Ла лига-2017/18 совриндорлари тақдирланди: Месси, Облак, Марселино...
Испаниянинг етакчи нашрларидан бири "Marca" Ла лиганинг 2017/18 йилги мавсуми якунлари бўйича бир нечта номинацияларда энг яхшиларни эълон қилди.
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу боис, аргентиналик футболчига Ди Стефано номидаги махсус соврин топширилди. Месси ҳисобидаги бундай совринлар сони 6тага етди.
Бундан ташқари, "Барса" етакчиси Примеранинг энг яхши тўпурарига аталган Пичичи совринини ҳам қабул қилиб олди. Лео ўтган мавсумда Ла лига доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урди. 31 ёшли футболчи фаолияти давомида бешинчи марта Ла лига тўпурарига айланди.
Мадриднинг "Атлетико" клуби посбони Ян Облак, ўз навбатида, Испания чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Словениялик дарвозабон фаолияти давомида учинчи марта Самора совринига эга чиқди. Облак 2017/18 мавсмда "матрасчилар" дарвозасини 37та ўйинда қўриқлаб, уларда 22та тўп ўтказиб юборди.
"Валенсия" устози — Марселино Гарсия Тораль Ла лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унга Мигель Муньос номидаги соврин тақдим этилди. У фаолиятида илк марта Испания чемпионатининг энг яхши мураббийи совринини қабул қилди.
Дарвоқе, совринларни топшириш маросими Барселона шаҳрида бўлиб ўтди.
Манба: football24.ua
Киритилди: 21:57, 12.11.2018. Ўқилди: 8276 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар