Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Про-лигада плей-офф ўйинлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бугун Про-лига "А" гуруҳида 35-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мавсум якунига яна битта тур бор бўлса-да, совриндор жамоалар номи деярли аниқ бўлиб улгурди. Жумладан, “А” гуруҳида дастлабки уч ўриндан жой оладиган жамоалар номи аллақачон маълум бўлган.

Про-лига "А" гуруҳининг 35-тури доирасида “Истиқлол”дан устун келган "Андижон" сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, 1-ўринни эгаллайди.

Айни пайтда 2-поғонада бораётган “Машъал” “Андижон”дан 3 очко ортда бўлса ҳам, ўзаро ўйинлар натижасига кўра, сўнгги турдан кейин “Андижон”дан олдинга ўтиб кета олмайди. Бу эса андижонликларнинг муддатидан аввал 1-поғонани банд этганини англатади.

Маълумки, Про-лига “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллайдиган жамоа келаси йили Суперлигада қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Бугунги тур ўйинларидан сўнг Про-лига “A” гуруҳида 2 ва 3-ўрин эгалари номи ҳам аниқ бўлди. “Машъал” жамоаси 2-ўринни нақд қилиб улгурган бўлса, “Истиқлол” 3-поғонага жойлашиши ойдинлашди. Зеро, “Истиқлол”дан бир очко кам жамғарган “Сурхон” учун 2018 йилги мавсум якунланди. Термизликлар сўнгги турда дам олишади.

Про-лига “B” гуруҳида ҳам секин-аста мусобақа жадвалининг юқори ўринларини эгаллайдиган жамоалар ойдинлашиб бормоқда. Айни пайтда дастлабки 2 та ўринни банд этиб турган жамоалар “Нурафшон” ва “Шердор” эртага ўзаро баҳс олиб боради. Айнан мана шу ўйин ҳам кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.

Таъкидлаш жоизки, Про-лигада сўнгги – 36-тур ўйинлари 19-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Сўнгра ҳар икки гуруҳда юқори поғоналарни банд этган жамоалар плей-офф баҳсларида майдонга тушишади. Мавсум аввалида айтилгани каби, ПФЛ ҳар икки гуруҳ ўртасидаги ўтиш ўйинини ўтказиши мумкин, бироқ “B” гуруҳи жамоаларининг ҳолати лицензиялаш талабларига мос келмаса, улар Суперлигада ўйнай олмайди. Бу ҳақда йил бошидаёқ айтиб ўтилган ва шунинг учун ҳам лига иккига ажратилган.

26-27 ноябрь

ПЛЕЙ-ОФФ

1-жуфтлик. Про-Лига “А” 2-ўрин – Про-Лига “В” 2-ўрин

2- жуфтлик. Про-Лига “А” 3-ўрин – Про-Лига “В” 1-ўрин

3 декабрь

ПЛЕЙ-ОФФ

Суперлига 11-ўрин –1- жуфтлик

4 декабрь

ПЛЕЙ-ОФФ

Суперлига 10-ўрин – 2- жуфтлик

Манба: Stadion
Киритилди: 00:06, 14.11.2018. Ўқилди: 3694 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик