Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

YouTube воситасида юксалиш ёки интернет оламининг мундиалга совғаси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайёрамиздаги энг улкан ва бепоён мамлакат ҳудудида ташкиллаштирилган ЖЧ-2018 футбол оламига унутилмас таассуротларни тортиқ этди: россиялик фуқаролар миллионлаб хорижлик мухлислар билан танишиб, фикр алмашишди, қизиқарли ва муросасиз баҳсларни қизғин муҳокама қилишди. Ҳа, ҳозир ўша бетакрор байрам шукуҳидан фақат ёрқин хотиралар қолди - футболчилар аллақачон клубдаги ишларига шўнғидилар, мураббийлар янги турнирларга режа туза бошладилар. Хуллас, Никольская кўчаси мундиал кунларида бўлгани каби гавжум эмас, Москва метросининг ҳар қадамида сомбреро кўзга ташланмаяпти... Оддий айтганда, ҳаммаси тарих саҳифаларига кўчди. Диққатга сазовор томони, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан бири саналган ижтимоий тармоқлар ҳам бу сафар 4 йилликнинг йирик футбол форумига ўз ҳиссасини қўшди. Аниқроқ ифода этсак, «Уиган Атлетик» клуби ярим ҳимоячиси Сэм Морси айнан YouТube канали орқали намойиш этилган видеолавҳалар туфайли Миср терма жамоаси сафига кирди ва Россия мундиалида майдонга ҳам тушди...

ТУШГА ҲАМ КИРМАГАН ТАРИХИЙ ДЕБЮТ

Англияда дунёга келган мисрлик футболчи Уругвай термасига қарши кечган учрашувда илк марта «фиръавнлар» либосида майдонга тушди. Бунақа дебютни унинг ўзи ҳам тасаввур қилолмаган бўлса керак. Ҳа, бу буюк орзунинг қўққисдан рўёбга чиқишидир. Сэм мундиал стартидан 1 ой муқаддам ҳам «Уиган»нинг Англия чемпионати тизимида 3-ўринда турувчи лигадан битта юқори дизизионга кўтариш илинжида бор куч-маҳоратини сарфлаётганди. Алоҳида қайд этиш керак, Морси клуб ўйинларида тинмай сариқ карточка олсада, ўз зиммасидаги вазифаларни сифатли бажарарди.

АРАБ ТИЛИ ВА АВЛОДЛАРИГА ҲУРМАТ

Вулверхэмптонда, мисрлик йигит ва англиялик аёл оиласида дунёга келган 27 ёшли футболчи ЖЧ арафасида британиялик мухбирга интервью берар экан, араб тилини билмаслигини мулзамлик билан тан олганди. Шу боис, ЖЧ пайти терма жамоа мутасаддилари Морсига шахсий таржимон бириктиришди. Хуллас, «Уиган» вакили машғулотлар жараёни ва учрашувлар чоғи мураббий кўрсатмаларини тилмоч орқали олди. Сэм ҳаттоки, таржимондан бироз ўпкаланган эди: «У шу қадар эҳтирослики, кўрсатмаларни тушунтира туриб, гоҳида жуда қизишиб кетади». Асосийси, мундиалдаги иштироки туфайли оила аъзоларига унутилмас байрам ҳадя этган Сэм энди ҳар ҳафта репетитор ёрдамида араб тили ва авлодлари юрти тарихини ўрганмоқда.

«ШАҲЗОДАЛАР» ОРАСИДАГИ «ЗОЛУШКА»

Морси бепоён рус ўлкасига Миср терма жамоаси таркибидан ўрин олган Англия клубларининг 7 нафар вакилидан бири сифатида ташриф буюрди. Албатта, у Муҳаммад Салоҳ, Муҳаммад ал Ненни, Аҳмад Хегази ва Аҳмад ал Муҳаммади каби «шаҳзодалар» орасида барча учун энг нотаниш йигит эди. Қисқаси, мундиалда «Золушка» мақомида ўйнади. «Бир сафар жамоадошим Маҳмуд Трезеге билан ҳазиллашиб, араб тилида сўз қотдим: «Фақат ҳақиқатни гапираман, бошқасини билмайман». Шунда инглиз тилини мукаммал биладиган Кука суҳбатдошимдан сўради: «Сэм нима деганини тушундингми?» Маҳмуд эса бунга жавобан шундай деди: «Албатта. Сэм фақат тишлари орасидан гапира олар экан...». Морси гарчи  Мисрдан анча олисда туғилган бўлсада, терма жамоа вакиллари уни жуда самимий ва кўтаринки кайфиятда кутиб олишди. Май ойида қарама-қарши қутбларда турган икки футболчининг саноқли кунлардан сўнг ёнма-ён туриши  ажабларли ҳол эди - Салоҳ ЧЛда «Реал»га қарши курашаётган паллада Сэм қадим Британиянинг нотаниш майдонларида «Уиган»ни Чемпионшипга олиб чиқиш учун жон куйдираётганди...

БАРЧАСИ ВИДЕОЛАВҲА ТУФАЙЛИ...

Сэм Морсининг Миср термаси таркибидан жой олиш тарихи комик табиатга эга спорт мавзусидаги бирор фильмга бемалол сценарий бўлишга арзийди. Гап шундаки, вулверхэмптонлик собиқ пицца сотувчисининг ўғли бахтли тасодиф туфайлигина Эктор Купер эътиборига тушди. Аслида Ўзбекистонга келишидан олдин «фиръавнлар»га устозлик қилган аргентиналик мутахассис Англияда мисрлик таянч ярим ҳимоячиси тўп сураётгани ҳақида ҳам ҳеч нарса билмасди. Хуллас, Купернинг ёрдамчиси Усама Набиҳ Англия учинчи дивизионида ўйнаётган Морси ўйинларидан ёзиб олинган лавҳаларни интернет тармоғида кўриб қолади. Сэмнинг Англиядаги фаолиятини узоқ вақт диққат билан кузатган Вазим Аҳмад (лавҳани жойлаштирган журналист) 2015 йилиёқ худди Нострадамус каби унинг тез орада Миср миллий жамоаси таркибидан жой олишини башорат қилганди. Қарангки, журналист тахмини амалга ошди. Тўғри, ўзи айтган вақтда эмас, балки кейинроқ. Хуллас, у 3 йилга адашган экан...

МИСР ТЕРМАСИДА ЎЙНАШ ОРЗУСИ

Яна бир эътиборни тортадиган томони шуки, Сэм Миср миллий жамоаси либосини кийишни болалигидан орзу қилганини кўп бора таъкидлаган. Ҳаттоки, қадрдон клуби - «Вулверхэмптон» томонидан «Порт Вейл»­га қувғин қилинганида ҳам, асосий мақсадидан чекинмади. «24 ёшимгача на ўсмирлар ва на ёшлар терма жамоасида ўйнаганман. Навқирон эркакка айланганимдан кейин дабдурустдан мамлакат бош жамоаси сафидан жой олганимга ҳанузгача ишонолмаяпман. Ислом динига эътиқодим баланд ва ҳозирда менга кучли таъсир кўрсатган араб маданиятини ўрганяпман. Миср фуқаролари футболни қаттиқ яхши кўришларини билардим. Лекин футболчи фақат терма жамоада ўйнаш орқали даҳо даражасига кўтарилишини энди тушундим...», - дейди ярим ҳимоячи.

АКАЛАРИ БИЛАН РАҚОБАТ

Сэм - Морсилар оиласининг кенжатойи. Тўнғич акаси - Дэвид шахсий меҳмонхона соҳиби бўлса, Дамьен изқувар (детектив), Нодир эса Қоҳира университетида араб маданияти ва Ислом тараққиёти йўналишида таҳсил олмоқда. Кенжа Морси акаларининг ютуқларига ҳавас билан боқади. У шунинг баробарида футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин руҳшунослик ихтисоси бўйича сабоқ олишни режалаштириб қўйганини яширмайди.

