Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      15:05 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      19:15 Кубок Испании. 1/8 финала. "Эльче" - "Атлетико Мадрид".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      23:25 "Третий тайм". Станислав Магкеев.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/8 финала. "Лацио" - "Наполи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Сивасспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      16:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      18:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 "Культовые".
      20:10 Д/ф "Як-15".
      20:55 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Тхэквондо. Мужчины. До 74 кг, свыше 87 кг; Женщины. До 62 кг, свыше 73 кг. Прямая трансляция.
      23:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Финал.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      02:10 "Культовые".
      02:40 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.07.2025

      13:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:35 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:25 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Прямая трансляция.
      16:50 Д/с "Сила воды".
      17:20 Новости.
      17:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Pari. "Родина" (Москва) - "Черноморец" (Новороссийск). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Профессиональный бокс. Василий Жиров против Джо Меси.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.07.2025

      06:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      09:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      13:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      14:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      17:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      19:00 LIVE Велоспорт. "Классика Террес-де-л'Эбре" в Испании. Прямая трансляция.
      20:15 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 2 эп.
      20:45 Велоспорт. "Наследие велоспорта с Йенсом Фогтом". Интервью с Адамом Блайтом.
      21:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 5. Прямая трансляция.
      00:35 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      01:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самарасиз савия силлани сўндиради ёки Пяничнинг саргузаштлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ювентус» ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги «МЮ»га қарши беллашувга ҳозирлик кўраётган паллада хорижлик касбдошларимиз Миралем Пьянич билан бафуржа суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Футболчи уларга хунрезлик уруши арафасида турган собиқ Югославияни қай тариқа тарк этгани ҳақида гапириб берди.

90-йилларда 3-лиганинг «Дрини Зворник» клуби шарафини ҳимоя қилган Фахридин Пьянич мамлакатнинг турли нуқталарида тўп сургани боис, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиб бораётганидан яхши хабардор эди. Шу сабабли футболчи яқинда дунёга келган тўнғич фарзанди - Миралем ва оиласини хавфсиз ҳудудга олиб кетиш тараддудида юрарди. Люксембургдаги дўстлари кўмагида Фахридин «Шиффланж» ярим профессионал жамоаси билан келишувга эришиб, бироз енгил тортди. Шарти - тўлиқсиз иш куни. Бундан ташқари, Пьянич бемалол рўзғор тебратиши учун клуб қўшимча иш билан таъминлашга ваъда берди. Бироқ режани амалга ошириш учун «Зворник» Пьянич шартномасини бекор қилиши ва сафарда талаб қилинадиган ҳужжатлар билан таъминлаши керак эди. Фахридиннинг икки уриниши самара бермагач, унинг рафиқаси - Фотима ишга киришди. У чақалоқ Миралемни кўтариб олганча «Зворник» офисига йўл олди. Табиийки, гўдак ҳеч нарсани тушунмасди. «Ойим Боснияни бутунлай тарк этишимизни истарди. Клубдагилар эса унинг илтимосини рад этишди. Айни шу паллада мен йиғлаб юборибман. Оқибатда мутасаддилар нима қилишни билмай қолишибди. Бироздан сўнг давлат котиби талабни қондиришга рози бўлибди: «Майли, шу чақалоқ ҳурмати ҳужжатларингизни бераман», - дея эслайди Пьянич.

