Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради — манба

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аргентиналик футболчи Лионель Месси 2026-йилги Жаҳон чемпионати олдидан спорт формасини сақлаб туриш мақсадида вақтинча фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Туркиянинг Fotomac нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи 4 ойлик шартнома асосида “Галатасарой”га ўтиши мумкин. Манбада ёзилишича, клуб Месси билан қисқа муддатли шартнома имзолашга тайёр ва уни имкон қадар тезроқ жамоага қўшиб олишни истамоқда.

“Галатасарой” ёзда Виктор Осимҳен, Лерой Сане ва Илкай Гюндўған каби футболчилар билан шартнома имзоалди. Ҳозирда истанбулликлар Туркия чемпионатида 29 очко билан етакчилик қилмоқда. Агар Месси ҳам қўшилса, клубнинг ҳужум чизиғи янада кучайиши ҳамда у бир неча ой давомида юқори спорт формасини сақлаб турган ҳолда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

“Интер Майами” узоқ вақтдан бери чемпионатдаги танаффус пайтида Мессини бошқа клубга ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Аввалига клуб раҳбарияти Саудия Арабистонидаги жамоалардан бирига мурожаат қилган, аммо мамлакат спорт бошқармаси бу таклифни қатъиян рад этган ва миллий чемпионатни машғулот масканига айлантирмаслигини билдирган.

38 ёшли Месси 2023-йилдан бери “Интер Майами” сафида тўп суради. У фаолияти давомида “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен” клубларида ҳам ўйнаган. Аргентиналик юлдуз саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби бўлиб, миллий терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати (2022), Америка Кубоги (2021, 2024), Финалиссима (2022) ва Олимпиада (2008) ғолиблигини қўлга киритган.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:29, 06.11.2025. Ўқилди: 5327 марта. Фикрлар: 20 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик