Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОАВдаги хабарларга ЎзПФЛ муносабати

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Раддиялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Шу кунларда ОАВда Championat.asia сайти билан боғлиқ ҳолат юзасидан бир қатор хабарлар, мақолалар чоп этилмоқда. Уларда, асосан ЎзПФЛнинг ушбу сайт ходимлари аккредитациялари асоссиз тарзда бекор қилганини, бу ҳолат демократик жамиятга ярашмайдиган ҳолат дея таъкидланган.

ЎзПФЛ бу ҳолатга ўз муносабатини билдирар экан, Championat.asia сайти ходимларининг аккредитациялари бекор қилиниши аввало, ОАВ вакилларини аккредитациялаш ҳақидаги низом асосида, ундаги баъзи бандларнинг бузилиши туфайли шундай қарор қилинганини таъкидлайди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ОАВ тўғрисидаги қонунчиликда ҳам ОАВ вакилларининг ўзини тутиши, амалдаги қонунчилик ва ҳар қандай ташкилотнинг тартиб ва қоидаларига бўйсуниши шартлиги белгиланган.

Демократик жамиятда аввало, амалдаги қонунчиликка бўйсунилади. Қолаверса, ҳар қандай ташкилотнинг ушбу қонунчилик асосидаги тартиб-қоидаларига амал қилиш ҳам, ҳар бир ОАВ учун шартлидир.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бугунга келиб, 30дан ортиқ ОАВ билан ҳамкорлик қилишини ва ташкилот бугун бошқа ОАВдан ҳам ҳамкорлик учун заявкалар келиб тушганини маълум қилади. Биз билан ҳамкорлик қилишни истаган ОАВ билан ташкилот ҳамкорлик яратишга ва уларга ҳар қандай шароит яратишга тайёр.

Шуни таъкидлаш керакки, ташкилот Championat.asia сайти ходимлари аккредитацияларини бекор қилишда, айнан амалдаги қонунчилик асосида, қолаверса, ОАВ вакилларини Ўзбекистон чемпионати ва кубоги учрашувлари учун аккредитациядан ўтказиш ҳақидаги ЎФА низомига кўра иш тутганини таъкидлайди. Жумладан, 28 октябрь куни “Ла Лига ва ПФЛ! Сизга қайси даврдаги ПФЛ қизиқроқ эди?” номли ушбу сайтда чоп этилган мақолада бир қатор асоссиз ва фактларсиз ёлғон маълумотлар берилган. Масалан, “Миллат кубоги деярли ҳеч қаерда ажиотаж олиб келмади. ПФЛ ва ЎФАнинг расмий сайтлари бор эътиборни Луис Гарсияга қаратди”. – дейилади. Бу маълумот ёлғон, боиси ПФЛ расмий сайти Фарғонадаги финал ҳақида финал куни ҳам, ундан олдинги кунларда ҳам батафсил ёритиб борди. Финалдан олдинги анонс, финал учрашуви тафсилотлари, фотогалерея ва интервьюлар ёритилди.

“Стадионга мухлис чақириш ҳақида 1 кун қолганда эсга тушди”, - бу ҳам ёлғон маълумот ва ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш бошқармаси ходимлари финалга 4 кун қолганда Фарғонага етиб боришган ва чипталарни мухлисларга тарқатган. ЎзПФЛ ушбу сўзларни ёлғон ва сайт ушбу маълумот билан ходимлар меҳнатини қадрсизлантирган деб баҳолайди.

“Жаҳон Кубогининг ва Ла Лига кубогининг нусхалари Тошкентга келганидек”, - бу ҳам нотўғри ҳамда асоссиз маълумот. Ҳар иккала кубок ҳам асл нусха ва буни ҳар иккала ташкилот ҳам бемалол тасдиқлайди.

Бундай мисоллар кўп ва ташкилот уларнинг ҳар бирига жавоб бермайди. Зеро, ушбу сайт чоп этаётган кўплаб мақолаларда фактсиз ҳамда асоссиз маълумотлар етарли, ташкилот эса уларни ЎзПФЛ имижига таъсир кўрсатишга қаратилган ҳаракат деб баҳолайди.

Таъкидлаш жоиз, ЎзПФЛ томонидан ОАВ вакилларини аккредитациялаш жараёни шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилади. Аккредитацияга заявка берган ҳар бир ОАВ дастлаб, ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган тадбирлар учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби билан танишиб чиқишади. Ушбу тартиб эса, Ўзбекистон Республикасининг ОАВ тўғрисидаги амалдаги қонунлари асосида, тегишли тартиб-қоидалар киритган ҳолда ишлаб чиққан.

Шу асосда, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибидаги 12-модда, 4-бандидаги ҳолатлар бузилгани асосида, ЎзПФЛ Championat.asia сайти ходимлари аккредитацияларини бекор қилишга қарор қилди.

Шунингдек, Championat.asia сайти ходимларининг аккредитациялари олиб қўйилганлиги уларнинг фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги, улар бемалол футбол учрашувларини батафсил ёритишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Аккредитацияларнинг бекор қилиниши, сайт ходимларининг ОАВ учун ажратилган худудларда фаолият юритишини чеклайди холос. Сайт вакиллари учун ахборот олиш ҳуқуқини ҳеч ким чеклаб қўйгани йўқ. Бунга ташкилотнинг ҳаққи йўқ, бунга Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳеч бир ташкилот, ҳеч бир органнинг қонуний ҳам маънавий ҳаққи йўқ. Шундай экан, аввало чеклов билан тақиқнинг фарқини англаш даркордир. Championat.asia сайти ходимларининг аккредитациялари маълум вақт ўтиб, уларнинг фаолияти, ОАВдаги чиқишлари асосида қайтариб берилади.

Яна таъкидлаймиз, асосли танқидларга ташкилот қаршилик билдирмайди. Асоссиз, фактсиз келтирилган ахбортлар учун эса, ҳар қандай ташкилот сингари ҳуқуқ ва имкониятларини ишга солиб курашади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:43, 01.11.2018. Ўқилди: 4929 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик