Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/32 финала. "Понтеведра" - "Вильярреал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Касымпаша".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Фенербахче".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Гранада" - "Хетафе".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Кубок Италии. 1/16 финала. "Торино" - "Эмполи".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Касымпаша".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/32 финала. "Конкенсе" - "Реал Сосьедад".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - "Партизан".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.07.2025

      05:35 "Магия большого спорта". "Прыжки в воду".
      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:50 Д/ф "Век Зенита".
      10:45 "География спорта". Зеленоград.
      11:15 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      12:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка.
      17:50 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Смешанные команды. Трамплин 3 м.
      19:10 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      20:05 "Небесная грация".
      20:25 "Вопреки всему".
      20:55 LIVE Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия. Прямая трансляция.
      23:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Д/с "Век нашего спорта".
      01:35 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      07:45 Специальный репортаж.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC 70 в Холливуде, США. Луис Паломино против Ховарда Дэвиса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Трактор" (Челябинск) - "Салават Юлаев" (Уфа). Прямая трансляция.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Ак Барс" (Казань) - "Авангард" (Омск). Прямая трансляция.
      19:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей 3х3. Чемпионат КХЛ. Суперфинал. "Металлург" (Россия) - "Динамо" (Беларусь). Прямая трансляция.
      20:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия. Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Смешанные единоборства. ACA 182 в Москве. Фаридун Одилов против Адлана Ибрагимова.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Д/ф "Якушин. Первый среди первых".
      04:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC 70 в Холливуде, США. Луис Паломино против Ховарда Дэвиса.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 1. "1812 километров Катара" на трассе Лосал. Лучшие моменты.
      10:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 5. Кан. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      13:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Аахене, Германия. Конкур.
      14:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 5. Кан. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      15:15 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 6. Байё - Вир-Норманди. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 5. Обзор.
      22:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ла-Тюиле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      00:00 Автоспорт. Формула E. Этап 7 в Шанхае, Китай. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 6. Байё - Вир-Норманди.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 6. Байё - Вир-Норманди.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элак сувдан кўтарилмоқда: Ҳозирча фақат «Барселона». Яна кимда қандай имконият?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

7-8 ноябрь кунлари Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 4-тур ўйинлари ўтказилди. Кейинги турлар янада қизғин кечиши шубҳасиз, чунки бугунги ҳолатда фақат бир жамоа – «Барселона» кейинги босқич масаласини расман ҳал қилган бўлса, атиги 5 жамоа плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди холос. Аммо уларда ҳам учинчи ўринни олиш ва Европа Лигасига ўтиш имконияти мавжуд. 

Қуйида гуруҳлардаги жорий вазиятлар ва жамоаларнинг кейинги ўйинлардаги имкониятлари ҳақида фикр юритилади. Аввало бир нарсани айтиб қўйиш керакки, гуруҳларда мабодо бир ёки ундан ортиқ жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, аввало, ўзаро ўйинларда қўлга киритилган очколар, ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати ва ўзаро ўйинларда сафарда урилган голлар сони каби кўрсаткичлар солиштирилади. Шундан кейингина, умумий ўйинлардаги тўплар нисбатига қаралади. 

А ГУРУҲИ

«Монако» билан борди-келди ўйинларда 4 очко олган «Брюгге» назарий томондан ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлиб турган бўлса-да, бу ҳолатни кўпроқ «Монако»нинг жуда ёмон аҳволи билан боғлаб қўя қолайлик. «Атлетико» ва «Боруссия» энг яқин таъқибчи, яъни, «Брюгге»дан 5 очко олдинда турибди ва катта эҳтимол билан бу жамоаларнинг плей-оффга чиқиши вақтнинг ҳукмида қолган. 

Аммо улардан қайси бири биринчи ва қайсиси иккинчи ўринни олиши саволи очиқ қолмоқда. Бу жуда муҳим, айниқса, 1/8 финалдаги потенциал эҳтимоли билан. Зеро «Барселона», «Реал», «Бавария»,«Манчестер Сити» ва балки «ПСЖ» каби гигантлар ўз гуруҳларида 1-ўринни олишлари ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди. Бу жиҳатдан немисларда имконият кўпроқ. Чунки, ўзаро ўйинлардаги (4:0, 0:2) устунлик эвазига, агар очколар тенг бўлиб қолса, «Боруссия» юқорироқ ўринда жойлашади. Худди ҳозиргидек...

5 тур. Атлетико – Монако, Боруссия – Брюгге

6 тур. Монако – Боруссия, Брюгге - Атлетико

 

В ГУРУҲИ

Фақат шу гуруҳда фақатгина биттагина йўлланма қолган ва бу ўрин учун ҳатто 1 очко билан сўнгги ўринда бораётган ПСВ жамоасида ҳам назарий имконият мавжуд. Гуруҳнинг марказий учрашуви, шубҳасиз, кейинги турда Лондонда бўлиб ўтади.

«Тоттенҳэм» бу ўйинда ғалаба қозона олмаса, «Интер» муддатидан олдин плей-оффга чиқади. Чунки ўртадаги уч очколик фарқ сўнгги турда ҳам сақланиб турса, демак, ўзаро ўйинларда «Интер»«Тоттенҳэм»дан устунлик қилган бўлиб чиқади. Почеттино шогирдлари минимал бўлса-да, имкониятни сақлаб қолишлари учун, аввало, «Интер» устидан ғалаба қозонишлари шарт. 

Бу ҳам етарли эмас. Очколар тенглашгач, энди, сўнгги турда ҳам «Тоттенҳэм» «Интер»дан кам очко олмаслиги керак. Ўз майдонида голландияликларни қабул қиладиган «Интер»нинг шароити яхшироқ албатта. «Тоттенҳэм» эса, «Камп Ноу»да ғалаба учун ўйнашга тўғри келади. Тўғри, гуруҳдаги барча масалани муддатидан олдин ҳал қилган «Барселона» балки баъзи етакчи футболчиларига дам бериб, инглизларга қўшимча имконият тақдим этар? Яхшиси, 5-турнинг якунланишини кутамиз. 

5-тур. ПСВ – Барселона, Тоттенҳэм – Интер

6-тур. Интер – ПСВ, Барселона - Тоттенҳэм

 

С ГУРУҲИ

«Ливерпуль»нинг Сербиядаги мағлубияти ўзи шундоғам чалкаш вазиятни янада чалкаштириб юборди. Энди гуруҳ пешқадами ва аутсайдери ўртасидаги фарқ атиги 2 очкони ташкил қилмоқда ва ҳар бир жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Лекин келинг, «Црвена Звезда» ўз сўзини айтиб бўлди, деб ҳисоблайликда, асосий уч даъвогарнинг имкониятларини чамалайлик. 

«Ливерпуль» ҳозир гуруҳда пешқадам бўлиб турган бўлса-да, учала жамоа ичида энг қалтис вазиятда турибди. Чунки «Наполи»да ҳам, «ПСЖ»да ҳам серблар билан ўйин бор. «Ливерпуль» учун эса, ҳар икки ўйин финалга тенг десак муболаға бўлмайди. 

Агар кейинги турда «Ливерпуль» Парижда ғалаба қозонса, кейинги босқич масаласини расман ҳал қилади. Ўша куни Неаполда «Црвена Звезда»ни қабул қиладиган «Наполи» ҳам ўша куни ғалабани нишонлаши ва«ПСЖ» муддатидан олдин Лига билан хайрлашиши мумкин. 

«Ливерпуль» юта олмаса, «Наполи» билан «Энфилд»даги баҳс ҳаёт-мамотга ҳам, оддий зерикарли ўйинга ҳам айланиб қолиши мумкин. Қандай қилиб? 

Биринчи вариант: «ПСЖ» ва «Ливерпуль» дуранг ўйнайди, «Наполи» «Црвена Звезда»ни ўз майдонида мағлуб этади. Сўнгги тур олдидан «Наполи»да 9, «Ливерпуль»да 7 ва «ПСЖ»да 6 очко бўлади. Бу ҳолатда«Наполи» кейинги босқич масаласини расман ҳал қилган бўлади, сабаби, «ПСЖ» билан ўзаро ўйинларда устунликка эга (2:22 сафарда, 1:1 уйда) бўлади. «Наполи» мағлуб бўлса, фақат гуруҳда иккинчи ўринга тушиб кетиши мумкин холос, «ПСЖ» уларга ета олмайди. Шу куни «Ливерпуль»ни эса, фақат ғалаба қониқтиради. «Наполи» гуруҳда 1-ўрин учун «Ливерпуль»га қанчалик қаршилик кўрсатади, Клопп шогирдлари вазифани уддалайдиларми, кўриш қизиқ бўлади.

Иккинчи вариант: «ПСЖ» «Ливерпуль» устидан ғалаба қозонади. У ҳолда, сўнги тур олдидан «Наполи»да 9,«ПСЖ»да 8 ва «Ливерпуль»да 6 очко бўлиши мумкин. «Энфилд»даги сўнгги тур баҳсида «Ливерпуль»италияликлар устидан ғалаба қозониши шарт. Янада қийини, шунчаки, 2:1 ёки 3:2 ҳисобидаги ғалабалар ҳам инглизларни қониқтирмайди, Неаполда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Клопп жамоаси ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин, аммо бу ҳолатда, балки, «Наполи» 5-турда «Црвена»дарвозасига кўпроқ гол уриб, бу томондан ҳам устунликка эга бўлиб олиш эҳтимоли бор. Демак, бу вариантда «Ливерпуль» икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишига тўғри келади.

5-тур. ПСЖ – Ливерпуль, Наполи – Црвена Звезда

6-тур. Ливерпуль – Наполи, Црвена Звезда - ПСЖ

 

D ГУРУҲИ

«Порту» гуруҳдан чиқиши учун қолган ўйинларда 1 очко олиши кифоя қилади. Португалиялар умуман гуруҳда қолиб кетишлари эҳтимоли жуда паст. Бунинг учун жамоа ҳар икки ўйинда мағлубиятга учрашлари ва «Галатасарой» Москвада ҳам ғалаба қозониши керак бўлади. Бунга ишониш осон эмас. 

Иккинчи ўрин учун эса, «Галатасарой» ва «Шальке» ўртасида сиртқи кураш кечиши кутилмоқда. Орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилмоқда, демак немислар сўнгги турда «Локомотив» устидан ғалаба қозониб ҳам бу вазифани ҳал қила оладилар. Ёки икки дуранг ҳам немисларни кейинги босқичга олиб чиқади. Демак, 5-турдаги «Порту» – «Шальке» ўйинида ҳар икки жамоани қониқтириши мумкин бўлган ҳисоб бор – дуранг. Шундай бўлса ҳам керак.

5-тур. Порту – Шальке, Локомотив – Галатасарой

6-тур. Шальке – Локомотив, Галатасарой - Порту 

Е ГУРУҲИ

Бу гуруҳ ҳам очколар ва тақвим нуқтаи назаридан юқоридаги гуруҳнинг ўзгинаси. Бемалол жамоалар номини алмаштириб ўқишингиз ҳам мумкин. «Бенфика» «Аякс» билан ўйинда жуда муҳим ғалабани қўлдан чиқарди ва энди нидерландияликларни қувиб ўтиш жуда қийин ҳолга келди.

5-тур. Аякс – Бавария, Бенфика – АЕК

6-тур. АЕК – Аякс, Бавария - Бенфика 

F ГУРУҲИ

Гуруҳ ўйинлари Пеп Гвардиола жамоаси учун жуда даҳшатли бошланганди – жамоа Манчестерда «Лион»га ютқазди. Аммо кейинчалик «Манчестер Сити» учта ишончли ғалабага эришди, «Лион» эса учта ўйинда ҳам дуранг ўйнади. Натижада, гуруҳ фаворитлари қуръа ташланган кунга нисбатан ўзгаришсиз қоладиган бўлди. Албатта, «Лион» кейинги турда «Манчестер Сити» устидан ғалаба қозониб, гуруҳда пешқадамга айланиб олиши ҳам мумкин.

Аммо французларни кўпроқ пастроқдаги «Ҳоффенҳайм» қизиқтираётган бўлиши турган гап. «Лион» ва«Ҳоффенҳайм» ўртасидаги фарқ уч очкони ташкил қилмоқда ва ўзаро ўйинлар бўйича ҳам устунлик «Лион»тарафида. 

«Шахтёр»да имконият борми? Албатта, бор. Бунинг учун «Шахтёр» ҳам, «Манчестер Сити» ҳам қолган ҳар икки ўйинда ғалаба қозонишлари керак бўлади. Ишониш мумкин бўлган ҳолат, шундай эмасми?«Манчестер Сити» ўтган йили ҳам украиналиклар билан бир гуруҳда бўлгани ва инглизлар «Шахтёр»ни қулоғидан тортиб, нимчорак финалга бирга олиб чиққанди. 

5-тур. Лион – Манчестер Сити, Ҳоффенҳайм – Шахтёр

6-тур. Шахтёр – Лион, Манчестер Сити - Ҳоффенҳайм

 

G ГУРУҲИ

Русларда минимал имконият қолган бўлса-да, катта эҳтимол билан бу гуруҳда ҳам пешқадамлар аниқ. Кейинги турда «Реал» ва «Рома» Римда учрашади ва балки гуруҳдаги 1-ўрин эгаси масаласига ҳам ойдинлик киритилади. 

Агар «Рома» – «Реал» ўйинида мезбонлар ғалаба қозонса ёки дуранг бўладиган бўлса, сўнгги турдаги Мадриддаги ўйинда интрига юзага келади. ЦСКА чехлар устидан ғалаба қозониб, очколари сонини 7тага етказиши ва «Реал»га яқин келиб олиши мумкин. Мадриддаги ғалаба эса, «армиячилар»ни кейинги босқичга олиб чиқади бу ҳолда. Бир ўйинда ҳар нарса бўлиши мумкин. 

5-тур. Рома – Реал, ЦСКА – Виктория

6-тур. Реал – ЦСКА, Виктория - Рома

 

H ГУРУҲИ

Кеча сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетиб, «Манчестер Юнайтед» биратўла уч қуённи урди. Биринчидан, Моуриньо энг муҳим ўйин «Валенсия» билан бўлишини айтиб келган бўлса-да, қўлга киритилган очколар ўша ўйин учун ҳам устунлик яратади. Иккинчидан, энди, «Ювентус» ҳам келаси турда«Валенсия»дан очко олишга ҳаракат қилади. Агар «Ювентус» кеча 1:0 ҳисобини сақлаб қолганида, муддатидан олдин гуруҳда 1-ўринни нақд қилиши ва «Валенсия» билан ўйинда сал бўшроқ мотивация билан тушишлари ҳам мумкин эди. 

Учинчидан, энди «Манчестер Юнайтед»да гуруҳда биринчи ўринни олиш имконияти ҳам пайдо бўлди. Моуриньо жамоаси келаси турда «Янг Бойз» устидан ғалаба қозонса, очколари сони 10тага етади.«Ювентус» агар «Валенсия»ни юта олмаса, «МЮ» гуруҳда пешқадамга айланиб олади. Ўзаро ўйинларда ҳам туринликларга нисбатан устунлик «МЮ»да – 0:1га 2:1. 

Хуллас, «Ювентус» гуруҳда 1-ўринни олмоқчи бўлса, «Валенсия»ни ютиши шарт. Бу эса, «МЮ»га қўл ҳам келади, инглизлар бундай вазиятда швейцарияликлар устидан ғалаба қозониб, бир тур қолганда расман плей-офф масаласини ҳал қилади.

5-тур. Манчестер Юнайтед – Янг Бойз, Ювентус – Валенсия

6-тур. Янг Бойз – Ювентус, Валенсия – Манчестер Юнайтед 

Манба: Tribuna
Киритилди: 19:45, 08.11.2018. Ўқилди: 8815 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.