Муаммони ҳал қилган ўша чақалоқ ҳозир 28 ёшда ва сешанба оқшомида «Олд Траффорд»ни йиғлатган «Ювентус»нинг муҳим қисми ҳисобланади. Гўдакликда тўкилган ўша беғубор кўз ёшлари у ва оила аъзолари ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Зворникда юзлаб кишилар ҳаётдан бевақт кўз юмган, қолганлари бошпаналаридан жудо бўлишган пайтда Пьяничлар Люксембургда тинч-тотув турмуш неъматидан баҳраманд бўлишди. Туриннинг Континасса туманида қад ростлаган янги штаб-квартирада ота-онаси ҳақида ҳикоя қилар экан, Миралемнинг кўзлари тобора чақнаб борарди: «Ўша даврда улар жуда ёш эдилар - отам 22да, ойим 20да эди. Тақдир тақозоси билан улар бегона тилда сўзлашадиган қўшни давлатга қуруқ қўл билан йўл олишга мажбур бўлишди: 2 ёки 3 жомадондан бўлак ҳеч вақолари йўқ эди. Ҳа, ёш оила Люксембургдаги ҳаётини қайтадан бошлади. Тинимсиз меҳнат эвазига аста-секин ажойиб муҳитни яратишга муваффақ бўлишди. Ота-онам 27 йилдан бери тинч-тотув ҳаёт кечиришмоқда, камчиликлари йўқ. Люксембургда дунёга келган укам ва синглим яхши шароитда улғаймоқдалар. Бегона юртда шундай фаровон турмуш негизини яратган отам ва онам мен учун намуналар. Ҳар қандай юмушда улардан ибрат оламан».

Фахридин кундузи, Фотима тунда ишлашар, шу аснода Миралем ёлғизланиб қолмасди. Болакай ҳар куни отаси билан «Шиффланж» машғулотларига йўл оларди. Тез орада у отаси ёрдамида сафар сумкасини тартибга келтиришга одатланди. Айрим тенгдошлари учун машаққатдек туюлган юмушни Миралем завқ билан адо этарди. Хуллас, футболга бўлган қизиқиш шу зайлда шаклланиб, кун сайин ортиб борди.

«Отам худди мен каби ярим ҳимоя чизиғида тўп сурган. Сал улғайгач, унинг яхшигина савия соҳиби эканига амин бўлдим. Профессионал даражада бамайлихотир фаолият юритиш имконияти унда йўқ эди. Чунки отам, аввало, оила хавфсизлигини таъминлаш билан банд бўлди, футболни биринчи ўринга қўя олмади. Аммо менинг рисоладагидек футболчи бўлишим учун қўлидан келганича ҳаракат қилди», - дейди Миралем.

Отаси орзу қилган мақомга эга бўлиш учун кичик Пьянич «Шиффланж» ёшлари таркибидан «Метц», «Лион» ва «Рома» клубларигача бўлган масофани босиб ўтди. Ниҳоят, у «А» сериянинг доимий гранди таклифига ҳам сазовор бўлди.

Италиядагилар Пьянични «пианист» деб аташади. Аслида, у майдон марказидаги «солист»лар ҳаракатини бошқараётган дирижёрга кўпроқ ўхшайди. «Ҳар учрашувда ўнлаб «степ овер» ёки «бэк хил»ларни намойиш этадиган дриблинг усталари тоифасидан эмасман. Менга ўйиндаги содда ҳаракатлар кўпроқ ёқади. Айнан шу оддийлик футболни мафтункор спорт тури даражасига олиб чиқди. Бир қарашда жуда содда туюлган ҳаракатни рисоладагидек амалга ошириш аслида осон эмас. Бу ҳамманинг қўлидан келавермайди. Мен Зайниддин Зидан, Хави, Андрес Иньеста, Андреа Пирло каби юлдузлар ўйинларини яқиндан кузатиш шарафига муяссар бўлдим. Уларнинг барча ҳаракатлари оддий. Аммо ана шу оддийликка яширинган икир-чикирлар жамоа ўйинига самара бахш этади. Бу футболчилар вазиятни бошқалардан кўра теранроқ ҳис этадилар ва тўғри қарор қабул қиладилар. Якунда жамоа ўз мақсадига эришади», - дейди ярим ҳимоячи.

«Степ овер» каби финтлар хусусида гап кетганда, кўз олдимизда Криштиану Роналду гавдаланади: «Агар Криштианунинг Манчестердаги ва ҳозирги ўйинларини солиштирадиган бўлсак, унинг сезиларли даражада ўзгарганига гувоҳ бўламиз. Ортиқча элементлардан халос бўлган содда ўйин Роналдуни дунёнинг энг яхши футболчиси мақомига олиб чиқди. Чунки у ҳар бир ҳаракатидан самара олишни ўрганиб олди. Криштиану Скоулзнинг услуби, машғулотларда тер тўкишидан лол қолгани ҳақида кўп ўқиганман. Дарҳақиқат, Пол ўз ҳаракатларидаги оддийликка путур етказмаган ҳолда ажойиб узатмаларни ижро этарди. Ўйлашимча, Роналду Скоулзга ўхшаган футболчилардан андоза олган», - дейди Миралем.

Унинг ўзи ҳам жамоасидаги касбдошларидан кўп нарсаларни ўрганди. Масалан, Жуниньо Пернамбукано Миралемга стандарт зарбаларини ўзига хос услубда амалга оширишни ўргатди. Ваҳоланки, улар «Лион»да атиги бир мавсум ёнма-ён тўп суришганди. Лекин ана шу қисқа вақт ичида Пьянич тажрибали жамоадошидан 8-рақамни ҳам мерос қилиб олишга улгурди. Бу икки футболчи ўртасидаги дўстона алоқа ҳамон давом этмоқда. «Очиғи, Жуниньонинг бошқалардан фарқи шундаки, унинг зарбалари доимо аниқ бўларди. Шунинг учун ҳам Пернамбукано стандартлар қиролига айланди», - дейди Миралем.

2011 йилда «Рома»га ўтган Пьянич Италия «А» серия­сида 15та голни стандарт вазиятлардан урди. Ҳа, ҳозир унинг имкониятлари бироз камайди, чунки Роналду билан ёнма-ён тўп сурмоқда.

Футболнинг норасмий таомилига кўра, жарима зарбаларини ўзига ишончи кўпроқ бўлган ўйинчи амалга оширади. Бу борада ҳозирча Португалия вакилига эътироз йўқ. Эҳтимол, Пьянични мавжуд ҳолат қониқтирмас, аммо у буни юзага чиқармаяпти. Миралем ўз услубини муносиб тарзда намойиш этмоқда. 2016 йилда «Ювентус» сафига ўтгунига қадар бирор марта чемпионликка эриша олмаганди.

«Чиройли футбол намойиш этадиган аҳил жамоаларни яхши кўраман. Сўнгги йилларда «Наполи» жуда мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Лекин совринлар-у кубоклар, бахтиёр мухлислар қуршовидаги байрамлар «Ювентус»га насиб этди. Мавсум давомида рисоладагидек тўп сурсанг-у, якунда ҳеч нарсага эриша олмасанг, чарчоқ таъсиридан қутула олмайсан. Барча ҳаракатларинг беҳуда кетганига ачинасан. Самара бермаган савия силлани қуритиши табиий», - дейди Пьянич.

ЕЧЛ - сўнгги йилларда «Ювентус»га таслим бўлмаган ягона чўққи. Жамоа 4 йил ичида 2та финалга чиқди. Аммо совринни рақибига бериб қўйди. 2017 йилда Кардифф бевосита гувоҳ бўлган «Реал»га қарши баҳсда (1:4) Пьянич «Кекса синьора» сафида эди. Ўша ўйинда «дубл»га эришган Роналду энди у билан ёнма-ён тўп сурмоқда. Бу эса жамоа мухлисларига қўшимча умид бахш этди. «ЕЧЛ доимо «Ювентус» учун муҳим турнир бўлиб келган. Бу гал биз мусобақани охиригача муваффақиятли ўтказиш ниятидамиз. Лекин барчасини босқичма-босқич амалга оширмоқчимиз. Дастлабки марра - гуруҳ баҳсларини 1-ўринда якунлаш», - деди Миралем.

Албатта, воқеалар ривожи қандай кечиши номаълум. Лекин «Олд Траффорд»дан муҳим 3 очко олиб қайтган «Ювентус»нинг 100 фоизли натижа билан дадил одимлаётгани Пьяничнинг эътирофи шунчаки пуч орзу эмаслигини исботлаб турибди.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 06:20, 12.11.2018. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.