ЧИПТАНИ НАҚД ҚИЛГАН ГОЛ ГУВОҲИ

Сэм Морси Миср термасига ЖЧ-2018 йўлланмасини тортиқ этган ўйин­ни бевосита томоша қилган бахтли кишилардан биридир. Хуллас, у 28 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган натижани таъминлаган Муҳаммад Салоҳнинг 90+5-дақиқада урган голига тирик гувоҳ бўлди. Сэм шунингдек, Россия сафари арафасида миллий жамоа дарвозабони ҳақида ҳам катта ҳурмат билан гапирганди: «Эссам ал Ҳаддори - мисрлик Том Круз. У газли ичимликлар рекламасида тез-тез суратга тушади. Асосийси, 45 ёшни уриб қўйган бўлсада, ўзини 25 ёшли йигитдек тутади. Қойил. Эссам ўта ажойиб инсон ва Африка футболи даҳоси!»

САРИҚ КАРТОЧКАЛАР КОЛЛЕКЦИОНЕРИ 

Ҳа, 2018 йил асли мисрлик таянч ярим ҳимоячиси учун энг ёрқин мавсум бўлди. Зарур пайт марказий ярим ҳимоячи вазифасини ҳам рисоладагидек уддалайган Сэм «Уиган»нинг Чемпионшипга кўтарилишига муносиб улуш қўшди. Тўғри, рақибга ён беришни сира ёқтирмайдиган иззатталаб футболчи мавсум давомида 12та сариқ карточка олиб, антиқа коллекция соҳибига айланди. Лекин факт шуки, жамоа етакчиси мақомига яраша муносиб ўйнади.

99ТА ЎЙИН

Морси фаолиятининг дастлабки йиллари ҳужумга кўпроқ қизиққан, масалан, «Честерфилд» либосида 99 марта майдонга тушиб, 7та гол урган. Пол Кук «Уиган»га бош мураббий этиб тайинлангач, эски қадрдонини ёнига чорлади. Ҳозир жамоа ортда қолган 13та турдан кейин 20 очко тўплаган ҳолда, 8-ўринда бормоқда. Сэм эса муваффақиятли фаолиятини давом эттирмоқда. Тўғри, тажовузкорлик ва қўполликдан ҳам фориғ бўлганича йўқ. Дарвоқе, у Уругвай термасига қарши кечган ўша беллашувда ҳам (93-дақиқада) сариқ карточка билан «сийланган» эди. Асосийси, ярим йил аввал Чемпионшипни энг баланд нуқта сифатида кўрган футболчи ҳар 4 йилликнинг бош мусобақасида «фиръавнлар» сафида бўлди. Кўпчилик касбдошлари учун армон саналган юксак парвоз. YouTube воситасида юксак парвоз!!!!

маълумот учун

Сэм Саид МОРСИ

Туғилган санаси ва манзили: 1991 йил 10 сентябрь, Вулверхэмптон (Англия)

Фуқаролиги: Миср, Англия

Бўйи: 175 см. Вазни:78 кг.

Позиция бўйича: ярим ҳимоячи

Клуби: «Уиган Атлетик»

Ўйинчилик рақами: 5

ФАОЛИЯТИ

1999—2008 - «Вулверхэмптон Уондерерс» (ёшлар)

2008—2009 - «Порт Вейл» (ёшлар)

2009—2013 - «Порт Вейл», 71та ўйин, 4та гол

2013—2016 - «Честерфилд», 99та ўйин, 7та гол

2016—... - «Уиган Атлетик», 81та ўйин, 5та гол

2016—2017 - «Барнсли», 14та ўйин

С.Раҳмонов тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:28, 03.11.2018. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик