Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига ва Про-лига ҳакамлари учун янги йўриқнома ишлаб чиқилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий чемпионатимизда фаолият олиб бораётган ҳакамларнинг профессионал даражасини ошириб, уларнинг маҳоратини сайқаллаб бориш, Суперлига, Про-лига ва Кубок баҳсларида ҳалол ҳакамликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳакамларнинг билимларини янгилаб бориш мақсадида улар ўртасида бир қатор семинарлар, ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Мавсум давомида ҳакамларнинг касбий маҳоратлари синовдан ўтказилиб, имтиҳондан ўта олмаган ҳакамлар миллий чемпионат баҳсларига қўйилмаяпти.

Шу билан бирга, ҳакамларнинг профессионал маҳоратини янада юксалтириш мақсадида, ЎФА томонидан Суперлига, Про-лига ҳакамлари учун янги йўриқнома ишлаб чиқилди. Ушбу йўриқномага кўра ҳакамларнинг учрашувларга келиш-кетиш тартиблари, ўйиндан олдинги ва ўйиндан кейинги ҳаракатлари қатъий белгилаб қўйилди. Жумладан, чемпионат ўйинларига қўйилган ҳакамлар ва назоратчилар белгиланган жойга ўйин бошланишидан 24 соат олдин етиб келишлари керак (агарда ўйин ўтказиладиган жой ҳакам ва назоратчи яшаш жойидан 100 километрдан ошмаса, унда улар ўйин ўтказиладиган стадионга камида 2 соат олдин етиб келишлари зарур).

Шунингдек, ўйинга тайинланган ҳакамлар ва назоратчилар ўйин ўтказилишидан 1 кун олдин қабул қилаётган жамоа ёки футбол ассоциацияси томонидан белгиланган меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Меҳмонхона билан боғлиқ барча харажатлар ЎФА томонидан қопланади. Ҳакамлар ва назоратчилар қабул қилаётган жамоа ёки футбол ассоциацияси томонидан белгиланган жойларда овқатланиши керак. Овқатланиш жараёни ҳакамлар гуруҳининг барча аъзолари билан келишилган ҳолда бир вақтда амалга оширилади. Улар фақат қабул қилаётган жамоа ёки футбол ассоциацияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланиб, ортиқча имтиёзларни сўраш ҳаққига эга эмаслар.

Бундан ташқари, ҳакамлар жамоалар вакиллари, ўйинчилар, мухлислар, стадион маъмурияти вакиллари билан хушмуомала бўлишлари керак. Энг муҳими, ҳакамлар ва назоратчилар иккала жамоа вакиллари, жамоа раҳбарлари билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга эмас (уларни кузатиб боривчи шахс бундан мустасно). Агарда ҳакам ёки назоратчининг жамоа вакиллари ёки раҳбарлари билан мулоқотда бўлгани аниқланса, ўша ҳакам ёки назоратчи ўйиндан четлатилиши мумкин.

Ҳакамлар ва назоратчилар қайси ўйинга тайинлангани ҳақида ўйиндан аввал ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилиши, бу ҳақида фотосуратлар жойлаши мумкин эмас.
Шунингдек, эндиликда ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасида алоҳида мустақил экспертлар гуруҳи тузилади. Бу гуруҳ аъзолари ҳар бир учрашувнинг видеоёзувини таҳлил қилиб, ҳакамларнинг ҳаракатларига баҳо бериб боришади.

Юқорида ёзилган кўрсатмаларга амал қилмаган, турли қинғир ишларга аралашган, келишилган ўйинларда иштирок этган ҳакамлар ва назоратчиларга нисбатан қатъий тартиб-интизом чоралари қўлланилади, улар ЎФА ва ПФЛ бошқарувидаги мусобақалар ўйинларида ишлашдан умрбод четлатилишлари мумкин.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 11:38, 01.11.2018. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик