Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бобур Абдухолиқов: «Ўзимизга тегишли хулосани чиқариб олдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига якунига яқинлашгани сари ўйинларнинг шиддати ортиб боряпти. Қуйи олтиликда ҳам ўйинлар анча жонланиб қолди.

Элитада қолиш учун кураш «Қўқон-1912», «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасида кечмоқда. Қўқон клуби ҳисобида 17 очко бўлса, Жиззах ва Фарғона вилоятининг бош жамоалари 16тадан очко тўплашган.

Дербида «Нефтчи»ни мағлуб этган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сўнгги ўринни тарк этиб, икки поғона кўтарилиб олишди.

«Нефтчи» эса аксинча, аутсайдерга айланди. Ўзбекистон кубоги финалчиси АГМК фарғоналиклардан 6 очко кўп тўплаган бўлса-да, ҳали-ҳануз кучлилар сафида қолишни кафолатламаган.

Мавсумнинг биринчи ярмини омадсиз ўтказган «Насаф» эса қуйи олтиликда етакчилик қиляпти. Рўзиқул Бердиев шогирдлари навбатдаги турда «Сўғдиёна»ни йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этишди.

Голларнинг иккитасига Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилди. Ушбу ҳужумчи мазкур гуруҳда 6та гол билан якка пешқадам. Кейинги ўринларда бораётган Иван Нагаев, Артур Геворкян, Дарко Гожкович сингари футболчилар ҳисобида 2тадан гол бор. Биз айнан мана шу ўйиндан сўнг Бобурдан интервью олдик.

- Бобур, аввало, ғалаба билан табриклайман. Бир қарашда жуда осон ютуққа ўхшаяпти. Аслида ҳам шундайми?

- Табрик учун раҳмат. Агар ҳисобга қарасак, ғалаба осонликча келгандек кўринади. Аммо «Сўғдиёна» футболчилари бутун ўйин давомида бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар билан ўйинлар енгил ўтмайди. Ға-лабанинг муҳим омили сифатида мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимизни айтиб ўтиш ўринли бўлади. Қолаверса, ҳар бир ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз.

- «Насаф»нинг кучли олтиликда иштирок этмаётгани футболчилар кайфиятига таъсир ўтказмаяптими?

- Оз бўлса-да сезилади. Боиси, «Насаф» шу кунгача совринли ўринлар учун курашиб келган. Ҳозир эса биз Суперлиганинг қуйи олтилигида иштирок этяпмиз. Йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлардан тегишли хулосаларни чиқариб олганмиз. Насиб қилса, келаси мавсум жамоамиз яна аввалгидек чемпионлик учун кураш олиб боради.

- Қуйи гуруҳ савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Шахсий кузатувим асосида айтишим мумкинки, ҳар бир ўйин муросасиз курашлар остида ўтмоқда.

- Умуман, Суперлиганинг янги форматда ўтказилаётганига қандай муносабат билдирасиз?

- Менимча, ПФЛ томонидан амалга оширилган бу янгилик ўзини оқлаяпти. Мухлисларга маъқул келадиган ўйинлар сони кўпайган. Масалан, кучли олтиликда чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш анча кескин ўтяпти. Иккинчи босқич бошланиши арафасида деярли барча жамоаларда чемпионлик учун имконият бор эди.

- «Олтин очко» қоидаси сабаб очколарнинг ноль ҳолатига келтирилиши клубларга нисбатан бироз адолатсизлик бўлмадими?

- Бунинг яхши томонлари ҳам бор.

- Масалан?

- Жамоалар ҳар бир ўйинга икки баробар куч билан тайёргарлик кўришади. Футболимиздаги бу янгилик хотиржам бўлишга йўл қўймайди. Ўткинчи ўйинлар деярли кузатилмайди. Кучли олтиликка кириш учун кураш кескин кечади. Бунинг натижасида стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сони ҳам ортади.

- «Насаф»даги муаммолар ортда қолди, дейиш мумкинми?

- Ҳа, менимча, қийин кунлардан ўтдик. Умуман, шу каби ҳолатлар ҳар бир жамоада бўлиб туради. Бундан ортиқча фожиа ясамадик. Жамоамиз билан биргаликда қийинчиликларни енгиб ўтдик.

- Ҳозир ҳаммаси жойидами? Маошлар ўз вақтида олиняптими?

- Ҳа, бу борада муаммо йўқ.

- Сизнингча, чемпионлик масаласи ойдинлашдими?

- Йўқ. Кураш ҳали давом этади. Олти очколик фарқ иккита ўйинда йўққа чиқиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар футболимизда аввал ҳам кузатилган. Хотиржамликка берилган жамоаларга бу қимматга тушиши мумкин.

- «Локомотив»ни тўхтатадиган жамоа топилармикан?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Тўғри, «темирйўлчилар» кўпчилик томонидан чемпионлик ўйини деб номланган дербида асосий рақиб ҳисобланган «Пахтакор»ни мағлуб этишди. Кейин эса «Навбаҳор»дан ҳам уч очко олишди. Бу билан «Локо» чемпионлик сари катта қадам ташлади. Лекин олдинда яна бешта ўйин бор. Мазкур учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Агар «Пахтакор» ўша ўйинда «Локомо-тив»ни таслим этганида, ҳозир турнир жадвалида яхшигина интрига юзага келган бўларди. Ҳозир кумуш ва бронза медаллари учун кураш кескинроқ ўтадигандек туюляпти.

- Миллий термамиз бош мураббийи ва унинг тактикаси ҳақида кўп муҳокамалар бўляпти. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Эктор Купер хусусида фикр билдиришдан ўзимни тияман. Аргентиналик мутахассис футболимизни ўрганяпти. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Мухлислар ҳам терма жамоа ва унинг бош мураббийига охиригача ишонишларини хоҳлардим. Эктор Купер ўзи учун бегона жойда иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмади.

- Осиё кубогида натижамиз ижобий тус олиши мумкинми?

- Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади. ЎФА термамизнинг қитъа чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратиб беряпти. ФИФА кунлари доирасида Тошкентда тўртта ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Ноябрь ойида Австралияда йиғин ва иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Бунинг ҳаммаси миллий жамоамиз учун қилинаётган ишлар.

К.АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:25, 10.11.2018. Ўқилди: 3248 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик