни баҳам кўрдим.

Агар АГМК Суперлига баҳсларида ҳам финалдаги каби иштиёқ кўрсатганида, ҳозир биринчи олтиталикда ўйнардинглар, тўғрими?

- Эҳтимол. Аммо чемпионат ва кубок ўйинларини бир-бири билан таққослаш ноўрин. Муайян битта ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўриш мумкин. Бир неча ой давом этадиган чемпионат эса, умуман бош-қача ёндашув талаб этади. Балки Бахтиёр Ашурматов мавсум аввалида бош мураббий ролига тайинланганида ва ҳозирги таркиб ўша пайт шаклланганида, бемалол кучли олтиликка кирармидик...

Демоқчисизки, ҳозирги муваффақиятда бош мураббийнинг ҳиссаси катта.

- Шундай. Бахтиёр ака футболчиларда ўз кучларига ишонч ҳиссини уйғота олди. Таркибимизда тажрибали футболчилар борлиги ҳам ғалабамиз омилларидан биридир. 

- Қизиқ, АГМК ОЧЛда иштирок этишга нечоғли тайёр?

- Ҳозир биринчи навбатда, Суперлиганинг қолган ўйинларига эътибор қа-ратишимиз керак. Менимча, ОЧЛга тайёргарлик кўриш учун вақт етарли. 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:00, 31.10.2018. Ўқилди: 2570 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик