Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сантьяго Солари «Реал»нинг халоскорлигига ярайдими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Камп Ноу»даги шармандали мағлубиятдан сўнг Лопетегида «Реал» бош мураббийи бўлиб қолиш учун умуман имконият қолмаган, шу боис эртасигаёқ истеъфога чиқарилганди.

«Қаймоқранглилар» ишқибозлари Хуленни Флорентино Перес президентлик қилган даврдаги энг ёмон мураббийлардан бири сифатида эслаб қолишади.

Сўнгги 7та ўйиндаги 5та мағлубият, тўплар нисбати - 4:13, 8 соат мобайнида гол урилмагани, Примера турнир жадвалидаги 9-ўрин.

Лопетеги «Реал»ни айнан шундай ҳолатда ташлаб кетадиган бўлди. Вазиятни биринчи бўлиб ўнглаш вазифаси эса 42 ёшли аргентиналик мутахассис Сантьяго Солари чекига тушадиган бўлди. Хўш, бу мураббий халоскорликни эплай олармикан?

2000-2005 йиллар мобайнида «Қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилган Солари «бланкос» сафида жами 148та учрашув ўтказган. «Реал» таркибида икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритган, Қитъалараро кубок соҳибига айланган ва ҳаттоки, Чемпионлар Лигаси бош совринига эга бўлган. 2002 йили Сантьяго «Байер»га қарши кечган ЕЧЛ финалида 90 дақиқа тўп сурган, унинг жамоаси эса 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Солари чап қанот ярим ҳимоясида, Зайниддин Зидан ва Луиш Фигу ҳамроҳлигида ўйнаган.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин унга «бланкос»нинг ўсмирлар жамоасини шуғуллантириш таклифи билан чиқишган. У ерда уч мавсум ишлагач, «Реал» ўринбосарларини қабул қилиб олишга муваффақ бўлган. Мана, орадан икки йил ўтиб, етарлича тажриба тўплаган мураббий асосий жамоани вақтинчалик бошқарадиган бўлди. Кўпчиликнинг фикрича, Перес Антонио Конте билан келиша олса, Солари «Кастилья»га қайтади, аммо бу воқеалар ривожининг ягона варианти эмас. «Реал» президенти мураббийларга имконият беришга ўрганган. Сантьягога кўп вақт ажратилмаслиги тушунарли, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Вазиятни ҳозироқ тузатиш керак, Солари буни уддалай олмаса, Перес «Қироллик клуби»га бошқа номдорроқ мутахассисни олиб келишдан бошқа чора тополмайди.

Айни пайт Соларининг ҳолати мана бундай: Ла Лига регламентига кўра, бирор-бир мураббий лавозимга вақтинчалик тайинланса, ўша клубда тегишли лицензияга эга мутахассисни ушбу вазифага тўлақонли тайинлаш учун роппа-роса 15 кун берилади. Соларида шундай лицензия бор. Демак, «Реал» 13 ноябрда ё Сантьягони «вазифа бажарувчилик»дан халос қилади ёки бошқа мураббий олиб келади. Тайинланган муддат ичида «қаймоқранглилар» тўртта ўйин ўтказишлари белгиланганди - Испания кубогида «Мелилья» билан (сафарда), Примерада «Вальядолид» (уйда) ва «Сельта» (сафарда) билан, ЕЧЛда эса «Виктория» (сафарда) билан. Айнан шу учрашувларда Солари «Реал»да муваффақиятга эриша олишини исботлаши лозим.

Ҳозирча юқорида келтирилган даст­лабки иккита баҳсда «Қироллик клуби» ғалаба қозонди. Тўғри, тақвим оддий эмас, аммо жуда қийин деб ҳам бўлмайди. Эътиборлиси, шу тўртта учрашувда қўлга киритиладиган ютуқлар ҳам Флорентино Перес учун етарли бўлмаслиги мумкин. Натижа, албатта, асосий фактор саналади, лекин президент биринчи навбатда ўйин сифатига эътибор қаратишига шубҳа йўқ.

«Жамоага оғир вазиятда келдим. Ҳолат енгил эмас, аммо биз уни ўзгартиришга қодирмиз. «Реал» футболчилари - ҳақиқий жангчи ва ғолиблар. Мен янги Зиданманми? Зайниддинни тинч қўйинг. Айни пайт завқ-шавқга тўламан, жуда бахтлиман. Мақсадим нима? Ғалаба қозониш», - деди Солари ўзининг дастлабки матбуот анжуманида.

Зидан билан солиштиришлари аввалдан кутилганди. Француз ҳам 2000 йиллар бошида «Реал»да ўйнаган. Солари худди Зайниддин каби Флорентино Переснинг ишончига кирган. Мураббийлик йўлининг бошланиши ҳам ўхшаш, ахир Сантьяго ҳам айнан Зидан сингари жамоани инқироз даврида қабул қилиб олди. Фақат битта фарқ бор - франциялик мутахассис дарҳол бош мураббийликка тайинланганди («вазифа бажарувчи» қўшимчасисиз), Солари эса бу мақомга эришиш учун кўпроқ тер тўкиши лозим. Аргентиналик мутахассис ёқтирадиган услублар ҳақида гапирадиган бўлсак, у сўнгги пайтларда «Реал» танлаётган тактикаларни маъқул кўради - 4-3-3 ва 4-4-2. Шунингдек, Сантьяго «Кастилья»да кўпинча 4-2-3-1 схемасидан ҳам фойдаланарди.

Ҳавода муаллақ турган яна битта савол бор. Перес нима сабабдан ҳозиргача Конте билан келиша олмади? Тўсиқлар, аслида, кўп. Биринчиси - Конте Пересдан узоқ муддатли шартнома, шунингдек, янги ҳужумчи ва марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилди. Нега айнан шу чизиқлар? Ҳаммаси оддий - Антонио ўзи ёқтирадиган уч ҳимоячи тактикасини танлашни аллақачон ўйлаб қўйган. Демак, мураббий музокаралар пайти ўз сўзида туриб, бўш келмаяпти. Бундай позиция клуб раҳбарияти билан ишончли ва мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш нуқтаи назаридан унчалик яхши эмас, бироқ Конте шундай йўлни танлаган экан, унга қарши бирор сўз дейишга ожизмиз.

Ва иккинчи муаммо - мураббийнинг «Челси» билан муносабатларида чала қолган ишлари. Гап шундаки, Антонио ҳамон Лондон клуби билан шартномани бекор қилмаган, мазкур омил «Реал»даги фаолиятини расман бошлашига тўсқинлик қилади. «Челси»нинг шартлари мана бундай: агар италиялик мутахассис «аристократлар» клубидан истеъфога чиқарилгани учун белгиланган 10 миллион евролик товон пулидан воз кечса, лондонликлар уни қўйиб юборишади. Ушбу ҳолат сабабли томонларнинг ўзаро музокаралари боши берк кўчага кириб қолди.

Айни пайт Солари Контенинг келишидан хавотирланмаса бўлаверади. Олдинда мураббийни жуда муҳим бир ҳафта кутиб турибди ва барчаси унинг ўзига боғлиқ. Очиғини айтганда, Сантьягода «Реал»нинг тўлақонли бош мураббийи бўлиш учун имконият кўп эмас, аммо айнан шундай босимнинг йўқлиги унга Зиданнинг қаҳрамонлигини такрорлаш имконини берар?

Келинг, яхшиси, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмайлик-да, Хулен Лопетеги қолдириб кетган муаммоларни ҳал этишда Соларига омад тилайлик.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 06:19, 12.11.2018. Ўқилди: 6572 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.